Дўстлик туманида эркак 23 ёшли аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлганида ушланди. Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шароф Рашидов туманида ичида йўловчилари бўлган автобус йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида уч кишига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Дўстлик туманида фуқаро 13 туп тут дарахтини ноқонуний кесгани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 738 млн 750 минг сўм зарар етди. Ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Жиззах вилоятида дарвоза ясаш цехи электр қурилмаларини тармоққа ноқонуний улаб, 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, тескари йўналишга чиқиб кетган Nexia қаршисидан келаётган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.
Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризасини белгиланган муддатда кўриб чиқмагани аниқланди. Хусусан, мурожаатлардан бирини кўриб чиқиш 60 кунга кечиккан. Улар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Жиззах вилояти Пахтакор туманида Nexia ва Cobalt машиналари тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.
Сардор Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Фориш туманида даладан эркак кишининг жасади топилди. Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, у маҳалладошининг тош билан етказган жароҳати оқибатида вафот этган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Жиззах вилояти Ғаллорол туманида Nexia-2 машинасига ўрнатилган газ баллони портлади, оқибатда унинг ичидаги 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлди.
Жиззах шаҳрида тез тиббий ёрдам машинаси йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтаётган 48 ёшли аёлни уриб юборди. Жабрланувчи реанимацияга ётқизилди.
Шараф Рашидов туманида эр хотинига оғир тан жароҳатлари етказиб, уни ўлдирганликда гумонланмоқда. Аёлнинг қариндошлари айтишича, оилада доимий жанжаллар бўлиб турган. Шу жанжалларнинг бирида марҳумага ҳимоя ордери ҳам берилган бўлган.
Жиззах вилоятида ОИВ билан касалланган икки шахс қасддан бошқалар билан жинсий яқинлик қилгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Жиззахда Yutong автобуси Howo юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси жароҳатланди.
Шавкат Мирзиёев Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» массивига борди. Лойиҳа уч босқичли бўлиб, иш якуни 2028 йилга мўлжалланган. Президент бу йил режалаштирилганига қўшимча уйлар, шунингдек, инфратузилма тармоқлари ва таълим муассасалари қуришни жадаллаштиришни топширди.
24 ёшли жиззахлик йигит Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатлангани ортидан Ўзбекистонга депорт қилинганди. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиззахдаги катта йўлда Nexia 3 билан Cobalt машиналари ўзаро тўқнашиб кетди. Cobalt ҳайдовчисининг йўл қоидасини бузгани сабаб ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди.
Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида юз берган кучли шамол 130 мингдан ортиқ истеъмолчини электрсиз қолдирди. Уй ва биноларнинг томлари учиб кетди. Қашқадарёда ҳам айрим объектларга зарар етган. Чанг бўрони туфайли Тошкентдан Бухорога учган самолёт аэродромга қўна олмай, пойтахтга қайтишга мажбур бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва BYD компанияси президенти Ван Чуаньфу Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган маросимда иштирок этди. Компания Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобилини ҳадя қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг