АҚШ «Грузин орзуси» асосчиси Бидзина Иванишвилига қарши «Россия билан алоқалари ва демократик институтларга путур етказгани» туфайли санкциялар киритди. Аввалроқ Иванишвилининг Болтиқбўйи давлатларига кириши чекланганди. Шунингдек, Украина ҳукумати ҳам унга қарши санкция киритган.
АҚШ ҳукумати жорий йилнинг 9 ойида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанига депортация қилди. Бу 2023 йилнинг шу давридагидан 6,5 баробар кўп.
АҚШ Беларусда яшаётган америкаликларни мамлакатни тарк этишга, шунингдек, у ерга бормасликка чақирди. Бунга «Беларусь расмийларининг маҳаллий қонунларни ўзбошимчалик билан амалга ошираётгани, ҳибсга олиш хавфи ва тартибсизликлар эҳтимоли» сабаб қилиб кўрсатилган.
Байден маъмурияти Украинага 1,2 млрд долларлик ҳарбий ёрдамнинг якуний пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда. Пакетга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва артиллерия снарядлари киради.
Президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича «якуний босқич»га ўтаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЖСТ қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётганига қарамай, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва адолатли рақобат муҳитида ишлаш учун барча шароитларни яратади.
АҚШ мамлакатда «демократияга путур етказганлик учун жавобгар» бўлган 20 нафар Грузия фуқаросига нисбатан виза чекловларини жорий қилди. Рўйхатга вазирлар, парламент аъзолари ва ички ишлар ходимлари киритилган.
АҚШ Украинага 500 млн долларлик ёрдам пакетини ажратди. 73-ёрдам пакетига HIMARS учун ўқ-дорилар, артиллерия ўқ-дорилари, танкка қарши тизимлар, биологик ҳимоя ускуналари ва дронлар киради.
АҚШ Украинага 20 млрд долларлик кредит ажратди, бу Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан қопланади. Маблағ G7 мамлакатлари томонидан келишилган 50 млрд долларлик кредитнинг бир қисмидир. АҚШ молия вазирининг айтишича, Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ миллий манфаатлари учун ҳам муҳим.
АҚШ Башар Асад режими қулагач, «террорчилар яна пайдо бўлишларига йўл қўймаслик учун» ИШИДнинг Суриядаги 75 дан ортиқ нишонига зарбалар берди. Байден ҳокимиятни ўтказиш жараёнида Оқ уйнинг Суриядаги барча гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Дональд Трамп жамоаси вакиллари билан учрашди. «Украина тинчликка тайёрлигини маълум қилмоқчи, аммо бу узоқ муддатли ва барқарор тинчлик бўлиши керак», — деб ёзмоқда WSJ.
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг икки собиқ давлат хизматчиси ва меҳрибонлик уйи собиқ раҳбарига инсон ҳуқуқларини жиддий бузгани учун санкциялар киритди. Гап «Хоразм иши» бўйича Урганчдаги болалар уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноят содир этганликда айбланганлар ҳақида кетмоқда.
Байден маъмурияти Украина учун 725 млн долларлик қурол-яроғ пакетини тайёрламоқда. Унга пиёдаларга қарши миналар, дронлар, ракеталар ва HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар киради.
АҚШ махсус прокурори Жек Смит сайланган президент Дональд Трампдан 2020 йилги сайловларга аралашиш ва махфий ҳужжатлар билан тегишлича муомала қилмаслик бўйича барча айбловларни олиб ташлашни сўради. Чунки Адлия вазирлиги мамлакатнинг амалдаги раҳбарини судда таъқиб этишни тақиқлайди.
АҚШ Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини агентлигига 205 минг долларлик лаборатория жиҳозларини топширди. Улар ўсимликларнинг саломатлигини таҳлил қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун хизмат қилади.
АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида 22 йил ичида биринчи марта қурғоқчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, шаҳар ҳукумати аҳоли ва корхоналарни сувни кўнгилли равишда тежашга чақирди.
2023−2024 ўқув йилида АҚШ олийгоҳларида ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 12 фоизга ошиб, 1219 нафарга етди. Халқаро таълим институти ҳисоботида айтилишича, уларнинг ярмидан кўпи бакалавриат талабалари ҳисобланади.
Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат жорий этиш ва миграцияга қарши курашиш учун ҳарбийлардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. У «депортация қилишда энг йирик операцияни ўтказиш учун федерал ва штат даражасидаги барча ваколатлардан фойдаланмоқчи» экани айтилади.
Дональд Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттга Оқ уй матбуот котиби лавозимини берди. У мазкур хизмат тарихидаги энг ёш раҳбар бўлади.
АҚШ Маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Самарқанддаги Шердор мадрасасида консервация ва реставрация ишларини амалга оширади. 500 минг долларлик лойиҳага маҳаллий ҳунармандлар ва хорижлик мутахассислар таклиф этилади.
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Оқ уйдаги Овал кабинетда сайланган президент Дональд Трамп билан учрашди. Байден, аввал ҳам айтилганидек, ҳокимиятни топшириш силлиқ кечишига ишонтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг