Шерхон Алламуротов Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар туман ИИБ бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Ҳафиза Артикова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу вақтгача мазкур лавозимда ишлаган Феруза Ибрагимова эса бошқа ишга ўтди.
Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади. Ёзиб олинган аудиога кўра, Уралова ИИБга ҳокимни қамаб қўйишни буюрганини ҳам эшитиш мумкин. Унга интизомий жазо кўриш бўйича вилоят ҳокимига тақдимнома киритилди.
Сурхондарё вилояти Музработ туманига Алишер Қурбонов ҳоким этиб тайинланди. У бунгача фермер хўжалиги раҳбари бўлган.
Акбарали Ишмурзоев Сурхондарё вилояти Шўрчи туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Денов ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган. Аввалги ҳоким бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан олинганди.
Марказий банк раиси ўринбосари Бобир Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими бандлик вазири бўлганди.
Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Аввалги ҳоким президент йиғилишида фаолиятидаги тизимли камчиликлар учун ишдан олинганди.
Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширгани акс этган видеога муносабат билдирди — у «интизомий жазога тортилган» ва «қатъий огоҳлантирилган». Тайинловига бир йил ҳам тўлмаган ҳоким бундан аввал ҳам топшириқлар ижросидаги камчиликлари учун ҳайфсан олганди.
Зиядулла Каримов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ҳоким бўлди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Одил Мусанов Жиззах вилояти Арнасой туманига ҳоким этиб тайинланди. У шу пайтгача вилоятнинг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасида ишлаб келаётганди.
Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод туманига, Қодиржон Эркабоев эса Учкўприк туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади. Бундай амалиёт 2020 йилда Андижон вилоятида ҳам кузатилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаевни қўлга олди. У бу лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди.
Шерзод Бўриев Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.
«Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарар қоплаб берилади. «2−3 кун ичида бу муаммоларни ҳал қиламиз», — деди воқеа жойига етиб келган пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ўз ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 4 млрд сўм эвазига 16 та Tracker харид қилинаётганига изоҳ берди. «Айрим туманларда ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди. Улардан талаб қилишим учун, аввало, шарт-шароит яратиб бериш керак», — деди ҳоким.
Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор — Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой туманлари ҳокимлари, Антидопинг агентлиги, Ахборотлаштириш бош маркази ва Ипакчилик қўмитаси раҳбарлари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам бериш чоралари кўрилмоқда.
Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев 31 март куни ўтказган мажлисда рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда. Ҳокимлик матбуот котиби ҳолатни рад этди, бироқ кейинроқ ўз хабарини ўчирди.
2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган. Анчадан бери муҳокама қилинаётган ҳокимларни сайлаш амалиёти эса лойиҳада акс этмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг