Нукус шаҳридаги хусусий боғчада тарбиячи ва унинг ёрдамчиси болаларни калтаклади. Қорақалпоғистон прокуратурасига кўра, ҳолат ноябрда бўлган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Пискент туманидаги 7-сонли давлат боғчасида кобра илонлари билан томоша кўрсатилди. Суд томоша уюштирган икки шахсга жарима жазоси қўллади. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари ўринбосари уларнинг дастури билан тўлиқ танишиб чиқмагани учун ишдан олинди.
Сергели туманидаги хусусий боғчада тарбиячи ёрдамчиси гўёки хархаша қилаётган болани калтаклади. Сўнгра уни кўтариб бошқа хонага олиб чиқаётганида боланинг оёғи синди. Ҳозирда тарбияланувчи шифохонада, ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Ҳукумат қарори билан мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди. Унга кўра, ходимлар ва тарбияланувчилар давомати, озиқ-овқат харажатлари «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали ҳисобга олиб борилади.
Президентга мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш режалари олиб кирилди. 2025 йилда 100 дан ортиқ мактаб қуриш, малака тоифаси беришда янги тизимга ўтиш, ҳарбий ватанпарварлик дарсликларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Давлат раҳбари таълим сифатини, айниқса, чекка туманларда яхшилашни буюрди.
Президент фармони билан давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.
Ўзбекистонда 12 та мактабгача таълим ташкилотида бепул француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу борада вазир Ҳилола Умарова ва Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет ўртасида келишув имзоланди.
Президент фармонига кўра, боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Муассасаларда кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмалар ривожлантирилади. Боғча раҳбари ва педагог кадрларини вазир жамғармаси ҳисобидан рағбатлантиришга рухсат этилади.
Мирзаободдаги хусусий боғчада 2 ёшли бола нафас йўллари беркилиб қолиши оқибатида вафот этганди. Болалар омбудсманига кўра, болада туғилганида аниқланган камқонлик касаллигини даволаш чоралари кўрилмаган. Ҳолат бўйича тиббиёт бирлашмаси, шифокорлик пункти ва боғча масъулларига жиноят иши очилди.
Мирзаобод туманидаги хусусий боғчада 2 ёшли бола вафот этди. Боланинг ўлимига нафас йўллари овқат билан беркилиб қолгани оқибатида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.
Сурхондарё вилояти Денов туманида боғча тарбиячиси беодоблик қилган болани «тарбиялаш мақсадида» чизғич билан ургани аниқланди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дўстлик туманида оилавий боғчанинг қаровсиз қолган 3 ёшли табрияланувчиси ариққа тушиб кетиб, вафот этганди. Суд бу ишда боғча директорига 4 йил 1 ой, тарбиячига 4 йил ва туман СЭС бошлиғига 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги хусусий боғчада тарбияланувчи 3 ёшли қиз калтакланди. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертиза тайинланди, деб ёзди болалар омбудсмани.
Ўзбекистонда энди болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.
Ўзбекистонда айрим давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилди. Хусусан, ЭРИ калитини беришда Face-ID қилинади ва калит автоматик тарзда расмийлаштириб берилади. Шунингдек, болаларни боғчага қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни махсус ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.
Ғаллаорол туманидаги 16-боғчада тарбиячи болаларни ҳақоратлаб, уларни оёқ кийим билан калтаклади. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини билдирди.
Чортоқ туманидаги оилавий боғчанинг 17 нафар тарбияланувчиси аввал Хотира майдонига, сўнг қабристонга зиёрат учун олиб борилди. Болалар битта Damas`га ўтқазилгани ва тақиқланса-да, қабристонга олиб борилгани учун боғча раҳбари «жиддий огоҳлантирилди».
Гурлан туманидаги 23-боғчада бир-бири билан уришган болаларга тарсаки туширган тарбиячи ишдан бўшатилди. Шунингдек, айни шу тарбиячи эътиборсизлиги сабабли бошқа бир ҳолатда боланинг қўлини эшик қисиб қолгани аниқланди. Унинг бармоғига игна тиқилмаган, балки даволаш учун махсус сим қўйилган.
Юнусобод туманидаги боғчада йиғлаган болага қўпол муносабатда бўлиб, унинг қўлларини қўкартирган тарбиячи ишдан бўшатилди. Туман мактабгача таълим бўлими аёлнинг ҳаракатларини «ниҳоятда қўпол, педагог учун хос бўлмаган» дея атади. Ишни прокуратура ўрганмоқда.
Бош прокуратура Дўстлик туманидаги боғча тарбияланувчиси вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бир ҳафта аввал оилавий нодавлат МТТнинг қаровсиз қолган 3 тарбияланувчиси кўчага чиқиб кетган ва 3 ёшли қиз боғчадан 1 км узоқликдаги фермер хўжалиги ариғидан ўлик ҳолда топилганди. Боғча ёпилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг