Кармана туманида қурилаётган 130 гектарлик «Zarafshon industrial technology» технопаркида қиймати 1 млрд доллардан ортиқ 18 та лойиҳа бажарилиши режа қилинган. Президент унда экология талабига эътибор беришни буюрди. Шунингдек, «Universal filter» корхонасидаги маҳаллий маҳсулотлар кўздан кечирилди.
Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида БРИКС саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди. Томонлар стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқди. Соғлиқни сақлаш, таълим, машинасозлик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
БРИКС саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига борган Ўзбекистон президенти Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан мулоқот ўтказди. Улар технологиялар, сунъий интеллект, саноат, энергетика каби соҳаларда ҳамкорлик масалаларига тўхталди.
Президентга тақдимотда айтилишича, Ўзбекистонга сўнгги етти йилда жами 78 млрд, жумладан, 2024 йил январь-сентябрь ойларида 23,7 млрд долларлик хориж инвестицияси кириб келган. Бу орқали 1800 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқарила бошлаган, 120 та йирик қувват ишга тушган.
Яқинда юз берган ёмғирлар Тошкент дренаж тизимининг ҳақиқий аҳволини кўрсатди, деди президент. У сувни сув ҳавзаларида тўплаш ва ундан дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини яратишни таклиф қилди. Расмийлар камида 2015 йилдан бери дренаж тизимини таъмирлаш ҳақида гапирмоқда.
Ўзбекистонда яшиллик даражаси 12 фоизга етди. 2024 йил баҳор мавсумида 138 млн дона кўчат экилди. Президент унда 28 та туман дарахт экишда режани бажармаганини танқид қилди. «Сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб дарахт кўкармаган», деди у. Бош прокуратурага назоратни кучайтириш топширилди.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди. Учрашувда терроризм, экстремизм ва радикализм, кибержиноятчилик ва бошқа хавфларга қарши курашиш бўйича махсус хизматларнинг яқин идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.
Президент Тошкент вилоятида камбағалликка қарши курашиш режаларини маъқулламади. У ҳудуд кичик бизнес орқали аҳолини ишли қилишда энг охирги ўринларда турганини танқид қилди. «Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишининг ўзи уят», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев ОКМКда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаб берди. Лойиҳа қиймати 5,3 млрд доллар бўлиб, заводда 146 минг тонна катодли мис, 13 тонна олтин, 73 тонна кумуш олиш қувватлари яратилади, 3 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида 2 млрд доллар эвазига амалга ошириладиган 9 та лойиҳа, жумладан, махсус саноат технопарки, озиқ овқат ва ўғит тайёрлаш корхоналари, ҚЭС, ГЭСлар, энергия сақлаш тизимларини қуриш ва ишга тушириш ишларига старт берди.
Президент Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл туманидаги «Тинчлик» кичик саноат зонасида бўлди ва у ердаги корхоналар фаолияти билан танишди. У маҳсулот зарур бўлган тармоқлар билан кооперацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ашхобод форуми доирасида Ўзбекистон ва Эрон президентлари учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар Имтиёзли савдо битими маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш, кооперацияларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Президентга олиб кирилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид тақдимотга кўра, халқаро тан олинадиган лабораторияларни кўпайтириш, 10 та янгисини ташкил қилиш, соҳадаги қонунчиликни ЖСТ талабларига мослаш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни буюрди.
Президент Бухоро халқаро аэропорти қурилиши режаси билан танишди. У янги аэропортда ўтказувчанлик қобилиятини 2 баробар ошириб, соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади.
Москвада бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари йиғилишида махсус хизматларнинг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди. Ўзбекистон президенти Самарқандда сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига оид конференция ўтказишни таклиф қилди.
Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Россия пойтахти Москвага етиб борди. Уни аэропортда РФ президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқалар кутиб олди. Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида МДҲ саммитида қатнашади.
Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни амалий ташриф билан Россия пойтахти Москва шаҳрига жўнаб кетди. Мамлакат раҳбари МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшган ходимлардан бир гуруҳини фахрий унвон, медаль ва орденлар билан мукофотлади.
Президент БАА мудофаа вазири билан учрашувда иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Академик Воҳидов номидаги тиббиёт маркази 50 йиллиги муносабати билан президент соғлиқни сақлаш тизимидаги самарали меҳнати учун қатор тиббиёт ходимларини фахрий унвон ва орденлар билан мукофотлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг