Германияда Алишер Усмонов яшаган вилла қарздорлиги учун сотувга қўйилди. 25 млн еврога баҳоланган объект мамлакатдаги энг қиммат кўчмас мулк сифатида эътироф этилди. Арбитраж бошқарувчиси вилланинг офшор компанияга тегишли эканини таъкидлади.
Германиянинг тўққизинчи президенти (2004−2010 йиллар) Ҳорст Кёлер 81 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этди. У, шунингдек, Халқаро валюта жамғармасини бошқарган. Фаолияти давомида Кёлер Африка қитъасининг глобал тараққиёт учун аҳамиятини кўп бора таъкидлаган.
Ўзбекистондаги юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчилари Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Улар Ўзбекистонда немис тили ва малака курсларида ўқитилади. Ойлик маош ойига 2400 — 2600 еврони ташкил қилади.
Германия президенти Штайнмайер мамлакат парламентини тарқатиб юборди ва муддатидан олдинги парламент сайловлари 2025 йил 23 февралда бўлишини маълум қилди. Аввалроқ бундестаг депутатлари канцлер Олаф Шольц ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилганди.
Германиянинг Магдебург шаҳрида Рождество ярмаркасига ташриф буюрганлар устига машина ҳайдалди. Икки кишидан 11 кишигача ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ инсон жароҳат олгани айтилмоқда. Гумонланувчи қўлга олинди. Шавкат Мирзиёев воқеа юзасидан Германия президентига таъзия йўллади.
Германия парламенти канцлер Олаф Шольцнинг сўровини қўллаб-қувватлади ва унинг ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотуми учун овоз берди. Бу ҳукмрон коалиция парчаланганидан кейин зарурат туғилган муддатидан илгари сайловларга йўл очади.
Ўзбекистонда Германия тажрибаси асосида ёшларни касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Техникумлар негизида амалга ошириладиган Ausbildung дуал таълим дастури намуна сифатида олинди, деди олий таълим вазири Конгратбай Шарипов.
Германия канцлери Олаф Шольц 2,5 йил ичида Украинага қилган илк ташрифи чоғида мамлакатга 650 млн евролик қўшимча ҳарбий ёрдам етказиб берилишини эълон қилди. Шунингдек, Киевдан Путинга мурожаат қилиб, Германия Украинани қўллаб-қувватлаши сусаймаслигини таъкидлади.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус бўлажак сайловларда Социал-демократик партиядан канцлерликка номзодини кўрсатишдан бош тортди ва амалдаги канцлер Олаф Шольцни қўллаб-қувватлади. Партия аъзолари аввалроқ Писториусни ўз номзодини кўрсатишга чақирганди.
Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шольц 2022 йил декабрдан буён илк бор телефон орқали гаплашди. Шольц Путинни урушни тўхтатишга ва қўшинларни олиб чиқишга чақирди. Канцлер суҳбат ҳақида Украина президентини огоҳлантирган, Зеленский эса Шольцни мулоқот қилмасликка чақирган.
Ўзбекистон Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)дан «яшил» саноатлаштиришда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида яна 3 млн евро миқдорида грант олади.
Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат молия вазири Кристиан Линднерни «кўпинча унинг ишончини оқламагани ва муросага келмагани» учун ишдан олди. Шунингдек, «светофор коалицияси» деб аталувчи ҳукмрон коалиция парчаланиб кетди. Январда Бундестагда ҳукуматга ишонч масаласи овозга қўйилиши кутилмоқда.
Германия ҳукумати Эроннинг Франкфурт, Гамбург ва Мюнхендаги консулликларини ёпишга қарор қилди. Бу Эрон ва Германия фуқаролигига эга Жамшид Шармаҳднинг Эронда қатл этилишига жавобан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Германия малакали мутахассислар кириши ва ноқонуний мигрантларни чиқариб юборишни осонлаштирадиган битим имзолади. Ҳужжат хорижликларни учинчи давлатга қайтариш учун транзит имкониятини ҳам назарда тутади. ОАВлар афғонларни Тошкент орқали депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Германия темирйўлларида (Deutsche Bahn) ишламоқчи бўлган фуқаролар Ўзбекистоннинг ўзида немис стандартлари асосида германияликлар томонидан касб ва тилга ўқитилади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлар ишга жойлаштирилади.
Тошкент шаҳрида немис тиббий-таълим дастурлари асосида «Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси» ташкил этилади. Муассаса бир йил давомида касб ва тилга ўқитиб, диплом ва Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат беради.
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Германия» саммитида минтақа ва Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик концепциясини қабул қилиш, Европа билан транспорт йўлакларини ривожлантириш, энергетика бўйича мулоқотни йўлга қўйиш кабиларни таклиф қилди.
Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери Самарқандда етакчи компания ва банклар вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев унда асосан хусусий сектордагилар иштирок этганини айтиб, буни «янги формат» деб атади. «Яшил энергетика», кимё саноати, машинасозлик кабилар устувор йўналиш сифатида кўрилди.
Ўзбекистон Германия учун жуда муҳим ҳамкор, жумладан, яқин келажак учун ҳам, деди Германия канцлери Олаф Шольц. У мамлакатлар ўртасида имзоланган миграция битимини алоҳида қайд этди, шунингдек, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида қандай масалалар кўтарилганини санади.
Германия канцлерининг Самарқандга ташрифи доирасида 10 га яқин икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида миграция, ўта муҳим минераллар, транспорт, иқлим ўзгариши ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик битимлари бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг