«ҳодисалар» тегли мақолалар


Қўй подасини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди
21 апрель 2021, 14:18

Қўй подасини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида қўйларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Қутқарувчилар машинадан 130 бош зотдор қўйни қутқара олишган, ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган. Машина ҳайдовчиси жабрланмаган.

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши вафот этди
20 апрель 2021, 11:22

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Пойтахтнинг Олмазор туманида Nexia-3 қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Икки киши вафот этди.

Фарғонада аёл-судья зўравонликка учради
16 апрель 2021, 11:20

Фарғонада аёл-судья зўравонликка учради

Фарғонада низоли хонадонда ҳолатни ўрганаётган аёл-судья зўравонликка учради. Судьяга нисбатан жисмоний куч ишлатилиб, телефони қасддан синдирилган.

Фарғонада 28 нафар болани Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди
14 апрель 2021, 16:48

Фарғонада 28 нафар болани Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

Фарғона вилояти туманларидан бирида 28 нафар болалар боғчаси тарбияланувчиси Damas’да уйларига олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳайдовчи тегишли гувоҳнома ва бошқа рухсатномаларга эга бўлмаган.

Наманганда боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этди
5 апрель 2021, 09:19

Наманганда боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этди

Наманган вилоятидаги махсус боғча тарбияланувчиси иссиқ сув жўмрагини очиб юбориши натижасида 70% куйиш тан жароҳатидан вафот этди. Бола ақлий ривожланиши орқада қолиш ташхиси билан тарбияланиб келгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қишлоқ врачлик пункти ўрнига замонавий клиника қурмоқчи бўлганлар 2 бемор томонидан калтакланди
26 март 2021, 10:15

Қишлоқ врачлик пункти ўрнига замонавий клиника қурмоқчи бўлганлар 2 бемор томонидан калтакланди

Наманганда 2 нафар фуқаро қишлоқ врачлик пункти ўрнига клиника қуришни режалаштирганини маълум қилганидан сўнг, уларни ўша ерда даволанаётган 2 бемор ҳақоратлаб, калтаклади.

Ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган аёлларнинг 3 нафари 15 суткага қамалди
24 март 2021, 14:11

Ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган аёлларнинг 3 нафари 15 суткага қамалди

Наврўз куни ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган олти аёл маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан уч нафари 15 суткага қамалди.

Янгийўлда мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлган эркак қидирилмоқда
3 февраль 2021, 11:34

Янгийўлда мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлган эркак қидирилмоқда

Янгийўлда мактабдан чиққан биринчи синф ўқувчисини ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган шахсни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Автофура ҳайдовчиларидан чегарада пул ундириб келган жиноий гуруҳ ушланди
27 январь 2021, 12:18

Автофура ҳайдовчиларидан чегарада пул ундириб келган жиноий гуруҳ ушланди

ДХХ, Антикоррупция агентлиги ва ДБҚ томонидан Тошкент вилоятидаги «Яллама» постида божхона расмийлаштирувини тезлаштириш эвазига пул ундириб келган гуруҳ қўлга олинди.

Наманганлик аёл фарзандлари билан сув омборида чўкиб кетди
31 октябр 2020, 11:35 1

Наманганлик аёл фарзандлари билан сув омборида чўкиб кетди

Наманган вилоятида аёл аввал фарзандларини, сўнг ўзини сув омборига ташлаб, чўкиб кетди. Тирик қолганлар йўқ.

«Бу кичик Сардоба» — Паркент тумани посёлкасидаги вайрон бўлган уйларнинг эгалари
26 октябр 2020, 13:05

«Бу кичик Сардоба» — Паркент тумани посёлкасидаги вайрон бўлган уйларнинг эгалари

Паркент туманидаги бир қатор дала ҳовлилар жойлашган посёлкаларнинг бирида 20 октябр куни сув цистернаси ёрилди. «Газета.uz» мухбири жабрланган аҳоли ва туман ҳокимияти билан суҳбатлашиб, цистерна кимга тегишли эканлиги, дала ҳовли эгаларининг ҳозирда қандай эҳтиёжлари борлиги ва улар нимага суянишлари мумкинлигини ўрганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг