«uzbekistan airways» тегли мақолалар


Uzbekistan Airways қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди
14 декабрь 2023, 11:28

Uzbekistan Airways қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди

Uzbekistan Airways 23−29 декабрь кунлари оралиғида талабалар учун тақдим этилган чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди.

Ўзбекистондан Канадага мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
13 декабрь 2023, 09:31

Ўзбекистондан Канадага мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йилдан Канадага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин. Икки мамлакат авиация маъмуриятлари фуқаро авиацияси соҳасида қатор келишувларга эришди.

Нью-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди
11 декабрь 2023, 09:09

Нью-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди

11 декабрь куни Нью-Йоркдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти йўловчи зўравонлик қилгани ортидан Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди.

Фарғона аэропорти ёпилаётгани йўқ ва одатий тартибда ишламоқда — Uzbekistan Airports
6 декабрь 2023, 09:12

Фарғона аэропорти ёпилаётгани йўқ ва одатий тартибда ишламоқда — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airways Фарғона аэропортида реконструкция ишлари муносабати билан бу шаҳарга деярли 2 ой давомида барча рейслар бекор қилинганини билдирди. Uzbekistan Airports`га кўра, аэропорт ёпилмаяпти ва одатдагидек ишламоқда. Бошқа ҳеч бир авиакомпания рейслар бўйича ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоиз чегирма тақдим этади
5 декабрь 2023, 16:56

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоиз чегирма тақдим этади

Uzbekistan Airways томонидан қишки таътил муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқувчи талабаларга 23 декабрдан 7 январгача 50 фоизлик чегирма берилади.

«Uzbekistan Airports авиация билан шуғулланмаслиги керак эди». Транспорт вазири ўринбосари — Silk Avia`нинг Uzbekistan Airways тузилмасига ўтказилиши ҳақида
6 ноябрь 2023, 20:32

«Uzbekistan Airports авиация билан шуғулланмаслиги керак эди». Транспорт вазири ўринбосари — Silk Avia`нинг Uzbekistan Airways тузилмасига ўтказилиши ҳақида

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Silk Avia`нинг Uzbekistan Airways таркибига ўтишига изоҳ берар экан, Uzbekistan Airports авиация билан шуғулланмаслиги керак бўлгани, буни барча экспертлар таъкидлаганини айтди. Аввалроқ у ҳудудий авиация ишга тушганини «узоқ кутилган лойиҳа» деб атаганди.

Uzbekistan Airports`нинг Silk Avia`даги улуши Uzbekistan Helicopters компаниясига ўтказилади
19 октябр 2023, 10:13

Uzbekistan Airports`нинг Silk Avia`даги улуши Uzbekistan Helicopters компаниясига ўтказилади

Президент Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг устав капиталидаги 100 фоиз улушини Uzbekistan Аirways таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopters устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди
17 октябр 2023, 11:09

Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways туризм ойлиги муносабати билан 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга ички авиақатновлар учун 25 фоизли чегирма эълон қилди. Чегирма 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амал қилади.

Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни давом эттиради — элчихона
12 октябр 2023, 09:13

Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни давом эттиради — элчихона

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Тель-Авивга парвозларни давом эттирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.

Uzbekistan Airways сенаторнинг авиакассалардаги бюрократия ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди
4 октябр 2023, 14:28

Uzbekistan Airways сенаторнинг авиакассалардаги бюрократия ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди

Ўтган ҳафта Сенатда Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда паспортнинг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилинди. Компаниянинг қайд этишича, бундай талаб йўқ, бироқ хорижга чипталар сотилаётганда йўловчи ва авиакомпанияга жарима санкциялари қўлланмаслиги учун визали паспорт сўралади.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Зоминга мунтазам қатновларни йўлга қўйди
6 сентябрь 2023, 12:23

Uzbekistan Airways Тошкентдан Зоминга мунтазам қатновларни йўлга қўйди

Uzbekistan Airways Тошкентдан Зоминга тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўйди. Рейслар ҳафта давомида Тошкент−Зомин−Самарқанд йўналишида амалга оширилади.

Зоминда аэропорт очилди
2 сентябрь 2023, 09:27

Зоминда аэропорт очилди

Жиззах вилоятининг Зомин туманида аэропорт очилди. Терминал 30 йўловчига мўлжалланган. 1 сентябрь куни у LET L-410 ва Pilatus PC-24 самолётларини қабул қилди.

Uzbekistan Airways навбатдаги A320neo самолётини қабул қилиб олди
30 август 2023, 16:30

Uzbekistan Airways навбатдаги A320neo самолётини қабул қилиб олди

Uzbekistan Airways Хитойнинг CALC компаниясидан 168 ўринга мўлжалланган навбатдаги A320neo самолётини сотиб олди. Карбонат ангидрид чиқариши 50 фоизга камайтирилган «экологик тоза» ҳаво кемасидан маҳаллий авиақатновлар учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Uzbekistan Airways компанияси раисига ўринбосарлар тайинланди
20 август 2023, 12:01

Uzbekistan Airways компанияси раисига ўринбосарлар тайинланди

Алишер Саттаров Uzbekistan Airways бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Шахзод Икрамов ва Шухратилло Ядгаровлар раис ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 50 фоизлик чегирма эълон қилди
11 август 2023, 09:34 1

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 50 фоизлик чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрдан 3 сентябргача бўлган барча маҳаллий авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.

Ўзбекистонга Чехиядан биринчи LET L-410 самолёти келтирилди
15 июль 2023, 20:01

Ўзбекистонга Чехиядан биринчи LET L-410 самолёти келтирилди

Тошкент халқаро аэропортида Чехиядан сотиб олинган биринчи LET L-410 самолёти кутиб олинди. У маҳаллий авиақатновлар учун мўлжалланган бўлиб, 19 нафар йўловчини сиғдира олади. Илк рейс келаси ҳафта Самарқанд шаҳрига амалга оширилади.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча рейслар қўяди
23 июнь 2023, 17:00

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча рейслар қўяди

Uzbekistan Airways 27, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча авиақатновлар йўлга қўяди.

Uzbekistan Airways 19−20 июнда Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қаршига қўшимча рейслар қўяди
17 июнь 2023, 12:50

Uzbekistan Airways 19−20 июнда Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қаршига қўшимча рейслар қўяди

Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қарши шаҳарларига қўшимча парвоз амалга оширади.

Uzbekistan Airways янги A320neo самолётини қабул қилиб олди. Компания ливреясини ҳам янгиламоқда
16 июнь 2023, 23:35

Uzbekistan Airways янги A320neo самолётини қабул қилиб олди. Компания ливреясини ҳам янгиламоқда

Uzbekistan Airways парки ўн саккизинчи Airbus — A320neo самолёти билан тўлдирилди. Самолётда битта класс бўлади — эконом. Кейинроқ салон икки тоифалига айлантирилади. Фюзелаж ранги ҳам соддалаштирилган — компания тез орада самолётлар ташқи кўринишини янгилашни режалаштирмоқда.

Uzbekistan Airways Чехиядан LET L-410 самолётларини сотиб олади
15 июнь 2023, 20:22

Uzbekistan Airways Чехиядан LET L-410 самолётларини сотиб олади

Uzbekistan Airways Чехиянинг LET L-410-E20 енгил самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Улардан Ўзбекистонда ички йўналишларда фойдаланиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг