«бокс» тегли мақолалар


Бокс: Элнур Абдураимов Мануэль Корреани мағлуб этди
8 май 2022, 11:22

Бокс: Элнур Абдураимов Мануэль Корреани мағлуб этди

Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов АҚШда кубалик Мануэль Корреа устидан иккинчи раундда муддатидан аввал ғалаба қозонди.

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Сегаррани нокаутга учратди
20 март 2022, 10:18

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Сегаррани нокаутга учратди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев перулик Давид Сегарра устидан ғалаба қозонди. Иккинчи раундда Мелиқўзиевнинг аниқ зарбаси рақибини нокаутга учратди (видео).

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади
14 март 2022, 13:10

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Иорданияда бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади.

Осиё чемпионатида ўзбекистонлик боксчи протест туфайли финалга чиқди
12 март 2022, 11:11

Осиё чемпионатида ўзбекистонлик боксчи протест туфайли финалга чиқди

Ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финалида ҳакамлар аввалига ҳиндистонлик Ананд Ядав ўзбекистонлик Абдували Бўрибоев устидан ғалаба қозонганини қайд этди. Ўзбекистон бокс федерациясининг «протестидан» сўнг, ҳакамлар қарорини ўзгартирди. Финал йўлланмасини Абдували Бўрибоев билан бирга яна 9 нафар боксчи қўлга киритди.

Бокс: Баҳодир Жалолов рақибини 46 сонида нокаутга учратди
13 декабрь 2021, 09:10

Бокс: Баҳодир Жалолов рақибини 46 сонида нокаутга учратди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов рақиби Хулио Калименони биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. У жаҳон чемпионлиги учун жанг қилиш ҳамда оғирвазн тоифасида барча камарларни Ўзбекистонга олиб келиш ниятида эканлигини маълум қилди. «Ким билан бўлса ҳам рингга чиқишга тайёрман. Энтони Жошуа, Александр Усик, Тайсон Фьюри… Менга фарқи йўқ», — деди Баҳодир Жалолов.

Бокс. Абдумалик Халаков кумуш медални қўлга киритди
6 ноябрь 2021, 12:20

Бокс. Абдумалик Халаков кумуш медални қўлга киритди

Сербиядаги жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков ҳал қилувчи жангда франциялик Софиан Умияга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Терма жамоа мусобақани иккита медал билан якунлади.

Бокс. Абдумалик Халаков жаҳон чемпионати финалига чиқди
4 ноябрь 2021, 19:13

Бокс. Абдумалик Халаков жаҳон чемпионати финалига чиқди

Сербиядаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков тўғридан-тўғри финалга чиқди. Ярим финалда у Дониёл Шоҳбахшга қарши рингга чиқиши керак эди, бироқ жиддий жароҳати сабабли эронлик спортчи турнирни тарк этди.

Бокс. Жаҳон чемпионатида 8 ўзбекистонлик спортчининг 7 нафари кейинги босқичга йўл олди
1 ноябрь 2021, 20:54

Бокс. Жаҳон чемпионатида 8 ўзбекистонлик спортчининг 7 нафари кейинги босқичга йўл олди

Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги икки кунида Ўзбекистондан саккиз вакил иштирок этди. Улардан етти нафари рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди, Шахобиддин Зоиров турнирнинг 1/8 финалида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатини биринчи даврадаёқ тарк этди
30 октябр 2021, 13:02

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатини биринчи даврадаёқ тарк этди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунида Ўзбекистондан тўрт нафар боксчи баҳс олиб борди. Шахобиддин Зоиров, Мадияр Саидраҳимов ва Абдумалик Халақов ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олди. Амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Қозоғистон вакилига имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.

Бокс. Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги натижалари
29 октябр 2021, 12:30

Бокс. Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги натижалари

Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Лазизбек Муллажонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибларини ишончли мағлубиятга учратган бўлса, Миразизбек Мирзахалилов турнирни тарк этди.

Бокс, ЖЧ-2021: Шоҳжаҳон Абдуллаев нокаут билан ютқазди
28 октябр 2021, 16:39 1

Бокс, ЖЧ-2021: Шоҳжаҳон Абдуллаев нокаут билан ютқазди

Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Абдуллаев Белградда жаҳон чемпионатидаги биринчи баҳсида нокаутга учраб, мағлуб бўлди. У иккинчи раунд якунида белгиялик спортчи Виктор Шелстраетенинг ўнг қўл зарбасини ўтказиб юборди ва бирданига оёққа тура олмади.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов терма жамоага қайтишди
11 октябр 2021, 19:09

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов терма жамоага қайтишди

Сербияда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Якуний рўйхатда профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор.

«Ҳеч қачон бундай адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман» — бош вазир Олимпиада ўйинлари ҳақида
9 август 2021, 23:32 3

«Ҳеч қачон бундай адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман» — бош вазир Олимпиада ўйинлари ҳақида

Бош вазир Абдулла Арипов Токиодаги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчиларга нисбатан адолатсизлик бўлганлигини таъкидлади. «Шу ёшга кириб, ҳеч қачон бунақанги адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман… Уларнинг мақсади боксчиларимизнинг иродасини синдириш эди», — деди у.

Токио-2020. Боксчи Баҳодир Жалолов финалда Ричард Торрес билан жанг қилади
8 август 2021, 07:55

Токио-2020. Боксчи Баҳодир Жалолов финалда Ричард Торрес билан жанг қилади

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг сўнгги кунида боксчи Баҳодир Жалолов «олтин» учун жангда АҚШ вакили Ричард Торресга қарши рингга кўтарилади. У билан 2019 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида ҳам учрашган.

Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга дисквалификация қилинди
4 май 2021, 15:32

Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга барча миллий ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик қизга Nexia-3 автомобили совға қилинди
26 апрель 2021, 15:12

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик қизга Nexia-3 автомобили совға қилинди

Ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи Нигина Ўктамовага Nexia-3 автомобили совға қилинди.

Нигина Ўктамова бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди
23 апрель 2021, 12:11

Нигина Ўктамова бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Нигина Ўктамова Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи аёл боксчи бўлди. Полшадаги мусобақада Ўзбекистонни тақдим этган спортчилар олтита медаль билан тақдирландилар.

Тошкентда бокс кечаси: саккиз нафар ўзбекистонликнинг барчаси ғалаба қозонди
4 апрель 2021, 17:44

Тошкентда бокс кечаси: саккиз нафар ўзбекистонликнинг барчаси ғалаба қозонди

Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик саккиз нафар боксчининг барчаси ғалаба қозонди. Муроджон Аҳмадалиев Рёсукэ Ивасани муддатидан олдин мағлуб этиб, WBA Super ва IBF йўналишлари чемпионлигини муносиб ҳимоя қилди. Шунингдек, Шаҳром Ғиёсов мексикалик Патрисио Моренони нокаутга учратди, Ҳасанбой Дўсматов эса Мухсин Кизот устидан ғалаба қозонди. Яккаликлар натижалари — «Газета.uz» шарҳида.

Ўзбекистонлик боксчилар яна 4 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
3 апрель 2021, 20:27 1

Ўзбекистонлик боксчилар яна 4 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи Токио Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Энди 2021 йилги ёзги олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 11 нафар боксчи иштирок этади.

Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
2 апрель 2021, 13:49

Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг