5−8 июнь кунлари Мўйноқда «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтади. Тадбир дастури ва ижодкорлар сафи — «Газета.uz» материалида.
У мўйноқлик. Меҳнаткаш. Улкан сабр-тоқат соҳиби. Тўрт боланинг онаси. Энди кичик бизнес эгаси ҳам — UNFPA’нинг тренингида қатнашгач, ўз уйида хостел фаолиятини йўлга қўйган. «Газета.uz» Муҳаббат Секербаеванинг ҳаётий ҳикоясини тақдим этади.
Ҳоким ота Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳи ҳудудида XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти аниқланди. У Хоразмшоҳлар ва Олтин Ўрда даврига хослиги, яъни Сулаймон Боқирғоний яшаган давр ва ундан кейинги даврларга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.
29−30 сентябрь кунлари Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Фестивалдан мақсад ҳудуд гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, маданий ҳамда кўнгилочар тадбирлар ўтказиш ва бу орқали туристлар сонини янада кўпайтириш экани қайд этилган.
12 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways ҳар душанба «Нукус — Мўйноқ» йўналишида авиақатновни амалга оширади. Қолаверса, компания фақат 9 сентябрь куни Нукусдан учган самолёт Мўйноқда тўхтаб, кейин Тошкентга учишини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Лондондаги сайёҳлик элчиси Софи Ибботсон Мўйноқнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳақида фикр билдириб, Нукус халқаро аэропортининг шаҳардан узоқлиги, Мўйноққача бўлган йўллар носозлиги ҳамда инфратузилма қониқарли даражада эмаслигини таъкидлади. У бориш ва қайтиш осон ва тез, қолаверса, яшаш шароитлари яхши бўлган шаҳарларда туристлар сони тез ортишини айтиб, расмийларни Мўйноққа кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.
Мўйноқда бўлиб ўтаётган Стихия мусиқий фестивали доирасида маҳаллий туроператор Дилфуза Кутлимуротова Оролбўйи ҳудудига бир марта келган одам табиатнинг қадрига етиб кетишини таъкидлади. «Тошкентда дарахтларни кесишаяпти — Мўйноқда эса битта баргнинг қадри баланд, ҳаттоки болалар тегинмайди», — деди у. Унинг сўзларига кўра, ўз вақтида бу ерда на сув, на электр энергия, на йўл бўлган. 2017 йилдан бери туманда инфратузилма яхшиланиши ортидан маҳаллий аҳоли билан бирга туристларнинг ҳам сони орта бошлаган.
Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Қорақалпоғистоннинг Муйнов туманида яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилмоқда.
Икки нафар сирдарёликлар Андижондан Мўйноққа қараб пиёда йўлга чиқишди, улар Наврўзни қорақалпоқ халқи билан бирга нишонламоқчи. Ҳаваскор спортчилар 15 февраль куни Андижондан йўлга отланиб, 9 кун деганда Тошкентга етиб келишди.
Мўйноқда алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш мақсадида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.
Мўйноқ тумани экология инспекцияси ҳодимлари рейд пайтида автоҳалокатга учради. ЙТҲ оқибатида инспектор Ш. Торежанов оғир жароҳатлар туфайли вафот этди.
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида янги аэропорт ишга туширилди. Унга биринчи бўлиб Airbus А-320 самолётида Тошкентдан йўловчи парвози амалга оширилди.
Мўйноқда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган «Мўйноқ келажаги бунёдкорлари» МЧЖ ташкил этилиб, қисқа вақтда минг нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг