Ўзбекистонда уйларга кичик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури бошланади. 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонига панеллар ўрнатиш режалаштирилган. Ягона электр энергетика тизимига ўтказилган ҳар бир кВт/соат учун 1000 сўм субсидия ажратилади.
Андижон ва Навоий вилоятларида аҳоли қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликлар жараён «фақат тавсия сифатида» ва «ҳеч бир мажбурловларсиз» кечаётганини билдирди. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, «рационал ҳаракат онгли ва онгсиз равишда обрўсизлантирилмоқда».
Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосарлари Франция компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда пойтахтдаги қатор объектларга қуёш панелларини ўрнатишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди. «Лойиҳанинг техник, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳужжатлари такомилига етказилмоқда», — дейилади ахборотда.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кам таъминланган оилаларга телевизор ёки бошқа техникалар совға қилиш уларнинг электр учун харажатларини ошираётгани, ёрдам сўраётганларнинг аксарияти электрдан қарздорлигини маълум қилди. У техникалар ўрнига қуёш панеллари беришни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг