«россия» тегли мақолалар


Ўзбекистон МДҲда енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди
8 август 2022, 17:40

Ўзбекистон МДҲда енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди

Украинадаги можаролар ортидан санкциялар остида қолган Россияда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йил бошидан бери кескин тушиб кетди. Бунинг натижасида Ўзбекистон машина ишлаб чиқаришда МДҲ мамлакатлари орасида етакчига айланди, дея қайд этди «ПромРейтинг» тадқиқотчилари.

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик мигрант овқатдан заҳарланди
2 август 2022, 10:53

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик мигрант овқатдан заҳарланди

Волгоград вилоятидаги фермер хўжалигида ишлаётган 11 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти овқатдан заҳарланди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, улар ҳозир шифохонада, ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди
28 июль 2022, 19:53

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

WSJ: Украинада уруш бошланганидан кейин Қозоғистон янги иттифоқчилар қидира бошлади ва мудофаа бюджетини оширди
27 июль 2022, 21:53

WSJ: Украинада уруш бошланганидан кейин Қозоғистон янги иттифоқчилар қидира бошлади ва мудофаа бюджетини оширди

Қозоғистон Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ҳамда АҚШ, Туркия ва Хитой тимсолида иттифоқчи қидира бошлади, деб ёзади WSJ. Мамлакат савдо йўлларини диверсификация қилишга тушди, мудофаа бюджетини оширди ва Туркия билан жанговар дронларни ишлаб чиқаришга келишиб олди.

Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди
26 июль 2022, 17:25

Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди

Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.

Россияда тадбиркор ўзбекистонлик мигрантларга зўравонлик қилгани ва ҳужжатларини олиб қўйгани аниқланди
16 июль 2022, 11:44

Россияда тадбиркор ўзбекистонлик мигрантларга зўравонлик қилгани ва ҳужжатларини олиб қўйгани аниқланди

Волгоград вилоятида тадбиркор ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига куч ишлатиб, уларнинг ҳужжатларини олиб қўйгани ва ойлик маошини ҳам тўлмагани аниқланди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳуқуқ-тартибот органлари билан иш берувчини жиноий жавобгарликка тортишга эришди.

АҚШ Ўзбекистонни санкцияга тушган товарларни потенциал етказиб берувчилар рўйхатига киритди
12 июль 2022, 13:32

АҚШ Ўзбекистонни санкцияга тушган товарларни потенциал етказиб берувчилар рўйхатига киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатларни Россия ва Беларусга санкцияга тушган товарлар етказилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди.

Россия-Украина можаросини якунлаш учун учта йўл — The Washington Post
5 июль 2022, 20:18

Россия-Украина можаросини якунлаш учун учта йўл — The Washington Post

Россия ва Украина ўртасидаги можаролар нафақат бу икки мамлакатга, балки бутун дунёга ўз таъсирини ўтказмоқда. Шунинг учун ҳам келишувга эришиш зарур ва бу борада The Washington Post уч хил ёндашувни таклиф қилди.

Кремль Қорақалпоғистондаги воқеаларни Ўзбекистоннинг ички иши деб атади
4 июль 2022, 15:20

Кремль Қорақалпоғистондаги воқеаларни Ўзбекистоннинг ички иши деб атади

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши экани, Кремль мамлакат раҳбарияти фаоллик билан муаммоларни ҳал этишига шубҳа қилмаётганини билдирди.

Россия қўшинлари «Змеиный» оролини тарк этди
1 июль 2022, 16:14

Россия қўшинлари «Змеиный» оролини тарк этди

Россия «яхши ният қадами сифатида» Украинанинг «Змеиный» оролидан ўз гарнизонини олиб чиқди, деб хабар берди РФ Мудофаа вазирлиги. Украина президенти Владимир Зеленский ушбу «стратегик нуқтанинг озод қилиниши Қора денгиздаги вазиятни сезиларли даражада ўзгартиришини» таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашида Кременчукдаги савдо марказига уюштирилган ҳужумни тергов қилишга чақиришди
29 июнь 2022, 15:39

БМТ Хавфсизлик кенгашида Кременчукдаги савдо марказига уюштирилган ҳужумни тергов қилишга чақиришди

БМТ Бош котиби ўринбосари ва Украина президенти 27 июнь куни Кременчукдаги савдо марказига уюштирилган авиаҳужум оқибатлари бўйича тергов очишга чақирди. Савдо марказда камида 18 киши ҳалок бўлди, 59 киши эса жароҳат олди. Россия вакили савдо марказига авиазарба берилмаганини таъкидламоқда.

G7`дан кейин Европа Иттифоқи ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлаши мумкин
27 июнь 2022, 16:49

G7`дан кейин Европа Иттифоқи ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлаши мумкин

Европа Иттифоқи Россиядан олтин импорт қилиш бўйича чекловларга қўшилиш масаласини ўрганмоқда. Аввалроқ G7 давлатлари Россия олтинини етказиб беришни тақиқлаганди.

МО давлатлари ва Россия хавфсизлик кучлари халқаро наркогуруҳ фаолиятига чек қўйди
24 июнь 2022, 12:58

МО давлатлари ва Россия хавфсизлик кучлари халқаро наркогуруҳ фаолиятига чек қўйди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 ой мобайнида махсус операция ўтказди. Натижада 8 та нарколаборатория ва қарийб 30 кг синтетик наркотик модда мусодара қилинди. Ойига 200 кггача наркотик ишлаб чиқарган гуруҳнинг 20 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ДХР ва ЛХР «квази-давлатлари» тан олинмаслигини маълум қилди
17 июнь 2022, 23:47

Қасим-Жомарт Тоқаев ДХР ва ЛХР «квази-давлатлари» тан олинмаслигини маълум қилди

Қозоғистон Луганск ва Донецк халқ республикаларидан бўлган «квази-давлат ҳудудлари»ни тан олмайди, деди президент Қасим-Жомарт Тоқаев. «Халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи амалга ошаверса, ер юзида ҳозирги 193 танинг ўрнига 500−600 дан ортиқ давлат бўлади. Бу тартибсизлик дегани», — деди у.

Уруш бошлангандан буён илк бор ЕИ раҳбарлари Украинага ташриф буюрди (фото)
17 июнь 2022, 20:54

Уруш бошлангандан буён илк бор ЕИ раҳбарлари Украинага ташриф буюрди (фото)

Уруш бошланганидан буён биринчи марта Европа Иттифоқининг тўртта давлати — Франция, Германия, Италия ва Руминия раҳбарлари Украинага ташриф буюрди.

Россия Жаҳон туризм ташкилоти таркибидан чиқди
12 июнь 2022, 17:11

Россия Жаҳон туризм ташкилоти таркибидан чиқди

Россия Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) таркибидан чиқди. Апрелда ташкилот Бош ассамблеяси Украинага бостириб кириш тинчлик ва халқаро дўстлик қадриятларига мос келмаслиги сабабли РФ аъзолигини тўхтатган эди.

Москвадаги қурилишда оммавий муштлашган ўзбек ва тожик мигрантлари депортация қилинади
2 июнь 2022, 18:51

Москвадаги қурилишда оммавий муштлашган ўзбек ва тожик мигрантлари депортация қилинади

Москвадаги қурилиш майдонида оммавий муштлашган юздан ортиқ Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россиядан депортация қилинади. Бу бўйича суд қарори қабул қилинди.

Россияда пилот лойиҳа доирасида ишга жойлаштириладиган ўзбекистонлик мигрантлар сонига чекловни олиб ташлаш режалаштирилмоқда
25 май 2022, 11:09

Россияда пилот лойиҳа доирасида ишга жойлаштириладиган ўзбекистонлик мигрантлар сонига чекловни олиб ташлаш режалаштирилмоқда

Россия Меҳнат вазирлиги хорижликларни ишга жойлаштириш бўйича пилот лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга келиши мумкин бўлган мигрантлар сонига чекловни олиб ташлашни таклиф қилмоқда. Ҳозирда ушбу чекловга кўра, пилот лойиҳа доирасида 10 минг нафар ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун бора олади.

БМТ Россияни Украинанинг денгиз портларидан дон олиб чиқишига рухсат беришга чақирди
19 май 2022, 16:11

БМТ Россияни Украинанинг денгиз портларидан дон олиб чиқишига рухсат беришга чақирди

Украина 20 млн тоннадан ортиқ донни сотиши мумкин эди, бироқ уруш бошланганидан бери мамлакат денгиз портлари тўсиб қўйилган, дея қайд этди БМТ. Ташкилотнинг билдиришича, етказиб бериш қайта тикланмаса, Жанубий Осиё ва Африкада озиқ-овқат инқирозини енгиш қийинлашади, озиқ-овқат нархлари кўтарилишда давом этади.

Сўнгги икки ой ичида россияликларнинг ТВга бўлган ишончи пасайди — сўровнома
11 май 2022, 17:37

Сўнгги икки ой ичида россияликларнинг ТВга бўлган ишончи пасайди — сўровнома

Россияликларнинг телеканалларга бўлган ишончи охирги икки ойда пасайган, дейилади GroupM халқаро реклама гуруҳи ўтказган сўровнома натижаларида. Ушбу вақт давомида Россия аҳолисининг Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқларга нисбатан ишонч ортди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг