«авария» тегли мақолалар


Айрим улгуржи истеъмолчилар газ таъминотидан чекланди
3 февраль 2025, 22:39

Айрим улгуржи истеъмолчилар газ таъминотидан чекланди

Ўзбекистонда айрим улгуржи истеъмолчилар учун газ таъминотига чекловлар жорий этилди, деб хабар қилди «Ҳудудгазтаъминот». Сабаб сифатида аллақачон бартараф этилган авария туфайли магистрал газ қувурларида босимнинг пасайгани келтирилди.

Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди
14 октябр 2024, 19:08

Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди

Тошкент шаҳрида ноқулай об-ҳаво, ёмғир ёғиши ва дарахт шохлари синиши оқибатида Водил-1 тармоғига қарашли электр узатиш қурилмасида авария юз берди. Электр таъминотидаги 1 соатлик узилишдан сўнг носозлик бартараф этилди.

Расман: М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлди
18 сентябрь 2024, 16:08

Расман: М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлди

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, президент реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олиб турибди.

Фото: Юнусободнинг қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлган ҳовлилари
3 июль 2024, 16:53

Фото: Юнусободнинг қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлган ҳовлилари

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг ҳовли ва ертўлалари қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ҳодиса жойида бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди
28 декабрь 2023, 09:41

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди

Магистраль газ қувурида авария юзага келгани сабабли Сурхондарёнинг 6 та тумани ва Термиз шаҳрида газ таъминоти тўхтатилди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Қирғизистон ҳукумати раҳбари иситиш мавсумидаги авариялар учун амалдорлар ишдан бўшатилишини маълум қилди
15 сентябрь 2023, 20:09

Қирғизистон ҳукумати раҳбари иситиш мавсумидаги авариялар учун амалдорлар ишдан бўшатилишини маълум қилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров иситиш мавсумида йирик авариялар рўй берган тақдирда, амалдорларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. «Қиш кутилмаганда келди, деганингизни эшитмай. Қиш мавсумига тайёргарлик 100 фоиз бўлиши керак», — деди у.

Жиззахда 15 ёшли ўсмир йўл ёритилмагани сабабли машина уриб юборишидан ҳалок бўлди
25 июнь 2023, 13:47

Жиззахда 15 ёшли ўсмир йўл ёритилмагани сабабли машина уриб юборишидан ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманида 15 ёшли ўсмир кечки пайт йўлни кесиб ўтаётганда машина уриб юборишидан ҳалок бўлди. Ҳодисага йўл аномал совуқдан буён ёритилмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳокимият электрни тежашга топшириқ берилмаганини маълум қилди. Ушбу участкада йил бошидан буён 13 та ЙТҲ содир бўлган.

Велосипедчиларни тез-тез машина уриб кетяпти. Қонунларга риоя қилиш нега оқсамоқда?
25 июнь 2023, 13:25

Велосипедчиларни тез-тез машина уриб кетяпти. Қонунларга риоя қилиш нега оқсамоқда?

«Газета.uz» оғир ЙТҲга учраган велошоссе бўйича Осиё чемпиони Анна Кускова ва Велоспорт федерацияси билан велосипедчиларни машина уриб юбориши ҳақида суҳбатлашди. Ҳамма бирдек жазога тортилмаслиги ҳайдовчиларни қоида бузишга ундаб, Ўзбекистонда халқаро мусобақалар ўтказишни ҳавф остига қўймоқда.

Қашқадарёда пастликка тушиб кетган Nexia-2 йўловчиси вафот этди
9 апрель 2023, 13:16

Қашқадарёда пастликка тушиб кетган Nexia-2 йўловчиси вафот этди

Қарши туманида Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида пастликка тушиб кетди. Оғир тан жароҳатлари олган машина йўловчиси шифохонада вафот этди.

Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди
20 март 2023, 14:48

Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди

Зоминда прокурор ёрдамчиси бошқарувидаги Lacetti автомобилининг дарахтга бориб урилиши натижасида ҳайдовчи ва яна бир прокуратура ходими ҳалок бўлди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Сергелида 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир неча киши жароҳатланди
20 март 2023, 12:38

Сергелида 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир неча киши жароҳатланди

Тошкентнинг Сергели туманида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир неча жароҳатлангани маълум қилинди, бироқ уларнинг сонига аниқлик киритилмади.

Тошкентда учта автомобиль иштирокидаги тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди
11 март 2023, 21:44

Тошкентда учта автомобиль иштирокидаги тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентда Changan юк машинаси йўл четида турган Matiz, сўнгра Cobalt билан тўқнашди. Ҳодиса натижасида Matiz’нинг икки йўловчиси ҳалок бўлди.

Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди, 2 ҳайдовчи жабрланди
18 февраль 2023, 21:48

Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди, 2 ҳайдовчи жабрланди

Тошкентнинг Амир Темур кўчасида яна бир йирик ЙТҲ содир бўлди — бирданига тўртта автомобиль тўқнашди, улардан бири ёниб кетди. Икки ҳайдовчи жароҳатланган.

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
16 февраль 2023, 20:40

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида 5 та автомобиль тўқнашди. Жабрланганлар йўқ.

Ангренда тормози ишламай қолган юк машинаси 5 та енгил автомобиль билан тўқнашди
13 декабрь 2022, 08:08

Ангренда тормози ишламай қолган юк машинаси 5 та енгил автомобиль билан тўқнашди

Ангренда, «Тошкент-Ўш» йўлида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши натижасида 5 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
27 ноябрь 2022, 11:39

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда 3 кишининг ўлими, 38 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган йирик тўқнашувга йўл таъмирлаш корхонасининг ўзбошимчалиги сабаб бўлгани аниқланди. Корхона ЙҲХХ органлари билан келишмаган ҳолда йўлнинг бир томонида қарама-қарши ҳаракатни ташкил этган. Жиноят иши қўзғатилди.

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашди: 3 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди
26 ноябрь 2022, 14:31

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашди: 3 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди

А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралида «Исузу» автобуси ва «Фура» юк машинаси тўқнашиб кетди. ССВ тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олгани, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этганини маълум қилди.

Йирик ЙТҲ сабабли Тошкентдаги Нукус кўчаси вақтинча ёпилди
26 сентябрь 2022, 19:05

Йирик ЙТҲ сабабли Тошкентдаги Нукус кўчаси вақтинча ёпилди

Пойтахтнинг Нукус кўчасида тўртта автомобиль тўқнашиши натижасида улардан бири ағдарилиб кетди. Икки ҳайдовчи жароҳатланган. Кўча транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Владимир Зеленский Киевда автоҳалокатга учради
15 сентябрь 2022, 10:36

Владимир Зеленский Киевда автоҳалокатга учради

15 сентябрга ўтар кечаси Украина президенти кортежи ва енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Владимир Зеленский жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда.

Жиззахда аянчли авария: Isuzu остида қолган Nexia-2`даги 5 киши ҳалок бўлди
7 август 2022, 11:07

Жиззахда аянчли авария: Isuzu остида қолган Nexia-2`даги 5 киши ҳалок бўлди

Жиззахда Isuzu юк машинаси рулида ухлаб қолган қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 билан тўқнашув содир этди. Оқибатда Nexia-2даги 5 киши ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг