«uzbekistan airways» тегли мақолалар


«Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади
9 апрель 2022, 15:03

«Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади

«Ўзбекнефтегаз», «Иссиқлик электр станциялари» ва Uzbekistan airways компанияларини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Қолаверса, UzAuto Motors акцияларининг бир қисмини сотиш, Тошкент ва ҳудудий халқаро аэропортларни хусусий сектор бошқарувига бериш кўзда тутилган. Автомобиль йўллари қўмитаси унинг таркибидан пудрат ва ишлаб чиқариш корхоналарини чиқариш орқали ислоҳ қилинади.

Ўзбекистон Франция билан авиақатновларни қайта тикламоқда
4 апрель 2022, 20:35

Ўзбекистон Франция билан авиақатновларни қайта тикламоқда

Орадан икки йил ўтиб Uzbekistan Airways Тошкентдан Парижга бўлган мунтазам авиарейсларни қайта тикламоқда. 29 апрелдан 10 июнга қадар қатновлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

Uzbekistan Airways бирор марта ҳам самолётда учмаган аёллар учун янги лойиҳа бошлади
14 март 2022, 10:06

Uzbekistan Airways бирор марта ҳам самолётда учмаган аёллар учун янги лойиҳа бошлади

Uzbekistan Airways «Темир дафтар»га киритилган аёллар учун «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси бошланганини маълум қилди. Унинг доирасида шу вақтгача самолётда учмаган аёллар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига парвоз қиладилар.

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда
9 март 2022, 11:24

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways «йўловчилар орасида талабнинг ортиши» муносабати билан Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни жорий қилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмайди — Uzbekistan Airways
7 март 2022, 13:04

Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмайди — Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмаслиги ва жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини маълум қилди.

Uzbekistan Airways Ростов ва Краснодар рейсларини бекор қилди
24 февраль 2022, 17:38

Uzbekistan Airways Ростов ва Краснодар рейсларини бекор қилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ростов-на-Дону ва Краснодар аэропортлари ёпилгани муносабати билан ушбу шаҳарларга парвозларни бекор қилди.

Наманган — Краснодар рейси Ростов вилояти осмони ёпилгани учун мажбуран ортга қайтмоқда
24 февраль 2022, 10:06

Наманган — Краснодар рейси Ростов вилояти осмони ёпилгани учун мажбуран ортга қайтмоқда

Uzbekistan Airways 24 февраль куни Наманган — Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Россиянинг Ростов вилояти ҳаво майдони йўловчи самолётлари учун ёпилгани сабабли ортга мажбурий қайтаётганини маълум қилди.

Uzbekistan Airways узоқ масофага мўлжалланган илк A321LR ҳаво кемасига эга бўлди
15 февраль 2022, 10:22

Uzbekistan Airways узоқ масофага мўлжалланган илк A321LR ҳаво кемасига эга бўлди

Uzbekistan Airways компанияси узоқ масофага учувчи Airbus A321neo (LR) ҳаво кемасини қабул қилиб олди. 188 йўловчига мўлжалланган самолёт LEAP-1A двигателлари билан жиҳозланган. Йил охиригача яна тўртта самолёт етказиб берилиши режалаштирилган.

Чоршанба куни Истанбулга амалга ошириладиган рейслар бекор қилинди
26 январь 2022, 10:42

Чоршанба куни Истанбулга амалга ошириладиган рейслар бекор қилинди

Кучли қор ёғиши оқибатида Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Шу сабабли Uzbekistan Airways 26 январь кунги Тошкент — Истанбул — Тошкент ҳамда Истанбул — Фарғона — Истанбул йўналишидаги рейсларни бекор қилди.

Талабалар 24 январгача бўлган авиақатновлар чипталарини қайта брон қилиши мумкин
22 январь 2022, 11:51

Талабалар 24 январгача бўлган авиақатновлар чипталарини қайта брон қилиши мумкин

Uzbekistan Airways хабар беришича, талабалар 24 январгача бўлган авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган чипталарни 23 февралга қадар бепул бошқа муддатга алмаштириб олишлари мумкин.

Uzbekistan Airways самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди
17 январь 2022, 15:04

Uzbekistan Airways самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Кучли қор ва бўрон шароитида Тошкентдан учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

АҚШга учмоқчи бўлганлар 15 кун олдин тўлиқ эмланганлик гувоҳномасига эга бўлишлари керак
13 январь 2022, 18:14

АҚШга учмоқчи бўлганлар 15 кун олдин тўлиқ эмланганлик гувоҳномасига эга бўлишлари керак

АҚШга кириш учун янги қоидалар эълон қилинди. Унга кўра, йўловчилар парвоздан камида 24 соат олдин ПЗР-тест ҳамда камида 15 кун олдин COVID-19га қарши тўлиқ эмланганликларини тасдиқлайдиган гувоҳномага эга бўлишлари керак. Бошқа талаблар ҳам бор.

Uzbekistan Airways 13 январгача Қозоғистон шаҳарларига парвозларни бекор қилди
6 январь 2022, 18:37

Uzbekistan Airways 13 январгача Қозоғистон шаҳарларига парвозларни бекор қилди

Uzbekistan Airways компанияси 8−13 январь кунлари Қозоғистон шаҳарларига учиши режалаштирилган рейсларни бекор қилди.

Uzbekistan Airways 6 январдаги Олмаота ва Актобега парвозларни бекор қилди
5 январь 2022, 22:19

Uzbekistan Airways 6 январдаги Олмаота ва Актобега парвозларни бекор қилди

«Uzbekistan Airways» 6 январга мўлжалланган Нукусдан Актобега ва Тошкентдан Олмаотага авиарейсларни бекор қилди. Парвозлар қачон тикланиши ҳозирча маълум эмас.

Талабалар қулайлиги учун қўшимча авиарейслар амалга оширилади
5 январь 2022, 22:08

Талабалар қулайлиги учун қўшимча авиарейслар амалга оширилади

Uzbekistan Airways компанияси талабаларга қулайлик яратиш учун 7−9 январь кунлари Урганч, Бухоро, Наманган, Қарши ва Нукус шаҳарларидан Тошкентга қўшимча рейслар ташкиллаштиради.

Урганчдан Оқтовга парвозлар бекор қилинди
5 январь 2022, 11:32

Урганчдан Оқтовга парвозлар бекор қилинди

«Uzbekistan Airways» компанияси Оқтовга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди. Бу Оқтов халқаро аэропортининг халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги билан боғлиқ.

Қуюқ туман туфайли Урганч ва Нукусга парвозлар кечикмоқда
3 январь 2022, 13:37

Қуюқ туман туфайли Урганч ва Нукусга парвозлар кечикмоқда

Қуюқ туман сабабли Урганч ва Нукус аэропортлари якшанба кунидан буён парвозларни қабул қилмаяпти. Йўловчиларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилди.

Янги йилга вилоятлараро такси нархлари қанча бўлади?
24 декабрь 2021, 18:34 1

Янги йилга вилоятлараро такси нархлари қанча бўлади?

Турли ҳудудлардан Тошкентда таҳсил олувчи талабалар Янги йил таътилидан олдин уйларига самолёт, поезд, автобус ва енгил машиналарда етиб олишади. «Газета.uz» Тошкентдан Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидан бўлмиш Нукус, Урганч, Қарши, Термиз, Бухоро ва Фарғона шаҳарларига қайси транспорт турларига чипталар қолганлиги ва таксилар нархи қанчагача ошиши мумкинлигини ўрганди.

Uzbekistan Airways талабаларга 50% чегирма тақдим этади
20 декабрь 2021, 21:11

Uzbekistan Airways талабаларга 50% чегирма тақдим этади

Uzbekistan Airways компанияси талабаларга 28 декабрдан 10 январгача ички авиақатновлар учун 50% чегирма тақдим этади.

Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони кўпайтирилади
19 декабрь 2021, 12:47

Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони кўпайтирилади

Uzbekistan Airways 24 декабрдан Тошкент — Деҳли — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг