«метрополитен» тегли мақолалар


Тошкент метрополитени Россиядан учта янги поезд олди
3 январь 2025, 09:38

Тошкент метрополитени Россиядан учта янги поезд олди

Тошкент метрополитени 2024 йил охирида Россияда ишлаб чиқарилган учта янги таркибни олди. Ўтган йили жами 11 та тўрт вагонли поезд олиб келинди.

1 ноябрдан «Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
1 ноябрь 2024, 11:25

1 ноябрдан «Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади

«Пахтакор» метро бекатидаги эскирган эскалатор янгиланиши сабабли 1 ноябрдан бекатнинг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади. Жараён қачон тугаши маълум эмас. Метрополитен ундан сўнг Чилонзор йўналишидаги «Мустақиллик майдони» ва «Ҳамид Олимжон» бекатларидаги эскалаторларни ҳам янгилайди.

Тошкент метрополитени ходимлари учун кўп қаватли уйлар қурилмоқда
16 октябр 2024, 14:43

Тошкент метрополитени ходимлари учун кўп қаватли уйлар қурилмоқда

Пойтахтнинг Яшнобод туманида метрополитен ходимларига ижтимоий уйлар қурилмоқда. Президент қарорига кўра, бунёд этилаётган тўртта 7 қаватли уйларда 416 та хонадон бўлади. «Уйсиз ходимлар, яъни асосан, тизимда кўп йилдан бери ишлаб келаётган ва ёш оилаларга берилади», — деди метрополитен расмийси.

Тошкент метрополитени тирбандлик муаммосини қандай ҳал қилмоқчи?
14 октябр 2024, 17:31

Тошкент метрополитени тирбандлик муаммосини қандай ҳал қилмоқчи?

Кунига 1 миллионга яқин йўловчи фойдаланадиган Тошкент метросида охирги пайтларда тирбандликлар ва носозлик ҳолатлари тез-тез кузатилиб, тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Метрополитен расмийлари бу каби муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича режасини маълум қилди. Батафсил.

Тошкент метроси кунига ўртача 724,5 минг йўловчини ташимоқда
27 август 2024, 10:41

Тошкент метроси кунига ўртача 724,5 минг йўловчини ташимоқда

2024 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида 131,9 млн йўловчи ташилди. Кунлик ташиш кўрсаткичи ўртача 724,5 минг нафарни ташкил этмоқда.

Президент Тошкент метросида 2 дақиқали интервални таъминлаш топшириғини берди
22 ноябрь 2023, 11:02

Президент Тошкент метросида 2 дақиқали интервални таъминлаш топшириғини берди

Президент вагонлар паркини янгилаш, Тошкент метрополитенида поездлар орасидаги икки дақиқали интервални таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, метрополитенни 2040 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда, бунда асосий эътибор ерости метросига қаратилади.

Тошкент метросида талаба қиз ўзини рельс устига ташлади
13 октябр 2023, 19:17

Тошкент метросида талаба қиз ўзини рельс устига ташлади

«Алишер Навоий» метро бекатида пойтахтдаги ОТМлардан бирида ўқийдиган 18 ёшли талаба қиз поезд яқинлашиб келаётган вақтда ўзини рельс устига ташлади. Машинист поездни тўхтата олди, ИИО ходимлари қизни платформа устига олиб чиқишди. Қиз жароҳат олмади.

Янги Тошкентда трамвай ва метронинг ягона тармоғи қурилади
11 сентябрь 2023, 12:47 1

Янги Тошкентда трамвай ва метронинг ягона тармоғи қурилади

Янги Тошкентда «эски» Тошкент билан боғланган трамвай ва метронинг ягона тармоғини қуриш режалаштирилмоқда. «Янги шаҳарга метрода 30−35 дақиқада етиб бориш мумкин… Автомобилда келишга эҳтиёж қолмайди» , — дейди қурилиш вазири ўринбосари Давронжон Одилов.

Метро вагонида қизга шаҳвоний шилқимлик қилган икки блогер 5 суткага қамалди
1 июнь 2023, 13:40

Метро вагонида қизга шаҳвоний шилқимлик қилган икки блогер 5 суткага қамалди

Метро вагонида тутқични ушлаб турган қизга шилқимлик қилиб, «пранк» видео олган икки блогернинг ҳар бирига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Энди Тошкентдаги ерусти метросида «Қурувчилар» массивигача бориш мумкин
25 апрель 2023, 12:15

Энди Тошкентдаги ерусти метросида «Қурувчилар» массивигача бориш мумкин

Ерусти ҳалқа метро йўлининг «Қўйлиқ» бекатидан «Қурувчилар» бекатигача бўлган 5 та янги станцияда йўловчи ташувлари бошланди.

Ҳайит байрами куни Тошкент метроси 04:00 дан иш бошлайди
19 апрель 2023, 20:18

Ҳайит байрами куни Тошкент метроси 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити куни Тошкент метрополитени ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Қўйлиқ метро бекати 8 кунга ёпилади
9 март 2023, 12:35

Қўйлиқ метро бекати 8 кунга ёпилади

Тошкент метрополитенининг 7-бекати (Қўйлиқ) 11 март, шанба кунидан кейинги шанба кунига қадар вақтинча ёпилади. Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус қўйиб берилади.

Ер усти метро линияси вақтинчалик соат 23:00 гача ишлайди
13 декабрь 2022, 17:17

Ер усти метро линияси вақтинчалик соат 23:00 гача ишлайди

Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида техник ишлар бажарилиши сабаб поездлар 16 декабрдан соат 23:00 гача ҳаракатланади.

Метрополитен йўловчиларни транспорт картасидан фойдаланиш ва ўзаро ҳурматни сақлашга чақирди
5 сентябрь 2022, 16:59

Метрополитен йўловчиларни транспорт картасидан фойдаланиш ва ўзаро ҳурматни сақлашга чақирди

Пойтахт метрополитени куз бошланиши билан йўловчилар оқимининг ошиши кутилаётганидан огоҳлантирди. Йўловчилардан транспорт карталаридан фойдаланиш ва вагонлар эшиги олдида тўпланиб турмаслик, тушиб кетаётганларни кечиктирмаслик сўралди.

Орадан 3,5 йил ўтиб ИИО ходимлари яна метрога киришда хизмат қилишни бошлади. Сабаблар
10 август 2022, 19:28

Орадан 3,5 йил ўтиб ИИО ходимлари яна метрога киришда хизмат қилишни бошлади. Сабаблар

ИИО ходимлари 3,5 йилдан сўнг Тошкент метросига кираверишда яна пайдо бўлди. Метрополитен қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Ҳасанов аввалроқ уларни техник воситалар билан алмаштириш режалаштирилган бўлса-да, ходимларнинг ташқи кириш жойларига қайтиши сабабларини тушунтирди.

Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди
20 июль 2022, 20:56

Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди

Тошкент метрополитенининг ер усти участкаларида рельслар 65 даражагача қизигани сабабли чоршанба куни поездлар тезлиги 25 км/соатгача пасайтирилди. Поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналишининг ер ости йўли қисмида поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.

Метро Қурбон ҳайити куни бир соатга вақтлироқ иш бошлайди
7 июль 2022, 11:54

Метро Қурбон ҳайити куни бир соатга вақтлироқ иш бошлайди

9 июль куни Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити куни муносабати билан ўз фаолиятини соат 04:00 дан бошлайди.

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати бир ҳафтага ёпилади
7 июль 2022, 09:56

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати бир ҳафтага ёпилади

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати йўл ўтказгич ўрнатилиши сабабли 11 июлдан 18 июлга қадар ёпилади. Қолаверса, 11 июлдан августга қадар йўналишдаги поездлар соат 05:00 дан 23:00 гача ишлайди.

«Тинчлик» метро бекатининг деворидан сув сизиб чиқди
28 июнь 2022, 17:40

«Тинчлик» метро бекатининг деворидан сув сизиб чиқди

«Тинчлик» метро бекатининг 2-вестибюлида иссиқ сув қувурларидан сув сизиб чиқиши ҳолати содир бўлди. Шу боис бекатнинг бир қисми вақтинча ёпилди ва муаммолар бартараф этилмоқда, деб маълум қилди Тошкент метрополитени.

Носозлик сабаб метро поезди «Олмазор» бекатида тўхтаб қолди
4 июнь 2022, 12:35

Носозлик сабаб метро поезди «Олмазор» бекатида тўхтаб қолди

«Чилонзор» йўналишида ҳаракатланаётган поезд электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабаб «Олмазор» бекатида тўхтаб қолди. Тошкент метрополитени маълум қилишича, бунинг оқибатида йўналишнинг қолган бекатларида поездлар вақтинча бир томонлама ҳаракатланишига тўғри келган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг