Ургут туманида «қизил»да ўтиб кетган Damas Nexia ва Lada билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Lada ҳайдовчиси вафот этди. Damas`нинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Самарқандда 1,4 кг опий ва 1,7 кг гашиш, Андижонда эса салкам 1 кг гашиш гиёҳванд моддасини сақлаганликда гумонланган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни парламент ва халққа йўллаган мурожаатномасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилишини таклиф қилди. Уларни ривожлантириш дастури Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиши белгиланди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчилар ташишни ташкил қилиш мақсадида 26 декабрдан 8 январгача Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча 14 та «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади.
Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Тойлоқ, Жомбой ва Самарқанд туманларидаги айрим мактаб ўқувчилари қишки таътилдан эртароқ қайтади. Улар сентябрда ўтказилган ШҲТ саммити сабабли қолдирган дарслар ўрнини қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан тўлдиради.
Самарқандда ИИБ ходими погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринганди, суд ҳам бунинг учун аёлга чора кўрганди. ИИВ ўз ходимига нисбатан ҳужжатларни прокуратурага юборганди. «Газета.uz»га Бош прокуратура маълум қилишича, ИИБ ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаган.
2022 йилнинг ёзида тармоқларда икки аёлга куч ишлатаётган ИИБ ходимларидан бири погонини ўзи юлиб ташлаб аёлни айблагани акс этган видео тарқалганди. ИИВ вакилининг айтишича, погонини юлиб ташлаган ходим ҳамон шу тизимда ишламоқда, аёлга нисбатан бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди. Дастлабки суд-тиббий экспертизаси уларнинг ўлимига «номаълум этиологикдан заҳарланиш» сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Холат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқандда фуқарони 25 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг доллар олаётганда пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд туманида қайнонаси билан келишолмай, ўзи ва 3 боласини «Дарғом» каналига ташлаган 26 ёш аёлнинг фарзанди мурдаси орадан 10 кун ўтиб канал қирғоғидан топилди. Аёл ва унинг икки боласи воқеа вақтида сувдан чиқариб олинган эди. Ҳозирда онага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
ДХХ фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 40 минг доллар талаб қилган шахсларни гумонланувчи сифатида қўлга олди.
Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Самарқанд шаҳрида 10−11 ноябрь ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари ёпилади. Бундан ташқари, ушбу кунларда Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади.
Самарқандда 32 ёшли аёл 4 нафар эгизак (2 ўғил, 2 қиз) фарзандли бўлди. Жарроҳлик амалиёти билан бажарилган туғруқ жараёнидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги она ва болаларни назоратга олди.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилди.
Ургутда катта тезликда ҳаракатланаётган Lacetti йўлнинг қатнов қисмида кетаётган 4 пиёдани уриб юборди. Оқибатда улардан 2 нафари шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жомбой туманида Nexia ва Spark тўқнашуви оқибатида туғруқхонадан олиб кетилаётган 3 кунлик чақалоқ ҳамда ҳайдовчи вафот этди.
Самарқандда юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti йўлни ажратиб турувчи темир тўсиққа урилди, бунинг оқибатида конструкция машинанинг ўртасидан тешиб ўтди. Икки эркак ва уч аёл воқеа жойида вафот этди.
БААнинг WizzAir Abu Dhabi лоукостер авиакомпанияси 13 декабрдан Самарқандга парвозларни амалга оширади. Чипталар нархи 40 доллардан бошланади. Компания веб-сайтида дастлабки рейсларнинг нархи 90 доллар эканлиги кўрсатилган.
Каттақўрғон туманида «ўқиб қўйиш» учун чақирилган «мулла» хонадондаги аёлга тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан туман судида ўтказилган мажлисда мулла 10 суткага қамалди. У аввал ҳам ичкилик ичиб, жамоат жойида тартиб бузгани учун жаримага тортилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг