Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги болалар уйида бўлган 15 ёшли бола бувиси ҳамроҳлигида ватанга қайтарилди. Унга муассасадан қочгани учун қидирув, бувисига эса уни «ташкиллаштиргани» учун айб эълон қилинган. Истанбулдаги бош консулхона ва тегишли ташкилотлар кўмагида айбловларни рад этишга эришилган.
Фирибгарликда айбланиб 2022 йилдан буён қидирувда бўлган Дилафруз Мадиева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрганлар Бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилиши мумкин.
Qanot Sharq авиакомпанияси Қарши ва Намангандан Истанбулга мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди. Намангандан парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари, Қаршидан эса пайшанба кунлари амалга оширилади.
Истанбул шаҳрида одам савдоси ва фирибгарликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У одамларни АҚШга юборишни ваъда қилиб, уларнинг пулларини олиб, уларни ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб юборганликда айбланмоқда.
Uzbekistan Airways 3 июндан бошлаб Нукус-Истанбул-Нукус йўналишида авиарейсларни йўлга қўйишини маълум қилди. Қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни амалга оширилади.
Истанбулда кўп қаватли уйнинг ертўласида жойлашган тунги клубда содир бўлган ёнғин оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳатланди. Ёнғин таъмирлаш ишлари вақтида юз берган, ҳозирда унинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Апрель ойидан Нукусдан Истанбулга парвозлар йўлга қўйилиши режа қилинмоқда. Шунингдек, битта L-410 самолёти Қорақалпоғистонга ички рейслар учун ажратилади.
Тошкентдан Истанбулга учган Uzbekistan Airways самолётида фуқаро вафот этди. Парвоз чоғида сурункали касалликка чалинган йўловчи юрак хуружини бошдан кечирган. Туркиядаги элчихона марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни тунги кафеларда консоматрислик билан шуғулланмасликка чақириб, бу иш мамлакатдан депорт қилинишга сабаб бўлишидан огоҳлантирди.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлди. Оқибатда воқеа жойига яқин ҳудудда ишлаётган самарқандлик шахс яраланиб, касалхонада вафот этди. Унинг жасадини Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги машҳур Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлди. Ҳодисада камида 6 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланган.
Кучли қор ёғиши оқибатида Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Шу сабабли Uzbekistan Airways 26 январь кунги Тошкент — Истанбул — Тошкент ҳамда Истанбул — Фарғона — Истанбул йўналишидаги рейсларни бекор қилди.
Орол денгизининг куни кутаётган Айдар-Арнасой кўллар тизими, «Шовотландия» кафесини ёқиб юборгани учун бутун умрга қамалган шахслар, чангли бўрон кузатилаётган Қарши, автомобилларни чақириб олаётган UzAuto Motors, Қибрайда қарийб 14 гектар ерни 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлганлар, тотализаторлар фаолиятига қарши Русланбек Давлетов, блокланган Twitter пост эълон қилаётган Танзила Нарбаева, Ўзбекистонлаги раҳбарларнинг мутахассислиги ва карьера йўли — «Газета.uz» нинг 21 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қирғизистонда давлат тўнтаришининг тўхтатиб қолингани, Россиянинг Кузбасс вилоятидаги конда юз берган фалокатда ҳалок бўлганлар сонининг 52 кишига етгани, Пекиннинг туғилишни рағбатлантириш учун янги чораларни жорий қилаётгани, Швецияда бош вазирликка сайланган илк аёлнинг 7 соатда истеъфога чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Истанбул — Урганч — Истанбул йўналиши бўйича «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг илк парвози амалга оширилди. Эндиликда парвозлар ҳафтада бир маротаба, жума куни бўлишини режалаштирилган.
Истанбул ва Тошкент ўртасида ободонлаштириш соҳаси бўйича меморандум имзоланди. Шаҳарлар гул ва кўчатларни экишнинг янги технологиялари, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилади.
«Ziyouz.com» портали асосчиси, журналист Давронбек Тожиалиевнинг хабар беришича, у Истанбулга киритилмай, Ўзбекистонга депортация қилинган. Журналистнинг ёзишича, бунга қадар у Туркияга 5 маротаба борган ва ҳеч бирида бу каби муаммо кузатилмаган.
Туркия суди 2017 йилда Истанбулда теракт уюшитириб, 39 кишини ўлдирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга 40 та умрбод қамоқ жазоси белгилади. Қўшимча тарзда, у яна 1368 йилга озодликдан маҳрум этилди. Машариповда муддатдан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқи бўлмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг