Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот ходимларининг хизмат вазифаси пайтида олинган фото-видеоларини уларни «обрўсизлантирадиган» тарзда бузиб тарқатишга жавобгарлик белгиланди. Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади.
Рақобат қўмитаси «Алоқабанк»нинг Ангор тумани хизмат кўрсатиш маркази ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузган деб топди ва банкка нисбатан молиявий жарима қўллашга қарор қилди.
Марказий банк қоидабузарликлари учун 10 та банкни жаримага тортди. Шунингдек, кўрсатма ва талабларга риоя қилмаган 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Ў️збекистонда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлар 18 млн 750 минг сўмгача жаримага тортилади. Қолаверса, аҳоли пунктларида эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаган мансабдорларга 1 млн 875 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача жарима қўлланади.
Айиқ билан машғулот ўтказган боксчи Шаҳрам Ғиёсов 1 млн 125 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Спортчи ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтиб узр суради. Экология вазирлиги жонивор Фарғона ҳайвонот боғига топширилганини билдирди.
Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жарима 1 млн 125 минг сўм, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса 1 млн 875 минг сўм этиб белгиланиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси сиёсий партиялар муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди. Шунингдек, жами 8 та банк, тўлов ташкилоти ва тизимлари чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси йўловчиларнинг чипталаридан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин ортиқча ҳақ ундиргани аниқланди. Рақобат қўмитаси унга ва худди шу ҳолат бўйича «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» компаниясига молиявий жарима қўллади, пуллар истеъмолчиларга қайтарилади.
Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, йўл қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилиши керак. Шундан сўнг у 15 кун ичида жарима солиш ҳақида қарор чиқариши лозим. Акс ҳолда ишни кўриб чиқиш тугатилади.
Шавкат Мирзиёев дарахтларни кесиш учун жарима миқдорини 5 баробарга оширувчи қонунни имзолади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан кўчат экиш мажбурияти, юридик шахсларга 102 миллион сўмгача алоҳида жарималар белгиланди. Президент аввалроқ жарима миқдори пастлиги сабабли қонунни рад этган эди.
Давлат солиқ қўмитаси 227−1-модда кучга кирганидан буён 1500 дан ортиқ тадбиркорга нисбатан 694 млрд сўм жарима қўлланганини маълум қилди. Шундан 39 млрд сўми ундирилган. Эндиликда ушбу жарималарнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади.
Марказий банк январь ойи давомида битта банкни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди, 3 та банкни эса чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор томонидан жаримага тортилаётган банклар номи нега очиқланмаётганини изоҳлади. «Аҳолида нотўғри тушунча шаклланмаслиги учун банкнинг ички фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда чора кўрилган банклар номини эълон қилмасликка қарор қилдик», — деди у.
Марказий банк қўмитаси 2023 йил декабрь ойида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этмагани учун 3 та банкнинг айрим операцияларни амалга оширишига чеклов ўрнатди ва 2 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади.
Марказий банк кўрсатмаларга амал қилмагани ва макропруденциал вазифалар ижросини ўз вақтида таъминламагани сабабли битта тижорат банкининг айрим операцияларни амалга оширишига чекловлар киритди. Шунингдек, регулятор 4 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима қўллади.
Ўзбекистон Марказий банки 16 та банкни мижозларга кредит ва омонатлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор этмагани учун жаримага тортди.
«Газета.uz»га Brio Group (Oson) МБ қўллаган жарима юзасидан изоҳ берди. Шунингдек, тўлов ташкилотлари 5 сентябрдан трансчегаравий транзит операциялар тақиқланиши ҳақида огоҳлантирилгани айтилди. Компания МБдан миллионлаб мижозларга таъсир қилувчи масала бўйича шаффоф мулоқот ташкил этишни сўраяпти.
Марказий банк жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун Brio Group (Oson) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланганини маълум қилди.
Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўлланиладиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда. «150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш — бу адолатдан эмас», — деди Сенат раиси.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг