«отм» тегли мақолалар


Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди
10 ноябрь 2022, 18:23

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

Давлат ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилди. Ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь этиб белгиланди.

Ҳоким ёрдамчиларини ОТМга қабул қилиш суҳбат асосида бўлиши мумкин
7 ноябрь 2022, 11:30

Ҳоким ёрдамчиларини ОТМга қабул қилиш суҳбат асосида бўлиши мумкин

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ишлаб чиққан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ОТМга қабул қилиниши мумкин.

Тиббиёт йўналиши битирувчиларига тўлиқ ставкада ишлашга рухсат берилди
5 октябр 2022, 10:12

Тиббиёт йўналиши битирувчиларига тўлиқ ставкада ишлашга рухсат берилди

Ҳукумат қарори билан республикадаги барча тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларига тўлиқ ставкагача ишлашга рухсат берилади. ССВ шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, 1 ноябрдан эса барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.

Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди
4 октябр 2022, 19:07

Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди

Талабаларга декабрнинг охирги 10 кунлиги ва январнинг биринчи 10 кунлиги оралиғида ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътил берилади. Таътил шу пайтгача 1992 йилдаги президент фармони билан берилган. 2022 йил 31 августда у ўз қучини йўқотгандан сўнг, бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

2022/2023 ўқув йилида таълим кредитининг 76 фоизини аёллар олди — Марказий банк
28 сентябрь 2022, 10:24

2022/2023 ўқув йилида таълим кредитининг 76 фоизини аёллар олди — Марказий банк

2022/2023 ўқув йилида шу вақтгача 27,8 минг нафар талабага берилган 317 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредитнинг 242 млрд сўмини аёллар олди. Аввалроқ, президент олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда ўқувчи хотин-қизларнинг 7 йилга фоизсиз таълим кредитини олиши ҳақида қарор чиқарганди.

Супер-контрактда ўқиш бўйича янги тартиб белгиланди
7 сентябрь 2022, 18:32

Супер-контрактда ўқиш бўйича янги тартиб белгиланди

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди. Хусусан, бешала йўналишга ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар биринчи йўналишни танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун барча ОТМларга алоҳида 6,5 мингта квота ажратилади
26 август 2022, 15:06

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун барча ОТМларга алоҳида 6,5 мингта квота ажратилади

Фақат қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатдаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квотаси ажратилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев жума куни Жўқорғи Кенгесдаги нутқи давомида.

Абитуриентлар тестда тўплаган бали билан профессионал таълим муассасаларига ўқишга топширишлари мумкин бўлади
11 август 2022, 18:28

Абитуриентлар тестда тўплаган бали билан профессионал таълим муассасаларига ўқишга топширишлари мумкин бўлади

ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун профессионал таълим муассасаларига кириш учун ҳам рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди. Бунинг учун рўйхатдан ўтишда мазкур имкониятдан фойдаланишни танлашлари керак.

Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳонини жорий этиш бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди
26 июль 2022, 18:54

Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳонини жорий этиш бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини мажбурий фанлар ва бакалавриат йўналишлари фанлари бўйича ягона тест ўтказиш орқали бирлаштириш таклиф этилмоқда.

ОТМга кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтказилади
6 июль 2022, 15:31

ОТМга кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтказилади

Жорий йилда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари очиқ ҳавода ўтказилади, деб хабар берди Давлат тест маркази.

Жорий йилда ОТМга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказилиши мумкин
23 июнь 2022, 11:58

Жорий йилда ОТМга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказилиши мумкин

Жорий йилда ОТМга кириш учун тест синовлари тўлиқ ёпиқ биноларда ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб маълум қилди ДТМ бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов. Унинг сўзларига кўра, бу давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклиф ва чекловларига боғлиқ.

ОТМга ўқишга киришда кимларга имтиёз берилган?
17 июнь 2022, 16:53

ОТМга ўқишга киришда кимларга имтиёз берилган?

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларга киришда бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилиб, айримларидан воз кечилишини маълум қилди. «Газета.uz» кимлар қандай имтиёзларга эгалиги бўйича маълумотларни бир материалга жамлади. Уларнинг орасида зулфиячилардан тортиб, ҳарбий хизматчиларгача бор.

«Бунга ҳали тайёр эмасмиз». Абдуқодир Тошқулов ОТМларни хусусийлаштириш ҳақида
17 июнь 2022, 12:25

«Бунга ҳали тайёр эмасмиз». Абдуқодир Тошқулов ОТМларни хусусийлаштириш ҳақида

Давлат ОТМларини хусусийлаштириш бўйича жараён ҳали ҳам бошланмаган. Олий таълим вазирининг фикрича, «бунга ҳали тайёр эмасмиз». «Чунки жуда кўп давлат ташкилотлари орасида хусусийлаштирилгандан кейин иш бермагани ҳам бор… 2023 йилдан бошлаб киришиш ниятидамиз», — деди Абдуқодир Тошқулов.

Ўзбекистон давлат ОТМларида ўқишни кўчиришнинг янги тартиби белгиланди
16 июнь 2022, 15:52 1

Ўзбекистон давлат ОТМларида ўқишни кўчиришнинг янги тартиби белгиланди

Хориждаги таълим муассасаларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишни кўчириш тақиқланди. Талабалар турмуш қурганда, давлат ходимининг иш жойи бошқа ҳудудга кўчирилганда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

ОТМларга киришдаги имтиёзлар қайта кўриб чиқилади — олий таълим вазири
16 июнь 2022, 12:29

ОТМларга киришдаги имтиёзлар қайта кўриб чиқилади — олий таълим вазири

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларга киришда бериладиган барча имтиёзлар қайта кўриб чиқилиб, инвентаризациядан ўтказилишини маълум қилди. «Жуда кўп ва хўп имтиёзларимиз бор. Кейинги ўқув йилидан шу имтиёзларнинг вақтини яшаб бўлганларидан воз кечамиз», — деди у.

Давлат ОТМларига онлайн-қабул 20 июндан бошланади
16 июнь 2022, 09:45

Давлат ОТМларига онлайн-қабул 20 июндан бошланади

Давлат ОТМларга кириш учун абитуриентларни онлайн-қабул 20 июндан 20 июлгача давом этади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун эса қабул 10 июлга қадар амалга оширилади. Абитуриентлар 5 тагача йўналиш билан бирга таълим шаклини ҳам танлаш имконияти берилмоқда.

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади
15 июнь 2022, 16:54

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади

Президент 2023 йилдан бошлаб техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинишини таъкидлади. ОТМлардаги камида 60 та йўналиш техникумларга ўтказилади. Шунингдек, 1 январдан илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ педагоглариникига тенглаштирилади.

5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади
10 июнь 2022, 12:51

5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан коллеж ёки техникум дипломидаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар контракт асосида ОТМга қабул қилинади. Бунда тавсияномага эга абитуриентлар орасида алоҳида тест ўтказилади, улар орасидан юқори балл тўплаган 500 нафаригина ОТМга кира олади.

Олий таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларда 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди
21 май 2022, 18:13

Олий таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларда 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 73 та муассасада 3 ой ичида 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Қолаверса, ортиқча иш ҳақи ва бошқаларга 912,2 млн сўм сарфлангани, 3 та ташкилотда аниқланган 259 млн сўмлик хатода эса жиноят аломати мавжудлиги аниқланди. Натижада 4 нафар мансабдор ишдан олинди, 31 нафари интизомий жазога, 1 нафари эса жаримага тортилди.

2023 йилдан фақат давлат гранти бўйича квоталар эълон қилиниши мумкин
18 май 2022, 16:38

2023 йилдан фақат давлат гранти бўйича квоталар эълон қилиниши мумкин

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасига кўра, 2023 йилдан бошлаб давлат ОТМларига квоталарни фақат давлат гранти асосида эълон қилиш таклиф этилмоқда. Шунга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан барча ОТМлар тўлов-контракт бўйича квотани мустақил белгилаши мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг