Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» Қатардаги музокараларда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олишмади, лекин иложи борича тезроқ компромиссга эришишга келишишди.
БААда комендантлик соати ва мамлакатга кириш тартибининг янгилангани, ЖАРдаги тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг вафот этгани, БМТ бош котибининг Олимпия сулҳига риоя қилишга чақираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Толибон» таклиф қилган ягона танлов — улар томонга ўтиш ёки таслим бўлиш, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференцияда. У ҳукумат толиблар билан музокаралар олиб бориш ва уларга ён босмаслик учун барча чоралардан фойдаланилаётганини қўшимча қилди.
Евроиттифоқ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференцияда Афғонистонга қўшни давлатлар ва халқаро ҳамкорлар ушбу мамлакатда тинчлик ва тараққиётни илгари суриш борасида масъулиятни ўз зиммасига олишини таъкидлади.
Марказий Осиё ва Россия ТИВ раҳбарлари қўшма баёнотда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун имкониятларни қидиришда давом этиш кераклигини таъкидлашди ва ихтилофдаги барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга чақиришди.
Ўзбекистон президенти Тошкентда ўтган халқаро конференция давомида Афғонистон ўзининг энг янги тарихидаги муҳим бурилиш даврини бошдан кечираётганини айтди. У шунингдек, афғон халқи умуммиллий муросага эришиш йўлида ўзаро келишувларга тайёр эканини намойиш этишига ишонч билдирди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган халқаро анжуманда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ҳамкорлигини ривожлантиришга, жумладан, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик форум ўтказиш, хавфсиз транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш, гиёҳвандликка қарши қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга оид таклифларни билдирди. Қолаверса, вакцинация бўйича ўзаро тан олинган сертификатлар асосида «Янги шароитдаги туризм» концепциясини жорий этиш зарурлиги айтилди.
Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқдалар.
Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Туркияни Афғонистон можаросини ҳал этишга жалб қилиш ҳамда Афғонистон қўшнилари саммитини ўтказиш таклифини билдирди.
Европадаги тошқинларда 48 га яқин кишининг ҳалок бўлгани, пандемия сабабли болалар ўртасида мунтазам эмлашлар сонининг камайгани, МДҲда COVID-сертификатларини ўзаро тан олиш масаласининг муҳокамаси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Тошкентдаги учрашувда афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлиги таъкидланди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Кобулда бўлиб ўтган конференцияда Афғонистон ҳукуматига уч ойлик муддатга ўт очишни тўхтатиш таклифи билан мурожаат қилди. Бунинг эвазига улар илгари қўлга олинган ҳаракатнинг 7000 жангариларини озод этишни талаб қилишган.
АҚШ Афғонистондаги тинчлик бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашда ва Афғонистон мудофаа кучларига ёрдам беришда давом этади, дея маълум қилди АҚШ президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл Тошкентдаги йиғилишда. «Биз Қўшма Штатларга ва иттифоқчиларимиз ҳамда шерикларимиз хавфсизлигига таҳдид солувчи террорчиларга қарши агрессив ҳаракатларимизни давом эттирамиз», — деди у.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Афғонистондаги можаро иштирокчиларини ШҲТга аъзо давлатлар билан чегарадош туманларда беқарорлик ва кутилмаган оқибатларга олиб келувчи куч ва ҳаракатларни қўллашдан тийилишга чақирди.
БМТ Афғонистоннинг гуманитар фожиага яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Мамлакатда можаронинг кескинлашуви сабаб аҳоли ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.
Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари, Aфғонистонда 18 млндан ортиқ кишининг шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиб қолаётгани, Грузия ва ЖАРдаги ҳукуматга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳридаги консуллик муассасида фаолият кўрсатаётган дипломатлар Ўзбекистонга олиб келинди. Ушбу эҳтиёт чораси «Толибон» кучларининг Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига кириб келиши ортидан қўлланилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов КХШТ томонидан Ўзбекистон ҳудудига ҳарбий базани жойлаштириш бўйича таклиф келиб тушмаганлигини маълум қилди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан афғон ҳукумати аскарларини вақтинча Ўзбекистон ҳудудига қабул қилиш бўйича таклиф ҳам келиб тушмаган.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрига киришди. Аввал шаҳарнинг марказий қамоқхона, сўнг бозор ҳудудида жанглар бўлиб ўтгани айтилмоқда. Бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва яраланган.
АҚШ Афғонистондан қўшинларини чиқаришни 31 август куни якунлайди. Америка президенти Жо Байден АҚШ «Ал-Қоида» раҳбарини йўқотиб, мамлакатдаги ўз мақсадларига эришганлигини таъкидлади. «Афғонистоннинг кейинги тақдирини ҳал қилиш — фақат афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг