«дхх» тегли мақолалар


Тошкентда 17 нафар фуқаро ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб қўлга олинди
13 февраль 2025, 10:14

Тошкентда 17 нафар фуқаро ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб қўлга олинди

Тошкент шаҳрида норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган 17 нафар фуқаро аниқланди. Улар диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузишда айбланмоқда.

ЎФА президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди
12 февраль 2025, 23:25

ЎФА президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди

22 февраль куни ЎФА президенти лавозими учун навбатдан ташқари сайлов бўлиб ўтади. Ассоциация аъзолари ДХХ собиқ раҳбари Абдусалом Азизовдан бўшаб қолган лавозимга хизматнинг амалдаги раиси Баҳодир Қурбонов номзодини илгари сурди.

ДХХ қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди
10 февраль 2025, 15:31

ДХХ қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди

Фарғонада Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Сурхондарёда юк машинасидаги супургилар дастаси ичидан 612 кг «гашиш» топилди — фото
10 февраль 2025, 12:00

Сурхондарёда юк машинасидаги супургилар дастаси ичидан 612 кг «гашиш» топилди — фото

«Айритом» чегара божхона постидаги юк автомобилида 2986 дона супурги дастаги ичидан 612 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситаси топилди. Машина Ўзбекистонга транзит ўтиш учун кириб келган. Гиёҳвандлик воситасининг қора бозордаги нархи тахминан 16,5 млн долларга баҳоланмоқда.

Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дорилар билан ушлангани айтилмоқда
7 февраль 2025, 15:10

Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дорилар билан ушлангани айтилмоқда

Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчисининг машинасидан 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди. Тезкор тадбирда дориларни унга сотган 27 ёшли фуқаро ҳам қўлга олинди.

Қўқонда умумий қиймати қарийб 1,9 млрд сўм бўлган қалбаки дори воситалари аниқланди
6 февраль 2025, 10:32

Қўқонда умумий қиймати қарийб 1,9 млрд сўм бўлган қалбаки дори воситалари аниқланди

Қўқон шаҳрида яширин цехда қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқарган шахслар қўлга олинди. Улардан умумий қиймати қарийб 1,9 млрд бўлган дори ва қадоқлар мусодара қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.

ДХХ 2 кунлик «Қорадори» тадбирида 112 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди
5 февраль 2025, 15:17

ДХХ 2 кунлик «Қорадори» тадбирида 112 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди

Ўзбекистонда ДХХ ва ИИВ томонидан ўтказилган «Қорадори» кенг кўламли тадбирлари давомида 112 кг гиёҳвандлик воситалари ва 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Тадбирда 228 нафар шахс жиноий жавобгарликка, 64 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистонда учта фирибгарлик колл-маркази фош этилди
4 февраль 2025, 20:26

Ўзбекистонда учта фирибгарлик колл-маркази фош этилди

Ўзбекистонда Россия фуқароларига нисбатан фирибгарлик иши бўйича 32 киши ушланди. Жиноий гуруҳ колл-марказлар кўринишида россияликларга сифатсиз БАДлар учун компенсация ваъда қилган. «Тўловни олиш» учун жабрланувчилар фирибгарларнинг ҳисобрақамига «солиқ» кўринишидаги маблағни ўтказиб берган.

Хоразм Транспорт бошқармаси мутахассиси 80 минг доллар пора олишда гумонланмоқда
3 февраль 2025, 10:41

Хоразм Транспорт бошқармаси мутахассиси 80 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси фуқародан 135 минг доллар сўраб, 80 минг долларини олганликда гумонланмоқда. У 960 метр квадрат майдонни кўп қаватли турар жой қуриши учун расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Ўзбек-тожик чегараси орқали олиб ўтилган жами 111 кг наркотик мусодара қилинди
1 февраль 2025, 01:39

Ўзбек-тожик чегараси орқали олиб ўтилган жами 111 кг наркотик мусодара қилинди

Самарқандда айланма йўллар орқали опий олиб ўтган уч Тожикистон фуқароси ва уларнинг ўзбекистонлик шериги ушланди. Бекободда ҳам ўзбек-тожик чегараси яқинида каналга оқизиб юборилган елим идишлар ва сумкадан катта миқдорда наркотик топилди. Жами 111 кг гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди.

«Антитеррор-тозалаш» тадбирлари доирасида 5 кунда 42 та жиноий гуруҳ фош этилди (+фото, видео)
1 февраль 2025, 01:15

«Антитеррор-тозалаш» тадбирлари доирасида 5 кунда 42 та жиноий гуруҳ фош этилди (+фото, видео)

Январь охирида ДХХ ва ИИВ кенг кўламли «Антитеррор-тозалаш» тадбирларини ўтказди. 418 киши жиноий жавобгарликка тортилди, 169 киши қамоққа олинди, 42 та жиноий гуруҳ фош этилди, қидирувдаги 109 киши ушланди. 80 та қурол, +30 кг наркотик, пичоқлар, биталар ва бошқа буюмлар олиб қўйилди.

Тошкент ва Навоийда хорижга ишга жойлаштиришга ваъда берганлар қўлга олинди
23 декабрь 2024, 20:07

Тошкент ва Навоийда хорижга ишга жойлаштиришга ваъда берганлар қўлга олинди

Йирик миқдорда тўлов эвазига Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Улардан бири танишидан АҚШга ишлашга жўнатиш учун 9000 доллар, иккинчиси эса Польшага юбориш учун 1000 доллар ва 6,3 млн сўм олган.

Суриядаги вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахсга қидирув эълон қилинди, у — террористик ташкилот аъзоси
10 декабрь 2024, 17:23

Суриядаги вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахсга қидирув эълон қилинди, у — террористик ташкилот аъзоси

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Суриядаги вазият ҳақида видеолар эълон қилиб бораётган, халқаро террорчилик ташкилотига аъзо Худоёр Нуриддиновга нисбатан жиноий иш қўзғатиб, қидирув эълон қилди.

Террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ва унинг 16 нафар таниши қўлга олинди
27 ноябрь 2024, 10:41

Террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ва унинг 16 нафар таниши қўлга олинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ ходимлари томонидан ИШИД террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган шахслар аниқланди.

Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ихтиёрига ўтказилди
23 ноябрь 2024, 20:59

Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ихтиёрига ўтказилди

Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ихтиёрига ўтказилди.

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон ДХХнинг янги раиси этиб тайинланди
23 ноябрь 2024, 19:24

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон ДХХнинг янги раиси этиб тайинланди

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.

ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилди
23 ноябрь 2024, 19:14

ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан олинди. У 2019 йилдан бери бу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.

«Тошкент вилояти сув таъминоти» ходимлари 1600 доллар билан ушланди
22 ноябрь 2024, 23:42

«Тошкент вилояти сув таъминоти» ходимлари 1600 доллар билан ушланди

ДХХ Олмалиқ шаҳрида «Тошкент вилояти сув таъминоти»нинг икки нафар мутахассисини 1600 доллар пора билан қўлга олди. Улар шифохонага қўлланган далолатнома ва ҳисоб-китоб қилинган зарарни бартараф қилиб беришни ваъда қилган.

«Тошкент-Бойсун» автойўли қурилиши буюртмасини олишда ёрдам бериш учун $50 минг талаб қилган шахс ушланди
19 ноябрь 2024, 21:29

«Тошкент-Бойсун» автойўли қурилиши буюртмасини олишда ёрдам бериш учун $50 минг талаб қилган шахс ушланди

ДХХ «Тошкент-Бойсун» автомобиль йўли қурилиши бўйича шартномани олиб беришда ёрдам бериш учун 50 минг доллар талаб қилган компания раҳбарини қўлга олди. Қиймати 500 минг доллар бўлган тендерда дастлаб хорижий компания ғолиб чиққан.

Қорақалпоғистон ва Бухорода имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиларига жиноят иши очилди
19 ноябрь 2024, 11:51

Қорақалпоғистон ва Бухорода имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиларига жиноят иши очилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳоким ёрдамчиси 33 кишига 1 млрд 88 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, уларни ўзлаштирган. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ҳам ҳоким ёрдамчиси 26 кишига чиқарилган 821 млн сўм кредитни талон-торож қилди. Уларга жиноят иши очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг