Самарқанд шаҳрида 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқлангани айтилмоқда. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Пайариқ туманидаги Челак шифохонаси ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди. Тармоқларда шифохона бош шифокорининг ўғли ва келини икки ҳамширани уриб, жароҳат етказгани айтилмоқда. Жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган фуқарога жиноят иши очилди.
Самарқандда фуқароларни Европа ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, 27 минг доллар талаб қилганликда гумонланаётган 2 нафар шахс қўлга олинди. Улар яна бир кишидан 22 500 доллар олгани айтилмоқда.
FlyArystan авиакомпанияси 18 мартдан Олмаотадан Самарқандга парвозларни тиклайди. Jazeera Airways авиакомпанияси эса Ал-Кувайт ва Самарқандни 15 февралдан тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.
Самарқандда фуқаро 2 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Унинг хонадони текширилганда яна 8 кг шундай модда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Самарқанд шаҳрида автобус йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.
Наманганнинг Норин туманида тадбиркор аттракцион жиҳозлари учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Самарқандда кузатилган ҳолатда эса яна бир тадбиркор кредитга олинган 416 млн сўмлик металл буюмларни сотиб юборган. Ҳозирда 2 ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Каттақўрғон туманида чилласи чиқмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Хонадон эгалари уларни кўмган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бу ҳақда хабар бермаган. Ҳозирда прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.
Пахтачи туманида ВАЗ-21013 ҳайдовчиси автобус йўлига чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Яна уч киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Самарқанд ва Тошкент вилоятида пиёдалар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисалар оқибатида 4 киши вафот этди.
Оқдарё туманида эркак хотинини қайчи билан уриб, бешикда ётган 5 ойлик боласини эса бўғиб ўлдирди. Сўнгра ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳодисага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Самарқанд туманида AUDI икки нафар пиёдани уриб кетди. Оқибатда уларнинг иккиси ҳам вафот этди. Гумонланувчи ҳибсга олинди.
Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди. Гиёҳвандлик воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқандда Янги йил байрами кечаси Mercedes-Benz машинасида хавфли манёврлар билан дрифтлар бажарган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. У тартибга чақиришга уринган ходимларнинг талабларига ҳам бўйсунмаган.
Жомбой туманида Cobalt ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомобилларнинг бир нафардан йўловчилари вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувидаги шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди. Янги мақом бу шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай таъсир қилади, оддий аҳоли-чи, бундан қандай наф кўради? «Газета.uz» шу каби саволлар билан экспертларга мурожаат қилди.
Самарқанд аэропортида 2023 йил 1 февралгача туристик ахборот маркази ташкил этилади. 2026 йил 1 январга қадар тадбиркорлар 4 ва ундан юқори юлдузли меҳмонхоналар фаолияти учун товарларни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинади.
Болалар омбудсмани Самарқанда «Док-1 Макс» таблетка ва сиропларини истеъмол қилиши натижасида вафот этган болалар сони 18 нафарга етганини маълум қилди. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан бўлган. Болаларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган.
Президентнинг тегишли қарори билан «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампанияси йўлга қўйилади. Шунингдек, 2026 йилгача меҳмонхона бизнеси вакиллари керакли товарлар ва туристик марказда «вақтинча» олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларидан озод этилади.
ДХХ Самарқандда фуқародан ишга киритиб қўйиш учун 1000 доллар олаётган туман ФВБ бошлиғини, Фарғонада эса қарздорликни ёпиб бериш учун фуқародан 3500 доллар олаётган банк бошқарувчисини қўлга олди. Ушбу шахсгларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг