«самарқанд» тегли мақолалар


Самарқанддаги автобус ҳалокатида 22 аёл жароҳатланди, давлат идоралари тўлиқ маълумот бермаяпти
13 февраль 2025, 15:05

Самарқанддаги автобус ҳалокатида 22 аёл жароҳатланди, давлат идоралари тўлиқ маълумот бермаяпти

Жомбойда автобус Cobalt билан тўқнашиб ағдарилиши оқибатида 22 нафар аёл жабрланди, дея хабар берди Milliy телеканали. Бироқ бир кун олдин ЙҲХБ бу маълумотни яшириб, фақат бир киши ҳалок бўлганини таъкидлаган. Шифохона марҳум аёл киши бўлганини билдирди. ФВВ ҳодиса бўйича муносабат билдирмади.

Самарқанд ва Коньяга биродар шаҳарлар мақоми берилди
13 февраль 2025, 09:46

Самарқанд ва Коньяга биродар шаҳарлар мақоми берилди

Самарқанд ҳокими ва Конья (Туркия) мэри биродар шаҳарлар мақомида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги протоколни имзолади. Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳокимлар учун малака ошириш дастури бўйича Туркияда бўлиб турибди.

Самарқандда автобус Cobalt билан тўқнашиб ағдарилди, бир киши вафот этди
12 февраль 2025, 12:28

Самарқандда автобус Cobalt билан тўқнашиб ағдарилди, бир киши вафот этди

Жомбой туманида ичида йўловчилари бўлган автобус Cobalt билан тўқнашди. Ҳолат автобус ҳайдовчисининг тезликни меъёридан оширгани ва тормозни кескин босгани сабаб содир бўлган. ЙТҲ оқибатда бир киши шифохонада вафот этди.

Самарқандда Cobalt ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди
10 февраль 2025, 10:00

Самарқандда Cobalt ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди

Пайариқ туманида Cobalt хавфли бурилиш пайтида «КамАЗ» билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонада вафот этди.

Самарқандда янги туғилган чақалоқ чиқиндихона яқинига ташлаб кетилди
9 февраль 2025, 08:48

Самарқандда янги туғилган чақалоқ чиқиндихона яқинига ташлаб кетилди

Самарқанд шаҳрида туғилганига 4−5 соат бўлган қиз жинсли чақалоқ чиқиндихона яқинига ташлаб кетилди. Уни Ободонлаштириш бошқармаси ходими ўлик, қўл ва оёқлари жароҳатланган ҳолда топган. Болани ким қолдириб кетгани ҳозирча номаълум.

Самарқандда яна ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
6 февраль 2025, 15:38

Самарқандда яна ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди

Оқдарё туманида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина эшигида судраб кетди. Ҳайдовчи қўлга олинди ва жиноий иш очилди. «ЙПХ ходимидан қочиб, охири қамоққача етиб келдим», — деди у.

Самарқандда фуқаро чинор дарахтини кесиб, табиатга 115 млн сўм зарар етказди
3 февраль 2025, 15:38

Самарқандда фуқаро чинор дарахтини кесиб, табиатга 115 млн сўм зарар етказди

Тойлоқ туманида фуқаро ўзи яшайдиган маҳалладаги чинор дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлади. Оқибатда табиатга 115 125 000 сўм зарар етказди. Бу ишда жиноят аломатлари борлиги сабабли тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Самарқандда Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини машина капотида судраб қочиб кетди
3 февраль 2025, 11:39

Самарқандда Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини машина капотида судраб қочиб кетди

Самарқанд шаҳрида Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига эътибор бермай, уни автомобиль капотида судраб қочиб кетди. Ходим ерга йиқилиб жароҳат олди, ҳайдовчи ушланди.

Самарқандда ўқувчи бошқарувидаги Spark уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
20 январь 2025, 08:54

Самарқандда ўқувчи бошқарувидаги Spark уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Spark пиёдани уриб юборди. Оқибатда 51 ёшли эркак вафот этди.

Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди
15 январь 2025, 16:53

Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз ўзини 8-қават йўлак деразасидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертиза ва масъул идораларга хизмат текшируви тайинланди.

Самарқандда ерусти метроси қурилиши мумкин
14 январь 2025, 17:12

Самарқандда ерусти метроси қурилиши мумкин

Самарқанд шаҳрида 6 км узунликдаги ерусти метроси қурилиши режалаштирилмоқда. Метро янги қуриладиган «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ҳудудида бўлади.

Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгартирилмоқда
14 январь 2025, 15:14

Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгартирилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Самарқандда 5 киши қўлбола спиртли ичимликдан ҳалок бўлди
14 январь 2025, 00:58

Самарқандда 5 киши қўлбола спиртли ичимликдан ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 5 нафар эркак қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик ичиш оқибатида ҳалок бўлди. Маҳсулотни сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда
10 январь 2025, 09:39

Самарқандда ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда. У бунинг учун икки фуқародан бирига жиноят ишини тугатиб беришни, иккинчисига эса уй қамоғи билан озодликда қолдиришни ваъда қилган.

«Афросиёб» поезди энди Каттақўрғонда тўхтаб ўтади
3 январь 2025, 21:33

«Афросиёб» поезди энди Каттақўрғонда тўхтаб ўтади

2025 йилда «Афросиёб» тезюрар поезди Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида тўхтаб ўтишни бошлайди. Шунингдек, Самарқанд ва Каттақўрғон ўртасида электропоезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд ҳокимлиги президент қарорига (жамоатчилик учун очиқ эмас) таяниб маълум қилди.

Самарқандда «Умр тезликдан муҳим» шиори туширилган автобус аёлни уриб юборди
18 декабрь 2024, 17:53

Самарқандда «Умр тезликдан муҳим» шиори туширилган автобус аёлни уриб юборди

Самарқандда «Умр тезликдан муҳим» шиори туширилган автобус кўчани кесиб ўтаётган 35 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлди.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
16 декабрь 2024, 16:33

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Зебо Саидова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди. У бунга қадар шаҳар ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди
13 декабрь 2024, 16:57

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер Гузаля Махмудкулова ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди. Бош прокуратура ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирди. Тармоқларда аёлнинг турмуш ўртоғи ва унинг оиласи билан муаммолари бўлгани айтилмоқда.

Самарқандда майнинг ферма қарийб 30 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
5 декабрь 2024, 23:14

Самарқандда майнинг ферма қарийб 30 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Самарқанднинг Иштихон туманида ертўлада жойлашган 89 та майнинг қурилмаси электр тармоғига ноқонуний уланиши оқибатида қарийб 30 млрд сўм зарар етказилди.

Самарқанддаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз бўғма илон томошалари ўтказилгани аниқланди
3 декабрь 2024, 02:07

Самарқанддаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз бўғма илон томошалари ўтказилгани аниқланди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида икки нафар фуқаро тегишли рухсатнома ва ҳужжатлари бўлмай туриб мактаб ва боғчаларда жами 900 га яқин болага Қизил китобга киритилган бўғма илон томошаси ўтказгани аниқланди. Илон олиб қўйилди, текширув ҳаракатлари бошланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг