Самарқандда бир ой аввал зўрлангани хақида ариза ёзган қизнинг жасади каналдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура 18 ёшли қизнинг мурдаси топилганини тасдиқлаб, ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганини маълум қилди.
Самарқандда фуқаро 5 туп элдор қарағайи дарахтини ноқонуний кесиб кетгани аниқланди. Экология қўмитаси бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 86,4 млн сўм миқдорда зарар етганини маълум қилди. Ҳозирда ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
21 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида FlyDubai авиакомпаниясининг Дубай — Самарқанд йўналишидаги илк ҳаво кемаси кутиб олинади. Авиакомпания томонидан янги йўналишдаги парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
ШҲТ саммити сабаб Самарқанд шаҳридаги 16 та кўчада транспорт воситаларининг ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди.
Самарқандга келган давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахтлар экди. Кейин «Боқий шаҳар» мажмуасида Ўзбекистон президенти номидан қабул маросими ўтказилди. Кун якунида мушакбозлик уюштирилди (фото).
ШҲТ саммити арафасида Самарқандда Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари музокара ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух икки давлат ўртасида сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» ни қабул қилишга келишиб олди.
Абу-Даби тараққиёт жамғармаси Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш учун $300 млнга яқин кредит ажратади. Маблағлар йиллик 2,5% ставкада, 4 йиллик имтиёзли давр билан 17 йилга берилади.
Шу ҳафта Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммитида 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Улар қаторидан Эронни ташкилотга киритиш учун мажбуриятлари, ШҲТнинг кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкорлари аъзолигини кенгайтиришга оид ҳужжатлар ўрин олган.
Ўзбекистон президенти ШҲТни «маданий-цивилизацион қарашлари турлича, ўз ташқи сиёсий йўналишлари ва миллий тараққиёт моделларига эга мамлакатларни бирлаштира олган ўзига хос давлатлараро тузилма», деб атади. Шу сабабли ташкилотга қўшилиш истагидаги давлатлар сони ортиб бормоқда, деди у.
ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибида глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ ва унинг ҳужжатларида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар юзасидан баёнот ва чақирувлар бўлмайди, деди Ўзбекистоннинг ШҲТдаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.
Нуробод туманидаги 1-сонли мактабда дарсликлар ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига улоқтириб тарқатилгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ўрганиш натижаларига кўра, ўқитувчи ҳамда мактаб директори ишдан олинганини маълум қилди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлнинг номусига тегганликда гумонланган ва қидирувга берилган шахс Жиззах вилоятида ушланди. Қўлга олиш жараёнида у Айдар-Арнасой кўли ортидаги чекка ҳудудлардан бирига яширингани аниқланди.
14−17-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанднинг 16 та кўчаси, шу жумладан, жамоат транспорти ҳаракати учун ёпилади. Бу кунларда шаҳарга кириш ҳам ёпилади, транзитчилар учун айланма йўллар ташкил этилади (харита).
Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити ва хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари сабабли шаҳар мактабларида дарслар 19 сентябрдан бошланади. Ўқувчилар қолдирилган дарс соатларини ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдириб боради.
Тошкентда адвокат солиқ текширувидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий жарима қўлламаслик эвазига тадбиркордан 23 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Яна икки ҳолатда адвокатлар маҳбуслар жазосини енгилроғига алмаштиришни ҳал қилиб бериш учун 22 минг доллар олганликда гумонланиб, қўлга олинган.
Президент Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди. «Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди», — деди у.
Самарқанддаги KOICA марказининг ўқувчилари томонидан яратилган электромобиль синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирда уловни тўлиқ қувватлаш учун 6−7 соат талаб этилади. Келгусида унга ўзини ўзи қувватловчи қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити учун қурилган «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази очилмоқда. Президент тантанали маросимда иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни тадбиркорлар билан учрашади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши кутилмоқда. Ҳафта давомида давлат раҳбари Самарқандга ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.
Иштихон туманида фермер хўжалиги раҳбари хориждан наслли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлиги айтилмоқда. Ангрен шаҳрида эса балиқчилик учун ажратилган 490 млн сўм имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг