«гиёҳвандлик» тегли мақолалар


«Ёшлар орасида „дорихона наркоманияси“ кенг тарқалаётганидан ташвишдамиз» — Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази
15 ноябрь 2024, 19:08

«Ёшлар орасида „дорихона наркоманияси“ кенг тарқалаётганидан ташвишдамиз» — Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази

Ўзбекистонда охирги 5 йилда наркожиноятлар сони икки баробарга кўпайди. ННҚММ раҳбари Равшан Маматовнинг айтишича, айниқса синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси 400 мартага кўпайган. «Бу иллатнинг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани бизни ташвишга солмоқда», — деди у.

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди
8 май 2024, 23:45

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди

Ўзбекистонда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди. Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида ўрганиш марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. Марказ директорининг мақоми президент маслаҳатчиси ўринбосариникига тенглаштирилди.

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши кураш такомиллаштирилади. Батафсил
8 май 2024, 23:20

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши кураш такомиллаштирилади. Батафсил

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши кураш бўйича 4 йиллик миллий стратегия қабул қилинди. Бунда ички ишлар органларини наркотестерлар билан таъминлаш, жиноятларни аниқлашда дронлардан фойдаланиш, мутахассислар тайёрлаш ҳажмини 5 бараварга ошириш ва бошқалар мақсад қилинган. Батафсил.

Бухорода ИИБнинг икки ходими гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумонланмоқда
18 март 2024, 11:04

Бухорода ИИБнинг икки ходими гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумонланмоқда

ИИВ Бухоро вилояти ИИБнинг икки нафар ходими наркотик моддалар савдосида иштирок этганликда гумонланиб, қўлга олинганини маълум қилди. Улардан биринчиси Бухоро шаҳри ИИБ жиноят қидирув бўлинмасида, иккинчиси вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармасининг гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимида ишлаган.

Афғонистондан наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан боғлиқ эмас — Исматулла Иргашев
4 ноябрь 2022, 22:52

Афғонистондан наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан боғлиқ эмас — Исматулла Иргашев

«Толибон» гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши олдинги тузумга қараганда қатъийроқ курашмоқда, деди Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев. У наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши эмас, захиралардан фойдаланиш билан боғлиқлигини таъкидлади.

Қуръон ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги маълум қилинди
10 сентябрь 2020, 18:28

Қуръон ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги маълум қилинди

«Жиноят қилган одамнинг динга бўлган муносабати ҳар қандай ҳолатда ҳам олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак» — Мусулмонлар идораси Қуръони карим ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақдаги хабарларда тилга олинган «имом-хатиб», «мулла» сўзлари «шахс», деб қайта таҳрир қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг