16 август куни «Док-1 Макс» иши доирасида бўлиб ўтаётган судда аввалига «Qalampir.uz» ҳамда «Kun.uz» нашрларини айбсизлик презумпциясига амал қилмаганликда айблаган судланувчиларнинг адвокатлари тушдан кейин «Газета.uz»нинг жонли эфирини тўхтатишни сўради. Суд уларнинг сўровини қаноатлантирди.
Ўзбекистонда Док-1 Макс дорисини қабул қилган 65 нафар бола вафот этган. Бу бўйича Quramax Medikal ва Фармацевтика агентлиги ходимларига нисбатан айблов хулосасида сўз боради. Расмийлар берган сўнгги маълумотларда қурбонлар сони 20 киши экани айтилганди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди блогер Абдуқодир Мўминовга 3 йил муддатга журналистик (блогерлик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.
Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади.
Абдуқодир Мўминов иши бўйича суднинг иккинчи кунида 8 нафар жабрланувчининг кўрсатмаси тингланди. Блогер мурожаатчиларнинг муаммосини ёритиш учун пул олганига изоҳ берар экан, «текин ишласак, қандай ишлаймиз?» деди. Айбланувчининг онаси эса ҳозирча суд ишидан қониқиш ҳосил қилаётганини айтмоқда.
Журналист Абдуқодир Мўминовнинг суд иши бошланди. Дастлабки кунда жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди. Эшитув мобайнида судланувчи ва унинг адвокати ўз эътироз ва фикрларини билдирди.
Ўзбекистонда судланганлар ва озодликдан маҳрум қилинганлар сони 4 йилда каррасига ошган. Судланган вояга етмаганларнинг сони 3 баравардан кўпроққа ошган. Бу Олий суд очиқлаган статистик маълумотларда акс этади.
Тошкент вилоят суди жиҳод ва ҳижратга даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 кишилик Telegram-гуруҳга юборгани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
Бишкек суди Қирғизистон Маданият вазирлиги даъвоси бўйича «Азаттиқ» радиосини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди — томонлар келишувга эришди. Нашр мамлакатда 2022 йилда қирғиз-тожик чегарасидаги можаро ҳақида хабар бергани учун блокланган, унда, расмийларга кўра, «нотўғри маълумотлар» мавжуд эди.
«Kompromatuzb иши» бўйича жиноят иши судга юборилди. Олий суд гумонланувчиларга нисбатан қандай айбловлар қўйилганини маълум қилди.
Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган каттақўрғонлик аёл жазога тортилди. 23 ёшли она судда бу ишни эрини қўрқитиш мақсадида қилганини айтди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келиб, ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олган коллеж ўқувчиси ва боғча тарбиячиси 1,3 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Нукус воқеалари иши бўйича апелляция судида музокаралар тугади. Ҳукм чиқиши кутилмоқда. Прокурор 4 нафар айбланувчининг шартли жазосини реал муддатларга алмаштириш, 13 нафар маҳкумнинг жазосини енгиллаштириш, улардан 8 нафарини эса озод қилишни сўради. Тажимуратов ва унинг адвокати баёнот берди.
Чилонзор метро бекати яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг ўртасида автомобиллар ҳаракатига халақит қилиб, йўлдан ўтаётган қизга турмушга чиқишни таклиф қилган йигит ва бу ҳолатни тасвирга олган таниши 3 суткага қамалди.
Қашқадарё вилоятида 3 нафар блогерга майда безорилик, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ва бошқа моддалар бўйича 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жамоатчилик буни «мантиқсиз ва ноқонуний» дея атаб, Олий суддан асослантирилган изоҳ беришни сўради.
Нукус воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича иккинчи суд жараёнида қамоқ жазосига ҳукм қилинган 28 нафар шахс апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Уларни кўриб чиқиш пайшанба куни бошланади. Яна 16 нафар маҳкумга нисбатан апелляция аризаларини кўриб чиқиш давом этмоқда.
Нукус воқеалари бўйича апелляцияни кўриб чиқаётган суд Даулетмурат Тажимуратовнинг адвокати Сергей Майоров илтимосига кўра экспертларни сўроққа таклиф қилди. Ҳимоячи уларнинг жавобларига қўшилмаслигини айтди. У судда қўйилган 1−2 июль воқеаларига оид видеони «журналистлик ҳиссиётли хабар» деб атади.
Олий суд январь ойида Тошкентда 12 ёшли қизнинг ўлдирилиши бўйича иш ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқилиши ҳақида хабар берди ва судланувчи қандай моддалар билан айбланаётганини маълум қилди.
Нукус воқеалари бўйича апеллация иши жараёнида судланувчилар ва адвокатлар жазони енгиллатишни, марҳум Шамшетовни эса оқлашни сўради. Прокуратура шартли равишда ҳукм қилинган 4 нафар судланувчига нисбатан жазони кучайтиришни сўради. Биринчи куни Тажимуратов ва Найипов ўртасида можаро келиб чиқди.
8 апрель куни 15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров орадан бир ой ўтиб жамоатчиликка видео чиқиш билан кўриниш берди. «Менда ҳаммаси яхши, озодликдаман. Ўлиб кетганим йўқ ёки фирибгарлик, товламачилик билан устимдан жиноий ишлар очилгани йўқ», — дейди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг