Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (сешанба) 10 январга (душанба) қадар давом этишини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг 10 минга яқин мактабларида ўтказилган икки кунлик рейдларда 2832 нафар ўқувчи дарсларни сабабсиз қолдиргани маълум бўлди. ХТВ хабарига кўра, уларнинг 507 нафари интернет клубларда вақт ўтказаётгани, 338 нафари эса бозорда савдо-сотиқ, аравакашлик билан шуғулланаётгани аниқланган.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги мактабнинг икки ўқитувчисига болаларни полда ўтқазиб дарс ўтгани учун ҳайфсан берилди. Вилоят прокуратураси ўқитувчиларнинг жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўла туриб, мактаб маъмурияти камчиликларини бўрттириб кўрсатиш мақсадида шу ишга қўл урганини маълум қилди. Мактаб раҳбариятига нисбатан ҳам интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Сэндвич, лаваш хамирида пишириқлар, гренка ва қатламачалар — Zira.uz болалар учун мактабга мазали ва тўйимли егулик рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Болани 7 ёшга етмасдан мактабга бериш қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириш керак? Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров ушбу саволларга жавоб берди.
«Сизларга тепадан ваҳий тушдими? Ҳозир индашмаётганининг сабаби — сайлов ўтишини кутишаяпти, сайлов ўтиб олсин, кўрасизлар. Қанақадир ташкилотлар келиб суриштириши керакми ота-оналарингни?» — Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги 45-мактаб директори экани айтилаётган аёлнинг рўмол ўраган ўқувчи қизлар билан суҳбати акс этган аудиоёзув тарқалди.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдони ички ва том қисми ёниб зараланган. Тан жарохати олганлар йўқ.
Янги ўқув йилидан «Ўзбек тили»ни ўқитишда 4 кўникмага таянилади. Энди таълим тили ўзга тилда бўлган синфларда давлат тили — ўзбек тили ҳам чет тили каби ўргатилади. Миллий ўқув дастури асосида ўзга миллат вакиллари учун 2-синф «Ўзбек тили» дарслиги яратилди.
Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади. Унда туман ва шаҳар босқичи ғолиби 100 млн сўм, вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган 250 млн сўм ва республикада энг яхши мактаб мақомига эришган муассаса 500 млн сўм билан тақдирланади.
Самарқандда деярли 1700 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу вилоятдаги энг йирик мактаб ҳисобланади. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, шунингдек, футбол, волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, бир неча маротаба мушт туширгани ҳақидаги видеотасвирлар тарқалди. Ўқитувчи 9 синф ўқувчиси уни дарс пайтида кўп маротаба масхара қилгани учун жаҳл устида шундай қилгани айтилмоқда.
Янгийўлдаги мактаб синфхонасида шифт кўчиб тушиб, икки нафар 6 синф ўқувчиларини жароҳатлади. Мактабнинг таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилоятига ажратилган 3,3 млрд сўм эвазига амалга оширилган.
Халқ таълими вазирлиги қишқи таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланишини маълум қилди. Қолаверса, таътилларни ўзгартириш бўйича таклифлар юзасидан ҳам муносабат билдирилди. Айтилишича, мактабларни иситишдан кўра, совутишга кўпроқ электр энергия ресурслари талаб этилади.
Aндижонда юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилган ўқувчилар 43-мактабдаги «Янги Ўзбекистон — Янгича дунёқараш» тарғибот тадбири доирасида жалб қилинганлиги маълум бўлди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу мактаб директори в.б. Д.Насирдинов ва унинг ўринбосари С.Исманова ишдан бўшатилганлигини маълум қилди.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров уч мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқлиги, борининг ҳам 60 фоизга яқини талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. «Фарзандларимизни физиологик-депрессив ҳолатини юзага келишини ҳисобга олсак, ўқитувчиларга бўлган муносабати кескинлашиши, мактабга жиноятни кириб келгани бу — албатта овқатланиш билан боғлиқ масала», — деди Алишер Қодиров.
Мактабларда дарсдан олдин мадҳия куйлаш, танаффусда ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшиттириш сўралди. Ушбу мазмундаги хат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги мактаблар раҳбарларига юборилган.
Тошкентда 14 сентядрдан ўз фаолиятини бошлаган 139 та мактабнинг 2 тасида дарслар коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар тўхтатилди.
Ярим йиллик танаффусдан сўнг 7 сентябрь куни 330га яқин мактабларда ўқув йили бошланди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги мактабларда биринчи ўқиш кунидан фотолавҳалар.
6 ойлик танаффусдан сўнг 239 та мактаб анъанавий тарздаги таълим шаклига қайтди. Давлат мактабларида ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.
COVID-19 пандемияси даврида мактабларга қўйиладиган вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди. Хусусан, мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилмайди, ниқобсиз мактабга киришига рухсат берилмайди, ўқувчи ва ўқитувчилар «эрталабки фильтрлаш» жараёнидан ўтишади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг