«жсст» тегли мақолалар


Метапневмовирус янги бўлмаган, мавсумий ва кенг тарқалган вирус — ЖССТ
8 январь 2025, 20:01

Метапневмовирус янги бўлмаган, мавсумий ва кенг тарқалган вирус — ЖССТ

ЖССТ метапневмовирус бўйича изоҳ бераркан, у янги вирус эмаслигини таъкидлади. У кенг тарқалган бўлиб, қиш ва баҳорда айланиб юради ва шамоллашга ўхшаш респиратор аломатларни келтириб чиқаради. Вирусли инфекция учун одатий профилактика чоралари — қўлларни ювиш ва хонани шамоллатиш.

Аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдим этилди
23 сентябрь 2024, 12:18

Аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдим этилди

Тошкентда 2024−2028 йилларда аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг мақсади мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга янада самарали жавоб беришга тайёрлигини оширишдан иборат.

ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
13 сентябрь 2024, 20:55

ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади

Даниянинг Bavarian Nordic A/S компаниясининг MVA-BN вакцинаси дастлабки квалификациядан ўтди ва маймунчечакка қарши биринчи дори бўлди, деб хабар қилди ЖССТ.

ЖССТ маймунчечак эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди
16 август 2024, 04:01

ЖССТ маймунчечак эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

ЖССТ икки йил ичида иккинчи бор маймунчечак эпидемиясини соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Қарор Конго Демократик Республикасида инфекция авж олгани ва касаллик қўшни давлатларга ҳам тарқалгани фонида қабул қилинди.

Эмизиш: фактлар ва янглиш қарашлар (инфографика)
7 август 2024, 10:53

Эмизиш: фактлар ва янглиш қарашлар (инфографика)

Деярли барча оналарда чақалоқлари учун етарли миқдорда сут бўлади, бу дастлабки 6 ойда озиқ-овқат ва сув ўрнини босади. Бироқ эмизиш вақт ва кўникма талаб қилади, шу боис уларни уйда ва ишда қўллаб-қувватлаш муҳим. ЮНИCЕФ кенг тарқалган янглиш қарашларга инфографикалар орқали аниқлик киритди.

Олимлар парранда гриппи пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқади — Reuters
1 июль 2024, 21:05

Олимлар парранда гриппи пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқади — Reuters

Парранда гриппи тарқалишини кузатаётган олимлар H5N1 пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқмоқда, деб ёзди Reuters. ЖССТ аввалроқ сутэмизувчиларда вирус билан касалланиш жиддий муаммо эканини тан олган эди.

Тошкентда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича биринчи халқаро конгресс ўтказилмоқда
6 июнь 2024, 09:12

Тошкентда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича биринчи халқаро конгресс ўтказилмоқда

Тошкентда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича ўтказилаётган биринчи халқаро конгресс 300 га яқин иштирокчини бирлаштирди. «Болалар соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бурчимиздир», — деди форумда сўзга чиққан биринчи хоним Зироат Мирзиёева.

ЖССТ парранда гриппи одамлар орасида тарқалиши мумкинлигидан хавотирланмоқда
19 апрель 2024, 21:30

ЖССТ парранда гриппи одамлар орасида тарқалиши мумкинлигидан хавотирланмоқда

ЖССТнинг таъкидлашича, парранда гриппи вирусининг сутэмизувчилар, жумладан, одамлар орасида тарқалиши жиддий муаммо туғдиради. Инфекция одамдан одамга юқмайди, лекин уни юқтирган одамлар орасида ўлим даражаси юқори ҳисобланади.

ЖССТ: дунёда семизликдан азият чекадиган одамлар сони 1 миллиарддан ошди
1 март 2024, 19:37

ЖССТ: дунёда семизликдан азият чекадиган одамлар сони 1 миллиарддан ошди

Олимларнинг фикрига кўра, 2022 йилда 1 миллиарддан ортиқ одам ёки ҳар саккиз кишидан бири семизликдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семизлик бўйича глобал кўрсаткич икки баравар, болалар ва ўсмирлар орасида эса тўрт баравар кўпайди.

ЖССТ: 2050 йилда саратонга чалинганлар сони 35 миллиондан ошади
2 февраль 2024, 01:30

ЖССТ: 2050 йилда саратонга чалинганлар сони 35 миллиондан ошади

ЖССТга кўра, 2050 йилга бориб дунёда саратон касаллигига чалинганлар сони 35 миллиондан ошади. Бунга нафақат аҳоли сони ва яшаш давомийлигининг ўсиб бораётгани, балки тамаки истеъмоли ёки ҳавонинг ифлосланиши каби омиллар ҳам таъсир қилади.

ЖССТ Европа ва Марказий Осиёда қизамиққа қарши зудлик билан эмланишга чақирди
24 январь 2024, 17:37

ЖССТ Европа ва Марказий Осиёда қизамиққа қарши зудлик билан эмланишга чақирди

Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида қизамиқ билан касалланишнинг «ташвишли ўсиши» кузатилмоқда. ЖССТ шошилинч эмлаш ишларини олиб боришга чақирмоқда. Ўзбекистонда ўтган йили қизамиқ билан касалланиш бўйича 1026 та ҳолат қайд этилган бўлса, 2022 йилда кўрсаткич атиги саккизтани ташкил этган.

ЖССТ COVID-19 билан касалланиш ортиб бораётгани сабабли ниқоб тақишга чақирди
6 январь 2024, 21:09

ЖССТ COVID-19 билан касалланиш ортиб бораётгани сабабли ниқоб тақишга чақирди

Сўнгги ҳафталарда кўплаб мамлакатларда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларни яна ниқоб тақиш ва вакцина олишга чақирди.

2060 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига семизликдан етадиган зарар ЯИМнинг 4,7 фоизигача ошади
18 декабрь 2023, 15:04

2060 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига семизликдан етадиган зарар ЯИМнинг 4,7 фоизигача ошади

ЖССТ маълумотига кўра, Ўзбекистонда ўртача тана массаси индекси 1 квадрат метрга 26,5 кг ни ташкил қилмоқда. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир. 2060 йилга бориб семизлик оқибатида иқтисодиётга етадиган зарар 21,6 млрд долларгача ошиши кутилмоқда, бу — ЯИМнинг 4,7 фоизига тенг.

ЖССТ Хитойдан болаларда пневмония авж олаётгани бўйича маълумот сўради
24 ноябрь 2023, 09:54

ЖССТ Хитойдан болаларда пневмония авж олаётгани бўйича маълумот сўради

ЖССТ Хитой расмийларидан нафас олиш йўллари касалликлари ва болаларда пневмония авж олаётгани ҳақида маълумот сўради. Хитойдаги вазият ковидга қарши чекловлар олиб ташланиши билан изоҳланмоқда.

ЖССТ: эмлаш камайгани учун дунё бўйлаб қизамиқ ва ундан ўлим даражаси ортмоқда
18 ноябрь 2023, 10:02

ЖССТ: эмлаш камайгани учун дунё бўйлаб қизамиқ ва ундан ўлим даражаси ортмоқда

2022 йилда қизамиқ билан касалланиш 2021 йилга нисбатан 18 фоизга, ўлим даражаси 40 фоиздан кўпроққа ошган. Бу эмлаш қамровининг пасайиши билан боғлиқ, дейилади ЖССТ ҳисоботида.

ЖССТ ёлғизликни инсон саломатлиги учун глобал таҳдид деб атади
16 ноябрь 2023, 22:08

ЖССТ ёлғизликни инсон саломатлиги учун глобал таҳдид деб атади

ЖССТ ёлғизликни инсон саломатлигига глобал таҳдид деб атади ва ижтимоий алоқаларни ўрганиш бўйича комиссия тузди. Мутахассислар ёлғизликнинг зарарини кунига 15 та сигарет чекишга тенглаштирди.

Сўнгги ҳафталарда COVID-19 билан касалланиш ортмоқда — ЖССТ
18 август 2023, 20:27

Сўнгги ҳафталарда COVID-19 билан касалланиш ортмоқда — ЖССТ

ЖССТ маълумотларига кўра, 17 июлдан 13 августгача дунёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари 63 фоизга ошган. Ташкилот вирусни «жиддий таҳдид» деб ҳисоблашда давом этмоқда ва мамлакатларни касалликка қарши курашиш учун «ўрнатилган инфратузилмани демонтаж қилмасликка» чақирмоқда.

Дунёда ҳар йили 1,3 миллионга яқин одам тамаки тутунидан вафот этмоқда — ЖССТ
2 август 2023, 10:27

Дунёда ҳар йили 1,3 миллионга яқин одам тамаки тутунидан вафот этмоқда — ЖССТ

Тамаки назорати соҳасида ижобий ўзгаришлар бор, аммо унинг истеъмоли «жамоат саломатлиги учун асосий таҳдидлардан бири» бўлиб қолмоқда, дейилади ЖССТ ҳисоботида. Ҳар йили дунёда 1,3 миллионга яқин одам пассив чекиш (тамаки тутуни) қурбони бўляпти.

Ҳарорат «ёндиряпти». Ундан қандай сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
20 июль 2023, 12:17

Ҳарорат «ёндиряпти». Ундан қандай сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

2022 йили Европада 60 минг киши аномал иссиқдан вафот этди. Кўрсаткич глобал исиш пайтида яна ортиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамлардан бу пайтда ўзи билан яхна сув олиб юриш, енгил ва кенг либослар кийиш ҳамда машиналарда бола, ҳайвонларни қолдирмасликни сўради. Батафсил тавсиялар.

Яқин ойларда қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари кутилмоқда — ЖССТ
7 июль 2023, 18:07

Яқин ойларда қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари кутилмоқда — ЖССТ

ЖССТ яқин ойларда бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, қурғоқчилик, сув тошқини ва аномал иссиқ кутилаётгани ва улар инсон саломатлигига таҳдид солишини билдирди. Аввалроқ Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ҳам аномал иссиқдан огоҳлантирганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг