«навоий» тегли мақолалар


Навоийда эрини ёғоч билан уриб ўлдирган аёл 12 йилга қамалди
4 декабрь 2024, 15:52

Навоийда эрини ёғоч билан уриб ўлдирган аёл 12 йилга қамалди

Хатирчи туманида эркак ўзининг руҳий касал қизи ва шаръий никоҳида бўлган хотини томонидан қасддан ўлдирилди. Судда буни эрининг руҳий ва жисмоний тазйиқларидан безгани учун қилганини айтган аёл 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Yandex Go Навоийда иш бошлади
3 декабрь 2024, 12:07

Yandex Go Навоийда иш бошлади

Навоий шаҳрида Yandex Go такси хизмати йўлга қўйилди. Сафарларнинг минимал нархи 4000 сўмдан бошланади.

Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
11 ноябрь 2024, 22:33

Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

«Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлида икки автомобиль иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган, оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Exeed билан тўқнашган.

«Билим ва ҳунарингиз келажакда сизларга қанот бўлади» . Президент — мактаб ўқувчиларига
31 октябр 2024, 22:05

«Билим ва ҳунарингиз келажакда сизларга қанот бўлади» . Президент — мактаб ўқувчиларига

Навоийга ташриф буюрган президент шаҳарнинг янги маҳаллаларидан бирида жойлашган 22-мактабни кўздан кечирди. Унда 10 дан ортиқ тўгараклар — амалий санъат, меҳмонхона хизматлари, рассомчилик, сураткашлик, IT, робототехника, шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик гуруҳи ташкил этилган.

Шавкат Мирзиёев Навоийдаги водород пероксиди ишлаб чиқариладиган корхона фаолияти билан танишди
31 октябр 2024, 14:33

Шавкат Мирзиёев Навоийдаги водород пероксиди ишлаб чиқариладиган корхона фаолияти билан танишди

Ўзбекистон президенти Навоий вилоятига ташрифи аввалида Uzbekistan hydrogen peroxide қўшма корхонаси билан танишди. У ерда водород пероксиди ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, импорт ўрнини тўлдириши кутилмоқда.

Навоийда парранда фермасида майнинг ферма ташкил этилгани аниқланди
15 октябр 2024, 15:18

Навоийда парранда фермасида майнинг ферма ташкил этилгани аниқланди

Навоий шаҳрида товуқ фермада майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Навоийда 150 ўринли янги ўтов оромгоҳи фойдаланишга топширилди
30 август 2024, 12:57

Навоийда 150 ўринли янги ўтов оромгоҳи фойдаланишга топширилди

Конимех туманида Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластери кўринишидаги ўтов оромгоҳи очилди. Унда сиғими 150 ўринга мўлжалланган 30 та ўтов мавжуд бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиши мумкин.

Янги Навоий шаҳарчаси ва «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи қурилиши бошланди. Тафсилотлар
26 август 2024, 15:03

Янги Навоий шаҳарчаси ва «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи қурилиши бошланди. Тафсилотлар

Навоий вилоятида қарийб 1100 гектар майдонда турар жой ва савдо бинолари, университетлар кампуси, кутубхона, сунъий кўл ва бошқаларни ўз ичига олган Янги Навоий шаҳарчаси қурилиши бошланди. Шунингдек, 50 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи ташкил этилади.

Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар ва Пискент туманига ҳоким в.б. тайинланди
13 апрель 2024, 10:15

Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар ва Пискент туманига ҳоким в.б. тайинланди

Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Музаффар Арипов эса Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Навоий шаҳридаги мактабнинг спорт залида ўқувчилар сочи оммавий калталанди. Болалар омбудсмани «номақбул» ҳаракатни қоралади
23 февраль 2024, 14:41

Навоий шаҳридаги мактабнинг спорт залида ўқувчилар сочи оммавий калталанди. Болалар омбудсмани «номақбул» ҳаракатни қоралади

Навоий шаҳридаги 2-мактабда ўғил болалар спорт залига олиб кирилиб, сочлари олдирилди, бу директорнинг ташаббуси бўлиши мумкин. ММТБ бошлиғи ва болалар омбудсмани бундай муносабатга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Миллий гвардия эса уларнинг ходимлари жараённи тўхтатишга уринганини билдирди.

Навоийда иккита машина тўқнашиши оқибатида икки йўловчи вафот этди
15 январь 2024, 15:11

Навоийда иккита машина тўқнашиши оқибатида икки йўловчи вафот этди

Навоийда Volkswagen ID6 машинаси қизил чироқда тўхтаб турган Matiz`га келиб урилди. Оқибатда Matiz`нинг орқа ўриндиғида бўлган 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Навоийда мактабга кроссовкада борган ўқувчилар танбеҳ эшитди
15 декабрь 2023, 09:48

Навоийда мактабга кроссовкада борган ўқувчилар танбеҳ эшитди

Навоий шаҳридаги 6-мактабда ўқитувчи кроссовкада келган болаларга танбеҳ берди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларнинг таълим муассасасига спорт пойабзалида келмаслиги керак, деган талаб мавжуд эмаслигини билдирди.

Навоийда «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериги қўлга олинди
9 декабрь 2023, 10:54

Навоийда «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериги қўлга олинди

Навоий вилоятида ўтказилаётган рейд тадбирларида жиноятда гумонланиб «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериклари ушланди.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
23 октябр 2023, 15:54

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Навоий вилояти Томди туманида Nexia-2 ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди.

Навоий вилоятида 4 нафар ҳоким интизомий жазога тортилди
27 август 2023, 10:24

Навоий вилоятида 4 нафар ҳоким интизомий жазога тортилди

Навоий вилояти ҳокими фармойиши билан Ғозғон шаҳри, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди, Кармана тумани ҳокимига жарима жазоси қўлланилди.

Навоийда уйни сақлаш учун тўловлардан қарзи борлар электрдан узилади
25 август 2023, 11:50

Навоийда уйни сақлаш учун тўловлардан қарзи борлар электрдан узилади

Навоий шаҳрида кўп қаватли уйни сақлаш бўйича мажбурий бадал ва тўловлардан қарздорлик учун квартираларни электр энергиясидан узиб қўйиш тажрибаси жорий этилади. Синов бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб бориладими-йўқми, бу бўйича маълумот келтирилмаган.

Навоий вилоятида 600 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
31 июль 2023, 11:43

Навоий вилоятида 600 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига 600 та йўрға тувалоқ қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган. Қушлар Ўзбекистон қизил китобига киритилган.

Навоийда «Яшил макон» доирасида экилган дарахтларни ўз ҳолига ташлаб қўйган 36 нафар масъул жазоланди
5 июль 2023, 13:56

Навоийда «Яшил макон» доирасида экилган дарахтларни ўз ҳолига ташлаб қўйган 36 нафар масъул жазоланди

Навоий вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни яхши парвариш қилмаган 10 та туман ва шаҳардаги 36 нафар масъул шахс 118,5 млн сўм жаримага тортилди.

Навоийда маблағларни талон-торож қилган мансабдор янги тайинловдан бир кун ўтиб ишдан бўшатилди
23 июнь 2023, 10:11

Навоийда маблағларни талон-торож қилган мансабдор янги тайинловдан бир кун ўтиб ишдан бўшатилди

21 июнь куни Навоий шаҳри ҳокими 2021 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани учун ишдан бўшатилган Юсуф Турсуновни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлаганди. ОАВ бунга эътибор қаратганидан сўнг 22 июнь куни Турсунов «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшатилди.

Навоийдаги савдо марказида ёнғин чиқди
10 апрель 2023, 09:29

Навоийдаги савдо марказида ёнғин чиқди

Кармана туманидаги 3 қаватли қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 14 та қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг