«поезд» тегли мақолалар


«Афросиёб» поезди энди Каттақўрғонда тўхтаб ўтади
3 январь 2025, 21:33

«Афросиёб» поезди энди Каттақўрғонда тўхтаб ўтади

2025 йилда «Афросиёб» тезюрар поезди Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида тўхтаб ўтишни бошлайди. Шунингдек, Самарқанд ва Каттақўрғон ўртасида электропоезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд ҳокимлиги президент қарорига (жамоатчилик учун очиқ эмас) таяниб маълум қилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» қишки таътилда қўшимча қатновларни йўлга қўймоқда
18 декабрь 2024, 15:43

«Ўзбекистон темир йўллари» қишки таътилда қўшимча қатновларни йўлга қўймоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» 2024 йил 15 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновларини ташкил этади.

Тошкент вилоятида поезд Damas`ни уриб юборди (видео)
16 декабрь 2024, 09:38

Тошкент вилоятида поезд Damas`ни уриб юборди (видео)

Далагузар — Назарбек темирйўли кесишмасида поезд Damas`ни уриб юборди. Атрофдаги ҳайдовчилар машинани рельсдан чиқаришга ҳаракат қилган, аммо ҳаракат муваффақиятсиз якунланган.

Талабаларга поезд чипталари учун ҳам 50 фоизлик чегирма берилди
10 декабрь 2024, 19:59

Талабаларга поезд чипталари учун ҳам 50 фоизлик чегирма берилди

«Ўзбекистон темир йўллари» талабаларга 23 декабрь-10 январь оралиғидаги маҳаллий қатновлар чипталари учун 50 фоизлик чегирма эълон қилди. SV/VIP классдаги вагонлар ва «Афросиёб» электропоездлари бундан мустасно. Аввалроқ UzAirways ҳам талабаларга чегирма тақдим этганди.

Ўзбекистонда «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонун имзоланди. Асосий маълумотлар
29 ноябрь 2024, 15:25

Ўзбекистонда «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонун имзоланди. Асосий маълумотлар

Президент «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги янги қонунни имзолади. Вагон операторлари ва йўловчи ташувчилар нархларни эркин белгилаш имкониятига эга бўлади (давлат томонидан тартибга солинадиган ташувлар бундан мустасно).

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. У қачондан қатнайди?
18 ноябрь 2024, 12:33

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. У қачондан қатнайди?

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. Дизель поезди синов жараёни якунлангач, Конституция куни арафасида йўловчиларга фойдаланишга топширилади. Компания 2025−2026 йилларда вагон парки яна 70 та янгиси билан тўлдирилишини қўшимча қилди.

Тошкент — Москва йўналишида поездлар ҳаракати тикланди
25 сентябрь 2024, 18:34

Тошкент — Москва йўналишида поездлар ҳаракати тикланди

24 сентябрдан Тошкент — Москва — Тошкент йўналишида поездлар ҳаракати тикланди. Поезд ҳар ҳафта қатнайди, йўлда Қозоғистон ва Россиядаги бекатларда тўхтаб ўтади.

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди (видео)
25 сентябрь 2024, 09:42

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди (видео)

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар ва вагонларга шикаст етмаган. «Ўзбекистон темир йўллари»га кўра, масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Фарғонада поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди
25 сентябрь 2024, 08:53

Фарғонада поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди

Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган уч ўқувчидан икки нафарини 27 минг вольтли ток урди. Улардан бирининг танаси 65 фоиз куйгани, яна бирининг ўнг оёқ суяги сингани айтилмоқда.

Тошкентда поезд уриб кетиши оқибатида 36 ёшли аёл вафот этди
10 сентябрь 2024, 10:22

Тошкентда поезд уриб кетиши оқибатида 36 ёшли аёл вафот этди

Тошкент шаҳрида поезд 36 ёшли аёлни уриб кетди. У тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» — эскирган поездлар, чипта етишмовчилиги ва янги харидлар ҳақида
9 сентябрь 2024, 11:46

«Ўзтемирйўлйўловчи» — эскирган поездлар, чипта етишмовчилиги ва янги харидлар ҳақида

«Ўзтемирйўлйўловчи» жой ва чипталар етишмовчилиги муаммосини поездлар сонини кўпайтириш орқали ҳал қилмоқчи. Ташкилот йил охиригача 28 та, 2025−2026 йилларда эса 80 та йўловчи вагони харид қилади. Эски вагонлар бирин-кетин рўйхатдан чиқарилмоқда.

Сурхондарёда поезд уриб юборган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди
6 август 2024, 16:11

Сурхондарёда поезд уриб юборган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қумқўрғон туманида йўловчи поезди уриб юборган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди. У светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатини давом эттирган.

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
13 июнь 2024, 12:23

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити муносабати билан 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Қолаверса, 14−20 июнь кунлари Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.

Самарқанддан Тошкентга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди, айрим йўналишларда қатнов вақти ўзгарди
21 май 2024, 09:57

Самарқанддан Тошкентга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди, айрим йўналишларда қатнов вақти ўзгарди

24−26 май кунлари Самарқанддан Тошкентга «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Шунингдек, Бухоро ва Қаршидан қатновчи поездларнинг ҳаракат вақтига ўзгартириш киритилди.

3−5 май кунлари Самарқанд−Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнайди
1 май 2024, 17:55

3−5 май кунлари Самарқанд−Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнайди

3, 4, 5 май кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилмоқда.

Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди
12 март 2024, 14:14

Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди

Ўрта Чирчиқ туманида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди. Марҳум фарзандли бўлгани учун аёлини туғруқхонадан олиб чиқишга тайёргарлик кўргани кетаётган бўлган.

Сурхондарёда поезд Gentra`ни уриб юбориши оқибатида бир оиланинг 5 аъзоси ҳалок бўлди
1 февраль 2024, 09:28

Сурхондарёда поезд Gentra`ни уриб юбориши оқибатида бир оиланинг 5 аъзоси ҳалок бўлди

Шўрчи туманида йўловчи поезди темирйўл кесишмасидан ўтаётган Gentra`ни уриб юборди. Оқибатда машинада бўлган 5 киши вафот этди, 2 киши шифохонага ётқизилди.

Тошкентдан Хўжакентга поездлар қатнови қисман тикланди
23 ноябрь 2023, 15:59

Тошкентдан Хўжакентга поездлар қатнови қисман тикланди

23 ноябрдан Тошкентдан Хўжакентга ва тескари йўналишда электропоездлар ҳаракати қисман тикланди — эрталаб ва кечқурун биттадан рейс амалга оширилади.

«Фақат иш ҳақи 100 фоизга ошмайди, холос». Фаоллар — поезд чипталари нархи ошиши ҳақида
4 октябр 2023, 15:24

«Фақат иш ҳақи 100 фоизга ошмайди, холос». Фаоллар — поезд чипталари нархи ошиши ҳақида

Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» чиптаси нархи 100 фоизга ошади. Тармоқлар фойдаланувчилари эса «бир фақат ойлик 100 фоизга ошмаслигини» киноя қилиб, нарш ошса ҳам «чипта бемалолроқ бўлиб қолса гўрга эди», демоқда.

Бухорода поезд билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди
6 сентябрь 2023, 11:39

Бухорода поезд билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Олот туманида поезд юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда Howo ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг