Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини тасдиқлади. «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинган», — дея қайд этди вазирлик. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Кобул аэропортида юзлаб одамлар Афғонистондан учадиган сўнгги самолётларга тирмашиб чиқишаётгани акс этган видеолар тарқалди. Улардан баъзилари самолётларнинг бортига, баъзилари эса тезликни ошираётган самолёт тагига қўллари билан илинмоқчи бўлганлар. Ҳозирда аэропортдаги ҳолатлардан сўнг бир неча киши ҳалок бўлган.
БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдириб, гуманитар ёрдам етказиб бериш имкониятини таъминлаш учун томонларни «максимал даражада босиқ бўлишга» чақирди. Шунингдек, бош котиб аёллар ва қизларнинг келажагидан хавотирда эканлиги таъкидлади. Душанба куни Афғонистондаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Al-Jazeera телеканали эфирида «Афғонистонда уруш тугуганлиги» ҳақида эълон қилди. Шунингдек, улар «ҳаракат ҳар бир қадамини масъулият билан босишини ва барча томонлар билан тинч муносабатларни сақлаш ниятида» эканлигини таъкидлашмоқда. Толиблар бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслигини қайд этди.
60 дан ортиқ мамлакатлар қўшма баёнот билан чиқиб, чет элликлар ва мамлакатни тарк этмоқчи бўлган афғон фуқароларини хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақирди.
Якшанба куни «Толибон» Афғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатганлигини эълон қилди. Халқаро муносабатлар соҳаси бўйича мутахассис Юрий Саруханян Афғонистонда ҳокимият ўзгариши Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр юритади.
Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Афғонистонни тарк этди. ОАВлар хабарига кўра, давлат раҳбари Тожикистон орқали Уммонга етиб борган. Бироқ, New York Times у аёли ва икки нафар ёрдамчиси билан Ўзбекистонга йўл олганига ишонтирмоқда. Президент саройини қўлга киритган «Толибон» ҳаракати аъзолари эса Афғонистон Ислом амирлиги тузилганини эълон қилишни кўзлаяпти.
Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтган 84 нафар Афғонистон ҳарбий хизматчисига тиббий ёрдам ва вақтинчалик бошпана тақдим этди. ТИВ афғон фуқароларини ватанига қайтариш ҳамда Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудидаги вазиятни юмшатиш учун афғон томони билан музокаралар олиб бормоқда.
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Балх вилоятининг маъмурий маркази — Мозори-Шариф шаҳрини эгаллаганлигини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, афғон ҳукумати қўшинларининг бир қисми Ўзбекистон билан чегара томонга қочган.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳорни ва энг йирик провинцияларидан бири Ҳиротни эгаллади.
Афғонистон шимолидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Қундуз шаҳри «Толибон» ҳаракати вакиллари томонидан эгалланди. Шаҳардаги жанглар оқибатида ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли қурбонлари, аёллар ва болалар борлиги айтилмоқда. Жума куни ҳаракат вакиллари Заранж ва Шибарганни эгаллашган.
Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини ривожлантиришда географик жиҳатдан муҳим роль ўйнайди. Мустақил тадқиқотчи Акрам Умаров минтақалар давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муаммолар ва имкониятларда Афғонистон омили ҳақида ёзади.
Aфғонистонда БМТ миссиясига ҳужум қилингани, Беларусда намойишлардан сўнг деярли 4,7 минг жиноий иш очилгани, Токио яқинидаги учта префектурада фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тунисдаги сиёсий инқироз, Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Токиога яқинлашаётган тайфун, Aфғонистондаги олти ойлик жангларда деярли 1,6 минг тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ДХХ Чегара қўшинлари «Газета.uz» сўровига берган жавобида Афғонистон билан чегара ҳудудда қочоқлар учун палаткалар шаҳарчаси қурилаётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Шунингдек, Чегара қўшинлари афғон ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар кўнгиллилари июнь ойида Ўзбекистон чегарасини қай тарзда кесиб ўтишганини ҳам маълум қилишди.
Шанба куни Афғонистоннинг 31 та вилоятида комендантлик соати эълон қилинди. ИИВ расмий вакили ушбу қарор «Толибон» ҳаракатини чеклаш мақсадида қабул қилинганини айтмоқда. Ҳозирда 10 дан ортиқ туманларда ҳукумат ҳарбийлари ва толиблар ўртасида фаол тўқнашувлар давом этмоқда.
Беларусда 40 дан ортиқ нодавлат ташкилотларнинг тугатилгани, Токиодаги Олимпия ўйинларига қарши норозилик намойишлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги янгиликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Июль ойида Тожикистон Афғонистондан 1574 нафар қочқинларни қабул қилди. Кейинчалик улар чартер рейслари билан Кобул ва Мозори-Шарифга қайтарилган. Мамлакат чегарадош ҳудудлардан 100 мингга яқин афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр.
2,5 минг нафар Афғонистон фуқаросига АҚШ махсус иммиграцион визаси ажратилгани, Хитойдаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сонининг 33 нафарга етгани, Исроилда коронавирусга қарши янги турдаги вакцинанинг ишлаб чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун вақтинчалик сақлаш базасини қуриш режалаштирилмоқда. Вилоят раҳбари Қурбон Ҳакимзода афғонларнинг ўз вақтида фуқаролик уруши жараёнида тожикистонликларни дастаклаганини эсга олди. Июль бошида Ўзбекистон Термиз яқинида ҳам чодирли шаҳарча қурилиши ҳақида хабар қилинган эди, бироқ мамлакат ҳукумати ҳозирча ушбу хабарга изоҳ бермади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг