Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) 2024 йилда фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ 1 млрд 832,9 млн сўм маблағни ундириб берди. Йил давомида омбудсманга 23 мингдан зиёд мурожаат тушган.
Омбудсман томонидан аниқланган қатор камчиликлар сабабли Қарши туман ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди. Унда сақланаётган шахслар таъмирланган Касби туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилди. Хатоларни бартараф этиш бўйича ИИВга тақдимнома киритилди.
10 ой давомида омбудсманга озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан турли тазйиқлар юзасидан 158 та шикоят келиб тушган. 14 та шикоят бўйича терговга қадар текширув тайинланган, 3 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва 10 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган.
Омбудсман тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири унинг ваколатларини кенгайтирди: энди у таъсир чоралари — огоҳлантириш, тақдимнома, илтимоснома ва талабнома қўллаши мумкин. Омбудсман ва унинг жамоаси маҳкумлар сақланадиган жойларга исталган вақтда олдиндан огоҳлантирмасдан ташриф буюра олади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини тартибга солувчи қонун имзоланди. Ҳужжат билан омбудсманнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди, хусусан, у 5 йилга сайланади ва инсон ҳуқуқлари бўйича қонунларга риоя этилишини назорат қилади. У фуқароларнинг шикоятлари асосида текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Сенат омбудсман тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонунни маъқуллади. Энди омбудсман президент, ҳукумат ва парламентга махсус маъруза тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, ушбу лавозимга қўйилган олий маълумот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда
Омбудсман лавозими номзодига қўйиладиган юксак ахлоқий сифатларга, олий маълумотга, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага эга бўлиш ҳақидаги талаблар бекор қилинмоқда. Депутатлар ушбу норма акс этган қонунни қабул қилди.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида маҳбусларга етарли шароитлар яратилмаган, дея омбудсман мониторинг натижаларини эълон қилди. Камераларда қатор жиҳозлар етишмайди, чойшаб ва ёстиқ жилдлари ҳам мониторинг куни алмаштирилган, ювиниш хоналари гигиенага жавоб бермайди.
Бухоро шаҳридаги 4-тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари йўқлиги аниқланди ва улар омбудсман тавсиясига кўра ташкил этилди. Қонунчиликда маҳкумлар яқин қариндошлари билан йилига 6 марта қисқа ва 6 марта узоқ муддатли учрашувлардан фойдаланиши мумкинлиги белгиланган.
Омбудсман идораси меҳнат қуллигидан қочган аёлнинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берди. Йил бошида уни алдов йўли билан Россияга олиб кетишган, паспортини олиб қўйишган ва далада мажбурлаб ишлатишган.
Омбудсман ярим йил ичида 452 маротаба жазони ижро этиш колониялари, тергов ҳибсхоналари, реабилитация маркази, «Саховат» ва «Мурувват» уйлари ва бошқа жойларга бориб, мониторинг ўтказди. Шунингдек, жойларда сақланаётганлар ва уларнинг яқинларидан келган 1271 та мурожаатни ўрганиб чиқди. Ҳисобот
Қўқон шаҳрида фуқаро ИИБ ходимлари ва маҳалла вакиллари иштирокида қонунга зид равишда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани аниқланди. У уч кун кўрикдан ўтказилгач, соғлом экани маълум бўлган ва уйига жавоб берилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Бекободда «ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган» ака-укага нисбатан куч ишлатилганлиги, улардан бирининг вафоти ҳолатини ўрганмоқда. Вакил воқеанинг барча жиҳатлари қонун талаблари доирасида очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда.
Сирдарё вилоятидаги «Мурувват» уйида аутсорсинг асосида ишлаётган ходимлар муассасада даволанаётган ақли заиф бемор аёлни мазах қилиб, буни видеотасвирга олгани аниқланди. Улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, ИИБ суриштирув ишларини бошлади.
Марғилон шаҳридаги «Хўжа порсо» МФЙ аҳолиси автоҳалокат хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатишга кўмак беришни сўраб омбудсманга мурожаат қилди. Омбудсманнинг «тегишли ташкилотлар»га мурожаатидан сўнг масала ижобий ҳал этилди.
Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.
Наманганнинг Чортоқ туманида шифохонанинг ҳушёрлантириш бўлимига ётқизилган эркак темир панжарага ўзини осиб, вафот этди. У бир кун аввал турмуш ўртоғининг чақирувига асосан мастлиги сабабли ИИБ ходими томонидан шифохонага олиб борилган. Ҳолат назоратга олинди, деб ёзди омбудсман матбуот хизмати.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили 27-сонли манзил колонияда мониторинг ўтказди. Барча маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилганда уларнинг 47 нафарига «Остеомиелит», «Остеохондроз» ташҳислари қўйилди. Уларга стационар даво муолажалари буюрилди.
Навоий вилоятидаги маҳаллаларда «Шарманда доскаси» жорий этилиб, уларда жиноят содир этганларнинг суратлари илиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳукумат қарорида бу турдаги эълонларни жойлаштириш белгиланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман бундай амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини таъкидлади.
Ўзбекистон омбудсмани Екатеринбургда ўрдаксимон юришга мажбурланган меҳнат мигрантларининг камситилгани юзасидан Россия омбудсманига мурожаат қилди. Улардан қанчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлганига аниқлик киритилмаган. Қирғизистон ТИВ эса «Россия федерал органлари даражасида» иш қўзғатган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг