Марказий банк қоидабузарликлари учун 10 та банкни жаримага тортди. Шунингдек, кўрсатма ва талабларга риоя қилмаган 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Давлат банклари онлайн хизматларни ривожлантириш ва аҳоли учун жозибадор молиявий маҳсулотларни яратишда хусусий банклардан ортда қолмоқда, деди президент. У онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш ва масофавий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистонда банклар девелоперлардан тижорий кўчмас мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиб, уларни тадбиркорларга ижара ёки лизингга бериши мумкин бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев янги механизмни маъқуллади.
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори 500 миллиард сўмгача оширилди. Бугунги кунга қадар тўртта банк ушбу талабни бажармаган, Марказий банк улардан иккитасининг актив операцияларини чеклаб қўйди.
Президент банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев ҳозирда банклар балансида 3 мингта ҳаракатсиз мулк борлиги, улардан тезроқ қутилса, қўшимча ресурс ва 150 минг иш ўрни яратиш учун захира пайдо бўлишини айтди.
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди. Шунингдек, жами 8 та банк, тўлов ташкилоти ва тизимлари чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
«Асакабанк» бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 2024 йилда 2,1 млрд доллар жалб қилишни, «Бизнесни ривожлантириш банки» эса инвестиция лойиҳаларига 1,5 млрд доллар ажратишни режа қилмоқда. Банк фақат кредит берадиган марказ эмас, замонавий инвестиция-тижорат тузилмаси бўлиши керак, деди президент.
Давактивга кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» (SQB), «Асакабанк» ва «Алоқабанк»нинг Tashkent City`даги янги бинолари инвесторларга сотилади. Банклар ушбу «премиум тоифа»даги лойиҳаларга камида 339 млн доллар маблағ киритган. SQB филиалларидан бири ўрнида 21 қаватли бино қурмоқчилигини маълум қилганди.
2024 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро молия бозоридан 3,1 млрд долларлик қарз маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Миллий банк заргарлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 6 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ниятида, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.
Марказий банк устав капитали бўйича минимал талабларни бажармагани учун 4 та банкнинг операцияларига чеклов киритди. Бу банкларга 1 апрелдан кредитлар бериш ва депозитлар қабул қилиш тақиқланган. Регулятор «репутацион рисклар» туфайли уларнинг номини ошкор қилмади.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукумат «Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаётганини, май ойида «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ЕТТБ билан келишув имзоланиши режа қилинганини билдирди. Шунингдек, Ислом молияси бўйича ишлар кўлами кенгаяди.
Fitch агентлиги Ўзбекистон банк секторидаги ўсишни қайд этди — урғу кўпроқ бозорга асосланган ёндашувга кўчган. Аммо ташкилот, шунингдек, чуқур тузилмавий заифликлар ва янги рисклар туфайли кейинги яхшиланишларга эришиш учун кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин, деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштириш яна кечиктирилиши мумкин, деди Fitch Ratings директори ўринбосари Павел Каптел. Уларнинг сотувдан олдинги тайёргарлик ишлари ҳамон давом этмоқда. Давлат акцияларини ўз вақтида сотиш халқаро молия ташкилотларининг банклар капиталига киришига ҳам боғлиқ.
Қонунчилик палатаси иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан банкларга иқтисодий санкциялар хавфи мавжуд бўлган тақдирда, мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.
Марказий банк январь ойи давомида битта банкни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди, 3 та банкни эса чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор томонидан жаримага тортилаётган банклар номи нега очиқланмаётганини изоҳлади. «Аҳолида нотўғри тушунча шаклланмаслиги учун банкнинг ички фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда чора кўрилган банклар номини эълон қилмасликка қарор қилдик», — деди у.
Шавкат Мирзиёев бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2−3 фоизга тушириш муҳимлигини қайд этди. «Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришнинг ўзидан 25 трлн сўмлик кредитга ресурс топса бўлади», — деди у.
Марказий банк қўмитаси 2023 йил декабрь ойида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этмагани учун 3 та банкнинг айрим операцияларни амалга оширишига чеклов ўрнатди ва 2 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади.
Ўзбекистонда Янги йил байрами ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари хизматларини тақдим этувчи банклар рўйхати эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев банк тизими бўйича ўтказилган йиғилишда давлат банкларига шунча кўмак берилаётганига қарамай, уларнинг рентабеллиги хусусий ва хорижий банкларга нисбатан анча паст даражада эканини таъкидлади. «Ҳар бир тижорат банки дунёқарашини мутлақо ўзгартириши керак», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг