Қарши шаҳрида Nexia пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган, болалар аравачасида бўлган 9 ойлик чақалоқни уриб юборди. Вояга етмаган бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳрида ZF-UZ VAC2001 вакцинасининг 186 дозасини 27 млн 750 минг сўмга сотишга уринган аёл киши қўлга олинди. У препаратларни Яккасарой туманидаги оилавий поликлиникалардан бирининг катта ҳамширасидан олган.
Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» автомобилидаги газ баллони ёрилди. Жабрланганлар йўқ.
Президент Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлери Ангела Меркелга ушбу мамлакатда рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилган эди. «Адолат» СДП Чироқчи туман Кенгаши раиси Собир Ахмедов ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фельдшер ишга қайта тикланди.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов фикрига кўра, россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) билан профилактик суҳбат эмас, балки «унга нисбатан ёлғон маълумот тарқатиб, жамоат тартиби ва соғлигига хавф туғдиргани, йиғилишлар ўтказиш тартибини бузгани» нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо берилиши керак.
Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари фермерлари сув масаласида жанжаллажиб қолган. Улардан бири бошқасининг бошига уриб, тан жароҳати етказган. Фуқаро бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан касалхонада вафот этган.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги чўл қумлик ҳудудида сув қувурини қазиган 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди.
Тошкентда эҳтиётсизлиги туфайли Дамаши каналига тушиб, чўкиб кетган ўспириннинг жасади қидирилмоқда. Бундан ташқари, пойтахтнинг Бўзсу каналида чўкиб кетаётган қизни қутқариб, аммо ўзи сувдан чиқолмаган фуқарони қидириш ишлари ҳам давом этмоқда.
Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғи аҳолиси электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги сабаб поезд йўлини тўсиб қўйди. «Ўзбекистон темир йўллари» бунга туман ҳокими ушбу муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ аҳолиси билан учрашмаганлиги сабаб бўлганлигини таъкидлади. Туман ҳоқимлиги эса темирйўл тўсиб қўйилган пайтда ҳоким бошқа маҳаллага кетаётгани ва воқеадан хабар топгач, ҳудудга борганини айтмоқда.
Покистоннинг Готки шаҳрида поездлардан бири рельсдан чиқиб кетиб, иккинчи йўловчи поездига урилди. 36 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бир неча одамлар вайроналар остида қолиб кетган.
Термизда содир бўлган ЙТҲда шаҳар ободонлаштириш бўлимида ишлайдиган аёл жароҳатланди. Ижтимоий тармоқларда уни президентни кутиб олиш учун ташкил этилган кортеждаги автомобиль уриб юборгани ҳақида хабар тарқалган. Бироқ ЙҲХББ ушбу маълумотни рад этди. Жабрланувчининг аҳволи оғир.
27 май куни пойтахтнинг Яккасарой туманида Nexia ва Isuzu автобуси тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси вафот этди. Худди шу куни Яшнобод туманида пиёда Matiz уриб юбориши натижасида вафот этди.
Пойтахтнинг Миробод туманида 3 нафар аёл 24 ёшли кар-соқов бўлган аёлни калтаклаб, тан жароҳати етказишди. Жабрланувчи тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб, қўл ҳаракатлари билан тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жиззахда Lacetti ҳаракатланаётган пайтида «люк» дан тана қисмини чиқариб кетган қиз акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ томонидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилиб, 245 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Сурхондарёнинг Бойсун туманида бир гуруҳ шахслар Халқ демократик партияси вилоят кенгаши депутатини калтакладилар. ХДП ушбу ҳодиса бўйича «суриштирув ишлари бошланганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмагани» ни маълум қилди.
Италиянанинг Пьемонте шаҳрида канат йўлида одамларни олиб кетаёган кабина арқондан узилиб, қулади. 14 киши ҳалоқ бўлди, улар орасида 9 ёшли бола ҳам бор.
Мексикада метро кўприги вагон билан бирга, унинг остида машиналар ҳаракати пайтида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди ва 70 га яқин одам жароҳатланди.
«Қишлок курилиш банки» нинг Сирдарё филиалида қалбаки 81 минг евро миқдоридаги пуллар аниқланди.
Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида автомобилга ўрнатилган газ баллони ёрилди. Бир киши вафот этди, яна бир нафари жароҳатланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг