«солиқ» тегли мақолалар


2024 йилда ўзбекистонликларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўланди
7 февраль 2025, 18:28

2024 йилда ўзбекистонликларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўланди

2024 йилда ўзбекистонликларга рўйхатдан ўтган чеклар учун 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк тўланди. Энг кўп маблағни Тошкент шаҳри (412,2 млрд сўм) ва вилояти (107,1 млрд сўм) истеъмолчилари олган. Энг кам кешбэк Сирдарё вилояти (15,5 млрд сўм) ҳисобига тўғри келган.

2024 йилда 60 мингдан ортиқ норасмий тадбиркор қонунийлаштирилди
5 февраль 2025, 18:40

2024 йилда 60 мингдан ортиқ норасмий тадбиркор қонунийлаштирилди

Ўзбекистонда 2024 йилда рўйхатдан ўтмай ишлаётган 60 мингдан ортиқ тадбиркор фаолияти қонунийлаштирилди. 12,2 минг тадбиркорга ҳуқуқий ёрдам берилди, профилактика сабабли 15,3 млрд сўм солиқ ихтиёрий тўланди. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича 1625 та жиноят иши қўзғатилиб, 800 млрд сўм ундирилди.

Alibaba Cloud Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди
30 январь 2025, 17:38

Alibaba Cloud Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

Давлат солиқ қўмитаси Alibaba Cloud компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганини маълум қилди. У Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 65-чет эл интернет компанияси бўлди. Компания Alibaba Group`нинг шуъба корхонаси бўлиб, онлайн бизнес учун булутли ҳисоблаш хизматларини тақдим этади.

Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга барибир 4 фоизли «солиқ солмоқчи»
20 январь 2025, 15:11

Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга барибир 4 фоизли «солиқ солмоқчи»

Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларнинг контрактдан тушадиган пулларига 4 фоизли «солиқ солиш» фикридан қайтмади. Аввалроқ депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборган, ташаббус эса ижтимоий тармоқларда танқидга учраганди.

Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга «солиқ солмоқчи», депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди
25 декабрь 2024, 18:13

Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга «солиқ солмоқчи», депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди

Республика олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳлар контрактдан тушадиган пулларнинг 4 фоизини Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб беришини истамоқда. Депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборди.

Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади
23 ноябрь 2024, 17:50

Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

Президент қарори билан нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинмоқда. Улардаги раҳбар ва ўқитувчилар малакасини ошириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 млн нафардан ошди
23 октябр 2024, 15:05

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 млн нафардан ошди

2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 4 миллиондан ошди. Кўрсаткич бир йилда 86 фоизга ўсган.

Солиқ қўмитаси тадбиркорларга чеклардаги суммаларни таҳрирлашга рухсат берди
11 июль 2024, 17:35

Солиқ қўмитаси тадбиркорларга чеклардаги суммаларни таҳрирлашга рухсат берди

Ўзбекистонда тадбиркорларга 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача берилган чеклар суммасига тузатишлар киритишга рухсат берилди. Солиқ органлари чеклар бўйича сўровларни 25 июлгача қабул қилади.

«Вақт ўтиши билан прогрессив солиқ шкаласи ҳақида ўйлаш мумкин бўлади» — Cолиқ қўмитаси вакили
17 май 2024, 12:57

«Вақт ўтиши билан прогрессив солиқ шкаласи ҳақида ўйлаш мумкин бўлади» — Cолиқ қўмитаси вакили

ДСҚнинг Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов аксар хорижий мамлакатларда солиқ йиғиш бўйича ягона ставка қўлланмаслигини таъкидлади. «Вақт ўтиши билан, тизим бутунлай мустаҳкамлангандан сўнг солиққа тортишнинг прогрессив шкаласига ўтиш ҳақида ўйлаш мумкин», — деди у.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
3 май 2024, 21:06

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

П️резидент тўқимачилик саноатини ривожлантиришга доир чора-тадбирларни белгилади. Жумладан, айрим импорт хомашёлар 2027 йилгача божхона божидан озод этилади. Юқори тоифадаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди. Made in Uzbekistan бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил этилади.

ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади
25 апрель 2024, 11:35

ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади

ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.

Ўзбекистонда Google, Netflix, Amazon ва бошқа интернет компаниялари қанча солиқ тўлади?
12 март 2024, 14:51

Ўзбекистонда Google, Netflix, Amazon ва бошқа интернет компаниялари қанча солиқ тўлади?

Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар, жумладан, Meta, Google, Apple, Netflix Ўзбекистондаги даромадларини икки баробарга ошириб, 635 млрд сўмга етказди. 2023 йилда улар 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп солиқ тўлади.

Ўзбекистонда 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади
3 февраль 2024, 17:00

Ўзбекистонда 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади

Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда 1 апрелдан бекор бўладиган ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар ҳақида эслатди. Унга кўра, тиббий хизматлар, дори воситалари, сув таъминоти, канализация иссиқлик таъминоти ва яна бир қатор соҳаларда ҚҚС қайта жорий этилади.

Ўзбекистонда 2024 йилдан бошлаб солиқларда қандай ўзгаришлар бўлади?
1 ноябрь 2023, 18:38

Ўзбекистонда 2024 йилдан бошлаб солиқларда қандай ўзгаришлар бўлади?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2024 йилги солиқ ўзгаришларига кўра, бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади, шакарли газланган ичимликлар учун акциз солиғи, шиналар учун утилизация солиғи, оғирлиги 10 тоннадан ортиқ юк автомобилларига йўл йиғими ва бошқалар жорий этилади.

Cолиқ органлари тадбиркорлар ҳисоботларининг бир қисмини шакллантириб беради
24 октябр 2023, 18:06

Cолиқ органлари тадбиркорлар ҳисоботларининг бир қисмини шакллантириб беради

2024 йил 1 январдан солиқ органлари тадбиркорларнинг танловига кўра, айрим солиқлар, жумладан, ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантиради. Сотув чекларидаги техник хатоларни тузатиш муддатлари ҳам узайтирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 26 та солиқ инспекцияси ва икки вилоят ДСБ раҳбарларини лавозимидан озод қилди
2 август 2023, 21:47

Шавкат Мирзиёев 26 та солиқ инспекцияси ва икки вилоят ДСБ раҳбарларини лавозимидан озод қилди

Президент 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатиш, шунингдек, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилиш ҳақида топшириқ берди. Солиқ идоралари қўшимча манба излаш ўрнига «эски замон касалига берилиб кетишди», деди у.

Ҳар бир тадбиркорга алоҳида солиқчи бириктирилади — президент
2 август 2023, 21:30

Ҳар бир тадбиркорга алоҳида солиқчи бириктирилади — президент

Ўзбекистонда ҳар бир тадбиркорга муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган солиқ ходими бириктирилади, дея маълум қилди президент. 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этмайди, 2024 йилдан эса кичик бизнес субъектлари электрон ҳисобот тизимига ўтади.

Ўзбекистонда бир нечта солиқ турлари бўйича пеня ва жарималардан кечиб юборилади
16 июнь 2023, 10:32

Ўзбекистонда бир нечта солиқ турлари бўйича пеня ва жарималардан кечиб юборилади

Президент қарори билан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғидан қарзга ҳисобланган пеня суммалари, охирги 6 ойда ишламаётган ЯТТларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан қарзи ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарима суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Meta, Google, Apple каби хорижий компаниялар Ўзбекистонда тўрт ойда 32,4 млрд сўм солиқ тўлади
8 май 2023, 15:57

Meta, Google, Apple каби хорижий компаниялар Ўзбекистонда тўрт ойда 32,4 млрд сўм солиқ тўлади

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан январь-апрель ойларида 32,4 млрд сўм солиқ тўланган. Улар ичида энг кўп солиқни Meta (12,1 млрд сўм), Google (9,3 млрд сўм) ва Apple (6 млрд сўм) тўлаган.

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади
27 февраль 2023, 14:55

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади

Энди «Soliq» мобил иловасида кешбэк олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг