Марказий банк 2025 йилда инфляция ва иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий макроиқтисодий рискларни санади. Глобал геосиёсий кескинликлар, хомашё нархлари эҳтимолий ўсиши, апрелда газ ва электр энергияси нархлари ошиши шулар жумласидан.
Январь якунларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси декабрга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Аҳоли ой давомида энг кўп электр энергияси, газ, гўшт ва тухум нархларида юқори ўсиш кузатилгани қайд этди.
Бош прокуратура департаментининг 2024 йилдаги тадбирларида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 1200 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Уларда жами 600 млрд сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, тамаки айланмаси 9 фоизгача қисқариши натижасида акциз солиғи тушуми 31 фоизга ошди.
Ўзбекистонда айрим улгуржи истеъмолчилар учун газ таъминотига чекловлар жорий этилди, деб хабар қилди «Ҳудудгазтаъминот». Сабаб сифатида аллақачон бартараф этилган авария туфайли магистрал газ қувурларида босимнинг пасайгани келтирилди.
Ўзбекистонда электрлаштирилган уйлар учун имтиёзли тарифларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Аввалроқ у 1 январдан газсиз уйлар учун электр энергиясига чегирма жорий этилишини айтганди, аммо бу амалга ошмади.
Апрель ойида электр энергияси ва газ тарифлари ошишидан инфляцияга дастлабки қўшимча таъсир 1,8−1,9 фоиз пункт бўлиши кутилмоқда. «Бу жорий йил учун 7−8 фоиз атрофида бўлиши кутилаётган инфляция прогнозида инобатга олинган», — деди Марказий банк раиси.
2024 йилда Ўзбекистон яна газни экспортдан кўра кўпроқ импорт қилди ва соф импортёр мақомини сақлаб қолди. Импорт қиймат жиҳатдан 2,4 баробар — $1,68 миллиардгача ўсди. Экспорт ҳам ошди — $627,6 миллионгача ёки 18,4%. Хитой эса Ўзбекистон газини $726,26 миллионга сотиб олганини маълум қилди.
Тойлоқ туманида фуқаро ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 1,3 млрд сўмлик газни талон-торож қилди. Наманган шаҳрида эса фуқаро новвойхонасини газ тармоғига ноқонуний улаб, 362 млн сўмлик зарар етказди.
Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли 200 кВт/соатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўм тўланиши бўйича ёлғон маълумотлар тарқалмоқда, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги. Лимитдан ошгандаги қўшимча тўлов миқдори аҳолига эмас, тадбиркорларга камайган.
Ўзбекистон ҳукумати кечикиб бўлса-да, белгиланган лимитдан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ва газ учун қўшимча тўловлар миқдорини пасайтирди. Лимитнинг ўзи эса оширилди.
Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш бўйича давлат хизматлари проактив форматга ўтказилмоқда. Яъни улар фуқароларнинг мурожаатларисиз текширилади. Яна олтита хизмат композит форматда тақдим этилади.
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ноябрь ойида ҳам пасайишда давом этди ва 3,67 млрд куб метргача тушди (2023 йил ноябрига нисбатан -3,3 фоиз). Кўрсаткич 11 ойда деярли 2 млрд куб метрга камайди. Дизель ишлаб чиқариш 37,1 фоизга, бензин 12,4 фоизга, нефть 8,7 фоизга камайди.
Ўзбекистон ички газ ишлаб чиқариш ҳажми камайиши ва импорт 1,55 млрд долларга етганига қарамай, газ экспорт қилишни давом эттирмоқда. Йил бошидан буён хорижий давлатларга «кўк ёқилғи» етказиб бериш қарийб 600 млн долларга етди. Хитой 667,4 млн долларлик ўзбек газини импорт қилганини билдирди.
Ўзбекистондаги энг йирик газ қазиб олувчи «Ўзбекнефтгаз» 2025 йилда қазиб олиш ҳажми 26,5 млрд куб метргача қисқариб боришини прогноз қилмоқда. Бу 2024 йил учун прогноздан 2,8 млрд, 2022 йилги қазиб олингандан 5,7 млрд куб метрга кам. Аввалги прогнозлардан эса 7,6 млрд куб метрга камроқ.
Президент йиғилишида газ захираларини кўпайтириш учун истиқболли ҳудудларда геология-қидирув ишларини бошлаш ва сейсмик қидирув майдонини кенгайтириш режа қилингани айтилди. «Ўзбекнефтгаз» лойиҳалари учун 2 млрд доллар хорижий кредит жалб қилмоқчи. Корхонага таннархни 8 фоизга камайтириш топширилди.
Ҳукумат тарифлар бу йил оширилгани ва апрелда яна оширилиши кутилаётганига қарамай, 2025−2027 йилларда газ ва электр энергиясини субсидиялашда давом этади. Бу 2028 йилга борибгина тўхтатилиши режалаштирилмоқда. Бош вазир ўринбосари энергоислоҳот нима билан якунланиши кераклигини тушунтирди.
«Ҳудудгазтаъминот» иссиқхоналарга газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритмоқда. Чекловлар ҳаво ҳарорати кескин пасайган вақтда қўлланилиб, қувурларда газ босими барқарорлашганда бекор қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов туркман табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олди. Томонлар, шунингдек, яқин келажакда амалга оширилиши кутилаётган қўшма газ лойиҳаларини ҳам муҳокама қилди.
«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасидаги тадбирларда 2,9 мингта ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Уларда 97,1 млрд сўмлик газ қайта ҳисоб-китоб қилинди. «Ҳудудгазтаъминот» ходимлари, шунингдек, 23 та газ баллонлари «бункер»и фаолиятига чек қўйди.
Россия президенти Владимир Путин Остона музокаралари якунида Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш режаларини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг