«Док-1 Макс» сиропидан болалар ўлаётгани ҳақида биринчи хабар берган Самарқанд Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Маматқул Азизов судда кўрсатма берди. Адвокат саволига жавобан мутахассис сиропдан вафот этганлар рўйхатида 66-ўлим ҳам борлигини таъкидлади.
«Док-1 Макс» ичган болалар ўлими ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори судда гувоҳлик берди. У этиленгликолнинг болалар организмига таъсири ҳамда шифохонага эртароқ ётқизиш соғайиш имкониятларини қандай оширганини сўзлади.
Франкфурт-Майн суди россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан олиб борилган тергов давомида олиб қўйилган мол-мулкларни эгаларига қайтаришни белгилади. Суд май ойида тинтувларни ноқонуний деб топганди.
Юқори Чирчиқ суди Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. ОАВ, терговга кўра, маҳкум 2014−2015 йилларда Украинада ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР томонида жанг қилгани ҳақида хабар берди.
Суд блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан жиноят ишини кўришни 30 октябрга белгилади. Жабрланганлар ва даъвогарлар орасида Қўқон шаҳри ҳокими, Ўзбекистон тумани ИИБ ходими ва бошқалар бор.
Сенат маъқуллаган қонунларга кўра, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.
Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.
«Док-1 Макс» иши бўйича суд мажлисида Солиқ қўмитаси вакили сиропни беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорлар, ҳамширалар, шунингдек, дорихона сотувчилари ва раҳбарларини мукофотлаш учун миллиардлаб пул тўлаб келинганини маълум қилди.
«Док-1 Макс» сиропи 2021 йилда қайта рўйхатдан ўтаётганда GMP сертификати бўлмаса-да, 2 ой мобайнида сотуви давом этган. Бу даврда заҳарли моддаси бўлган 40 мингга яқин флакон мамлакатга кирган. Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари буни дорилар сертификат бор пайтда ишлаб чиқарилгани билан изоҳлади.
«Док-1 Макс» иши бўйича судда ўзбекистонлик амалдорлар ҳиндистонлик яна бир ишлаб чиқарувчининг 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олгани маълум қилинди.
2021 йилда Ўзбекистонга олиб келинган асал таъмли «Док-1 Макс» сиропи таркибида ҳам заҳарли этиленгликоль моддаси бўлган. Бу Marion Biotech дориларини қабул қилган камида 65 боланинг ўлими бўйича суд мажлисида маълум қилинди.
Қибрайда 2019 йилда 13 ёшли қиз 27 ёшли қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Суд жиноятчига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Рулда кетаётганини видеога олиб, светофорда Nexia-3 билан тўқнашган Equinox ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун атиги 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд Nexia-3 ҳайдовчисига ҳам гувоҳномаси йўқлиги учун худди шу миқдорда жарима солди.
Апрелда Captiva қарама-қарши йўналишга чиқиб, Cobalt билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди. ЙТҲга айбдор шахс судда бошқарув вақтида ҳушини йўқотганини айтди. Унга 3 йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Самарқанд вилоятида 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилиб келган 45 яшар эркак 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Kompromatuzb Telegram каналига алоқадор журналистлар — Human.uz директори Хуршид Далиев ва «Ўзбекнефтгаз» собиқ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бандлик вазирлигининг собиқ матбуот котиби Мавжуда Мирзаевага эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак 18 йилга қамалди.
Андижон, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятлари судларининг раислари лавозимидан озод этилди. Фарғона вилояти судига янги раис тайинланди.
Kompromatuzb иши доирасида судланаётган журналист Мавжуда Мирзаевага 6 йил қамоқ жазосини бериш ва 3 йил давомида касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш сўралди.
Суд блогер Шабнам (Нафосат) Оллашукуровага туҳмат ва ҳақорат тўғрисидаги моддалар асосида 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Унинг Хоразм вилоятидан ташқарига чиқиши, алоқа воситалари ва интернетдан фойдаланиши тақиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг