Ўзбекистон ИИВ митинглар тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдан иборат эканини маълум қилди. Вазирлик қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши Беларусдаги воқеаларга алоқадор эмаслигини ҳам қайд этиб ўтди.
Хоразм вилояти Гурлан туманида содир этилган «самосуд» бўйича маълумот берилди. Аниқланишича, 24 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан учрашган 20 ёшли бошқа бир аёлни дугоналари билан биргаликда ушлаб олиб, калтаклаган.
ИИВ карантин чоралари бекор қилинганидан сўнг барча масжидларда фуқароларнинг ҳеч қандай чекловларсиз намозларини жамоа билан адо этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишини маълум қилди. Шу билан бирга, вазирлик масжидда болалар намоз ўқишлари учун ҳеч қандай тақиқлар йўқлигини эслатиб ўтди.
ИИВ Фурқат туманида ИИО ходимлари мактаб ўқитувчисини ўғирликда гумон қилиб қийноққа солганига муносабат билдирди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Сенат қўмитаси мажлисида ИИВнинг биринчи ярим йиллик бўйича ҳисоботи тингланди. Унга кўра, ушбу даврда мамлакатда содир этилган умумий жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган. Шунингдек, оила-турмуш доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 2776 нафарига «ҳимоя ордери» берилгани маълум қилинди.
Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари ходимларининг мажлисидан ёзиб олинган аудиоёзув ички ишлар мулозимига тегишлилиги тасдиқланди. Унда, ИИО ходими фуқароларга нисбатан маъмурий баённома кам тузилаётганини қайд этиб, буни бартараф этиш учун ҳар бир профилактика инспектори турли моддалар бўйича 5 тадан маъмурий баённома тузиши бўйича топшириқ берган.
Самарқандда DAF юк машинаси ва Lacetti тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.
Вафот этган яна бир нафар ИИВ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби «Газета.uz» га тасдиқлади.
Ички ишлар вазирлиги Сирдарё вилоятидаги ички ишлар органлари ходимлари ва судья билан боғлиқ вазиятда судьянинг тез ёрдам машинасига йўл бермаганлигини маълум қилиб, воқеа тасвирланган видеотасвирни эълон қилди.
Вафот этган икки нафар ИИВ ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов «Газета.uz» га тасдиқлади.
Ўзбекистонда январь-июнь ойлари давомида 2388 та йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. 2019 йил ушбу даврга нисбатан ЙТҲларнинг сони 7 фоизга камайган. Аксарият ЙТҲлар пиёдалар белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши ва ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик сабабли юзага келган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Бухоро вилоятида тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ натижасида тез тиббий ёрдам автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.
Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида жами қарийб 50 минг нафар фуқаро доимий рўйхатдан ўтган бўлса, шундан май ва июнь ойларининг ўзида 40 мингга яқин нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган.
Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда яна бир фуқаронинг қийноқлардан вафот этгани ҳақидаги видеоёзув бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, марҳум ОИТС, ўпка сили ва бошқа касалликлар асоратидан вафот этган.
Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Андижонда қийноқ оқибатидаги вафот этган марҳумнинг оиласидан узр сўради. Шу билан бирга, ушбу ҳолат юзасидан суд ишлари очиқ ва шаффоф бўлиши, унга журналистлар ҳам киритилиши маълум қилинди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Matiz ва ВАЗ-2101 русумли автомобиллар тўқнашиши оқибатида икки киши, шу қаторида вояга етмаган шахс вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Nexia автомобили йўлини бошқа бир Nexia билан тўсиб, талончилик содир этган шахслар ушланди. Босқинчилар орасида аёл киши ҳам бор.
Барча ИИО ҳудудий бўлинмаларида узлуксиз видео ва овозни ёзиб олувчи жами 497 та сўров хоналари ташкил этилиши белгиланди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов 78 нафар ички ишлар органлари ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилгани, 1 нафари ишдан бўшатилганини маълум қилди. «Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини бекитади деб», — деди вазирлик вакили.
ИИВ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган «Тавхид ва жиход катибаси» террорчилик ташкилотининг 25 нафар аъзоси қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг