«ақш» тегли мақолалар


Трамп ўз маъмуриятини шакллантира бошлади. Унда асосий лавозимларни кимлар эгалламоқда?
13 ноябрь 2024, 13:13

Трамп ўз маъмуриятини шакллантира бошлади. Унда асосий лавозимларни кимлар эгалламоқда?

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп ўзининг янги маъмуриятини шакллантирмоқда. Давлат котиби лавозимини Трампнинг ишончли вакили Марко Рубио эгаллаши кутилмоқда. Сайловолди кампаниясини де-факто бошқарган Сьюзан Уайлс эса Оқ уй маъмурияти раҳбари бўлади. Тафсилотлар.

Трамп Илон Маскни ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимига қўяди
13 ноябрь 2024, 11:58

Трамп Илон Маскни ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимига қўяди

Дональд Трамп уни сайлов чоғида қўллаб-қувватлаган Илон Маскни ҳукуматнинг самарадорлик департаменти янги раҳбари этиб тайинлади. Трамп, шунингдек, Пентагон раҳбари лавозимига Fox News бошловчиси номзодини илгари сурди.

Биткоин курси тарихда биринчи марта 80 минг доллардан ошди
11 ноябрь 2024, 11:48

Биткоин курси тарихда биринчи марта 80 минг доллардан ошди

Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси фонида биткоин курси ўсишда давом этмоқда. 11 ноябрь куни криптовалюта курси 81 минг доллардан юқорига кўтарилди. Трамп ўзининг сайлов кампанияси давомида АҚШни «сайёранинг крипто пойтахтига» айлантиришга ваъда берганди.

Нью-Йоркда кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтишга рухсат берилди
4 ноябрь 2024, 23:41

Нью-Йоркда кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтишга рухсат берилди

Нью-Йорк ҳукумати одамларга кўчани белгиланмаган жойдан — «пешеход» ташқарисидан ёки светофорнинг қизил чироғида кесиб ўтишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Илгари бу 250 долларгача жаримани назарда тутган ва, қонун ташаббускорига кўра, асосан қора танлилар ва лотин америкасиликларга қўлланган.

«Бизда назорат нисбатан кучли». Марказий банк раиси — АҚШнинг Ўзбекистон компанияларига нисбатан санкциялари ҳақида
4 ноябрь 2024, 18:14

«Бизда назорат нисбатан кучли». Марказий банк раиси — АҚШнинг Ўзбекистон компанияларига нисбатан санкциялари ҳақида

Маҳаллий банклар ёздаёқ АҚШ санкцияларига учраган Ўзбекистон компаниялари билан операцияларни тўхтатди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, нисбатан кучли назорат мамлакатга санкциялар хавфини камайтириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича АҚШ билан икки томонлама музокараларни якунлади
4 ноябрь 2024, 11:51

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича АҚШ билан икки томонлама музокараларни якунлади

Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг айтишича, музокаралар 14 ой давом этган. «Бу осон бўлмаган йўл, умр бўйи эсда қоладиган тажриба бўлди», — деб таъкидлади у.

АҚШ ва ЕИ Грузия сайловларидаги қоидабузарликларни текширишга чақирди
28 октябр 2024, 13:30

АҚШ ва ЕИ Грузия сайловларидаги қоидабузарликларни текширишга чақирди

АҚШ ва Европа Иттифоқи Грузияда ўтган парламент сайловларида йўл қўйилган барча қоидабузарликларни текширишга чақирмоқда. Грузия президенти эса сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди ва фуқароларни норозилик намойишлари ўтказишга чорлади.

АҚШ Исроилдан Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилашни талаб қилди
16 октябр 2024, 15:50

АҚШ Исроилдан Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилашни талаб қилди

АҚШ Исроил ҳукумати 30 кун ичида Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўрмаса, Исроилни ҳарбий қўллаб-қувватлашни чеклаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Флоридага «Милтон» тўфони ёпирилди, 3 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
10 октябр 2024, 21:59

Флоридага «Милтон» тўфони ёпирилди, 3 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

АҚШнинг Флорида штатида содир бўлган «Милтон» тўфони биринчи тоифагача заифлашди. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди, 3 миллиондан ортиқ уй ва корхона электр таъминотисиз қолди.

АҚШдаги элчихона Флоридадаги тўфон туфайли ўзбекистонликларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди
10 октябр 2024, 11:25

АҚШдаги элчихона Флоридадаги тўфон туфайли ўзбекистонликларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди

Ўзбекистон элчихонаси АҚШнинг Флорида штатидаги ўзбекистонликларни «Милтон» тўфони сабаб эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Тез ёрдам керак бўлганида ваколатхона ва штатдаги ёрдам хизматларига мурожаат қилишлари сўралди.

АҚШ Ўзбекистонга 435 минг долларлик озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди
10 октябр 2024, 10:10

АҚШ Ўзбекистонга 435 минг долларлик озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди

АҚШ ўзининг USAID дастури орқали 435 минг долларлик 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказди. Мазкур инсонпарварлик ёрдами 145 дан зиёд ижтимоий муассасаларга ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига тарқатилади. Бу орқали 33 мингдан ортиқ инсонни қамраб олиш режалаштирилган.

Флоридада тўфон туфайли миллионлаб аҳолини эвакуация қилиш буюрилди
9 октябр 2024, 18:55

Флоридада тўфон туфайли миллионлаб аҳолини эвакуация қилиш буюрилди

АҚШнинг Флорида штати ҳукумати «Милтон» тўфони хавфи туфайли 5,5 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилишга чақирди. Эвакуация штат тарихидаги энг йирикларидан бири бўлди.

АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
4 октябр 2024, 19:27

АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

АҚШ жануби-шарқида содир бўлган «Ҳелен» тўфони 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, юзлаб одамлар бедарак йўқолди. Бир қатор штатларда 850 мингдан ортиқ аҳоли электрсиз қолмоқда.

Нью-Йорк мэри Эрик Адамс жиноятда айбланмоқда — NYT
26 сентябрь 2024, 20:23

Нью-Йорк мэри Эрик Адамс жиноятда айбланмоқда — NYT

Нью-Йорк мэри Эрик Адамс коррупциявий жиноятда айбланмоқда. Прокурорлар унинг 2021 йилги сайлов кампаниясини молиялаштириш манбаларини текширмоқда. Расмийлар Адамснинг бир қанча давлатлар, жумладан, Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида маълумот сўраган.

АҚШ Федерал захира тизими 2020 йилдан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди
19 сентябрь 2024, 15:30

АҚШ Федерал захира тизими 2020 йилдан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди

АҚШ Федерал захира тизими тўрт йил ичида биринчи марта асосий фоиз ставкасини пасайтирди. Ушбу қарорни регулятор юқори инфляция даражаси ортда қолганига ишонч ҳосил қилингани билан изоҳлади. Бу Ўзбекистонга қарз маблағларини пастроқ фоиз ставкасида жалб қилиш имконини беради.

Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим имзолади
16 сентябрь 2024, 10:09

Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим имзолади

Божхона қўмитаси раиси Акмалхужа Мавлонов ва АҚШнинг Божхона чегара хизмати комиссари Трой Миллер ўртасида битим имзоланди. Ҳужжат ахборот алмашиш, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш кабиларга қарши курашда ҳамкорликни назарда тутади.

Ўзбекистондаги мактаб ва университетларда ишлаш учун АҚШдан яна 20 нафар ўқитувчи келди
11 сентябрь 2024, 12:33

Ўзбекистондаги мактаб ва университетларда ишлаш учун АҚШдан яна 20 нафар ўқитувчи келди

Америкалик 20 нафар ўқитувчи Ўзбекистонга 10 та ҳудуддаги мактаб ва университетда инглиз тилидан дарс бериш учун келди. Мамлакатда 2019 йилдан буён 98 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси 21 та давлат мактаби ва 30 дан ортиқ университетда ишламоқда.

АҚШ ҲАМАС етакчиларига 7 октябрь куни Исроилга уюштирилган ҳужум бўйича айблов қўйди
4 сентябрь 2024, 18:25

АҚШ ҲАМАС етакчиларига 7 октябрь куни Исроилга уюштирилган ҳужум бўйича айблов қўйди

АҚШ ҳукумати ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ва гуруҳнинг қатор раҳбарларига 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужум муносабати билан расман жиноий айбловларни эълон қилди.

Трампга сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича яна айбловлар қўйилди
29 август 2024, 11:28

Трампга сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича яна айбловлар қўйилди

Махсус прокурор Жек Смит Дональд Трампнинг 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уриниши бўйича янги айблов хулосасини судга берди. Ҳужжат Олий суднинг АҚШ собиқ президентларининг қисман жиноий иммунитетга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги қарорини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилди.

АҚШ суди Байденнинг мигрантларни қонунийлаштириш дастурини тўхтатди
27 август 2024, 22:03

АҚШ суди Байденнинг мигрантларни қонунийлаштириш дастурини тўхтатди

Техас суди президент Жо Байденнинг америкаликлар билан турмуш қурган мигрантларга қонуний мақомга эга бўлиш имконини берадиган дастурини тўхтатишга қарор қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг