Европа суди миллиардер Алишер Усмоновнинг ўзига Россиянинг Украинага босқини сабабли ЕИ томонидан қўйилган санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги апелляциясини рад этди. Усмоновнинг адвокатлари санкциялар учун асослар ноаниқ эканини таъкидлади, бироқ суд бу фикрга қўшилмади.
Ўзбекистоннинг икки компанияси — Alfa Beta Creative ва GFK Logistic Asia Япониянинг санкциялар рўйхатига киритилди. Аввалроқ уларга қарши АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам санкция қўллаганди.
Украина ҳукумати Ўзбекистоннинг «Фотон» электроника заводи ва унинг директорига қарши санкциялар жорий этди. Олдинроқ корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилганди.
Санкциялар бўйича ЕИ махсус вакили Дэвид ОʼСалливан «Газета.uz» билан суҳбатда Ўзбекистон санкция остидаги Европа маҳсулотларининг Россияга реэкспорт қилинишига қарши қандай курашаётгани ҳақида сўз юритди. «Ўзбекистоннинг анъанавий савдо йўлларини бузиш истагида эмасмиз», — деди у.
Марказий банк раҳбарияти ва Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили бошчилигидаги Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда банк ходимларининг санкцияларга риоя қилиши бўйича салоҳиятини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу унинг сўнгги етти ой ичида Тошкентга қилган иккинчи ташрифи саналади.
Украина Ўзбекистоннинг «Оҳангаронцемент» заводи ва унинг эгаси Akkermann Cement CA компаниясини, шунингдек, Алишер Усмоновнинг жияни Насиба Нарзиева ва унинг турмуш ўртоғи Шоҳрух Носирхўжаевларни санкциялар рўйхатига киритди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Сингапур компаниялари Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 12-пакетига киритилиши мумкин, деб хабар берди Bloomberg. Ҳужжат лойиҳасида Россия олмосларини етказиб беришни тақиқлаш ва нефть нархининг юқори чегарасига қўшимча чекловларни ҳам ўз ичига олади.
Қозоғистон 106 турдаги товарнинг Россияга экспортига тақиқ қўйди. Улар урушда ишлатилиши эҳтимоли бўлган товарлар гуруҳи ҳисобланади. Рўйхатда дронлар, микроэлектроника ва бошқалар бор. Украина президенти офиси мамлакатнинг бу қарорига муносабат билдирди.
Германияда Европа санкцияларига учраган россияликка тегишли бир нечта кўчмас мулк объектлари тинтув қилинди. Reuters`нинг ёзишича, гап Алишер Усмонов ҳақида кетмоқда. Усмоновнинг вакиллари эса тинтувлар тадбиркор назоратида бўлмаган объектларда ўтказилганини таъкидлади.
Президент топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ АҚШда бўлиб, «Оҳангаронцемент» ва таъсисчиси Akkermann Cement CA`га (Алишер Усмоновнинг USM холдингидаги компания томонидан ташкил этилган) қарши санкциялар бўйича ўз эътирозларини билдирди, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.
АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистоннинг тўртта компаниясини санкциялар рўйхатига киритди. Маълумотларга кўра, улар Россия мудофаа саноати учун Россияга электроника ва санкция остидаги бошқа маҳсулотларни етказиб берган. Украина ТИВ Қирғизистон элчисини чақиртирди.
АҚШ Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда, дея хабар берди The Washington Post. Мамлакат ҳудуди орқали санкциялар остидаги маҳсулотлар, хусусан, Хитой дронлари Россияга етказиб берилаётгани таъкидланган.
Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши олдинги санкцияларни четлаб ўтишга қарши қаратилган 11-санциялар пакети бўйича келишувга эришди. Иттифоқ ўз маҳсулотларининг Қозоғистон ва Ўзбекистон каби мамлакатларга экспорти кескин ортгани ва кейинчалик Россияга етиб боришидан хавотир билдирди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари бўйича халқаро қоидаларга амал қилаётганини, Қозоғистон ёрдамида Россияга икки хил мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ҳақидаги хабарлар «ҳақиқатга тўғри келмаслигини» билдирди.
Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан янги санкцияларни муҳокама қилмоқда. Reuters инсайдерларига кўра, Россияга киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари қора рўйхатга киритилиши мумкин.
ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистон ва Евроиттифоқ мамлакат ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш, хусусан, икки мақсадли товарларни қайта экспорт қилиш учун фойдаланилмаслигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берди.
Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ва бизнес субъектлари учун санкциялар бўйича ўқув семинарлари ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш мақсад қилинган.
АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашишда тавсиялар бериб, шубҳали ўтказмаларга эътиборли бўлишга чақирди. Товарларни қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистон орқали етказиш, харидорнинг маҳсулотдан якуний фойдаланиш бўйича маълумотларни тақдим қилмаслиги ва бошқалар санаб ўтилган.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Financial Times’нинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг