Котрина Кулбите Ўзбекистоннинг футбол бўйича аёллар терма жамоаси бош мураббийи бўлди. Литвалик мутахассис UEFA мураббийларни ўқитиш бўйича инструктори ҳисобланади. ЎФА мураббий билан аёллар Осиё кубогида муносиб иштирок этиш каби масалаларни муҳокама қилди.
Women in Tech глобал тармоғи Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа мақсади — 2030 йилгача STEAM’да 5 млн аёлни қўллаб-қувватлаш. «Газета.uz» ҳамжамият асосчиси ва раҳбари Аюми Мур Аоки билан лойиҳа мақсадлари ва иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақида суҳбатлашди.
Жамоат транспортлари аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилиши керак, деб ўйлайсизми? Кўпчилик бу хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши мумкин, деб ҳисоблайди. Баъзилар тиқилинчни бартараф этиш учун бошқа чораларни таклиф қилади. «Газета.uz» бу борада одамлар фикри билан қизиқди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Туркияда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёллар билан учрашувлари давомида Силиври депорт марказидан 34 нафар аёл озод этилиб, ватанга қайтарилди. Яна 3 нафари озодликка чиқарилди.
Ўзбекистонда аёлларнинг эркаклар билан бир хил даражада маош олишини таъминлаш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради. Бу Жаҳон банки томонидан тайёрланган «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботида келтирилади.
Фотожурналист Оқил Ғуломов Ўзбекистон хавфсизлик тизимларида давлат ва жамият хавфсизлиги, барқарорлиги, манфаатларини ҳимоя қилувчи аёллар ҳақида лойиҳа тайёрлади. «Газета.uz» Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туркумдан бир нечта суратларни эълон қилди.
Президент 8 март байрами муносабати билан хотин-қизларга йўллаган мурожаатида оила бахти, фарзандлар камоли ҳамда бутун жамият равнақи учун аёллар ва қизларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши муҳимлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамиятда фаоллик кўрсатиб келаётган 74 нафар хотин-қизларни турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш бўйича фармон имзолади. (Тўлиқ рўйхат)
USAID`нинг гендер тенглик ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича бош мувофиқлаштирувчиси Жамила Бижио IT соҳасида ишлаётган ўзбекистонлик аёллар билан учрашди. Унда USAID томонидан молиялаштирилган Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳалари натижалари муҳокама қилинди.
2023 йилнинг ўтган даврида магистратурада ўқийдиган 14,1 минг нафар хотин-қизнинг тўлов-шартномаси учун 85,1 млрд сўм тўлаб берилди. 36 мингдан зиёд талаба хотин-қизга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди.
Ўзбекистонлик аёл курашчилар Иорданияда ўтган спорт кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 7 медаль: 2 кумуш ва 5 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
МҲТИ тадқиқотига кўра, уйда кир ювиш машиналарининг бўлиши иқтисодий фаол аёллар сонини оширади. Экспертлар қурилма сув ва энергия сарфини камайтириш билан бирга, аёлларга ҳафтасига 4 соат вақтини тежаш имконини беришини, бу вақтни улар фарзандлари учун сарфлаши мумкинлигини билдирди.
Бокс бўйича Ҳиндистонда ўтган ЖЧда ўзбекистонлик Навбаҳор Ҳамидова чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга ютқазиб қўйганди. Бироқ ярим финалчи Хелиф генетик ҳолати сабабли ўйиндан дисквалификация қилинди. Натижада бронза медали ўзбекистонлик спортчига насиб этди.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги қонунчиликда аёлларга қандай имтиёз ва енгилликлар кўрсатиб ўтилгани бўйича маълумот берди.
Халқаро ҳуқуқшунос, Австралиядаги Гриффит университети докторанти Наргиза Абдураҳмонова ўзбек хотин-қизлари илм-фанда ҳам машҳур олима бўлишига ишонади. У бунинг учун нималар қилиш кераклиги, қайси йўллардан юриш зарурлиги, Ўзбекистонда бунга нималар халал бераётгани ҳақида сўзлаб берди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева тўртта вазирлик, Хотин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла агентлигига аёллар масаласи бўйича қатъий талаблар қўйди. У масъул раҳбарлардан зўравонлик қурбони бўлганлар, муҳожир аёллар ва жазони ўтаб қайтган аёлларга кўмак бериш бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқишни сўради.
ПМТИ мутахассисларининг фикрича, ўзбек аёлларидаги иқтисодий фаолликнинг пастлиги уй-рўзғор ишлари билан банд бўлишга боғлиқ. Қолаверса, ишлайдиган аёллар эркакларга нисбатан ўртача 39% кам маош олади ва улар 30 ёшда мартабага эриша бошлайди.
Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида маҳаллий аҳоли таъмирталаб кўчага мутасаддиларнинг эътиборини қаратиш мақсадида йўлни тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги йўлни 2023 йил бошида таъмирлашни ваъда қилмоқда.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг аксарияти фарзандлар сони 3−4 нафар бўлишини маъқул кўради. Ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3%) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деб ҳисоблайди. Бундай жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. «Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат», — дея таъкидлади президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг