Ўзбекистонлик футболчилар Осиё Кубоги гуруҳ босқичини Сурия билан ўйиндаги голсиз дуранг билан бошлади (статистика, фото).
БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни Суриядаги Голан тепаликларини тарк этишга чақирувчи резолюцияни яна қабул қилди. Ҳужжатни 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади.
Франция суди Сурия президенти Башар Асадни ҳибсга олишга халқаро ордер берди. У 2013 йилда кимёвий қурол қўллаш билан боғлиқ инсониятга қарши жиноятда айбланмоқда.
БМТ Исроилнинг Фаластин ва Суриядаги босиб олинган ҳудудларида қурилган аҳоли пунктларини ноқонуний деб топди. Бу бўйича резолюция лойиҳасини 145 та мамлакат орасида Ўзбекистон ҳам маъқуллади.
Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сурия ғарбида жойлашган ҳарбий коллежга дронлар ҳужум қилиши оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлди, 240 киши жароҳатланди. Ҳужум ҳарбийларнинг битирув маросими вақтида юз берган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳолат учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган 36 ёшли ўзбекистонлик эркак узил-кесил 9 йилга қамалди. У яқин дўстининг таклифи билан халқаро террористик ташкилотга қўшилган ва бир гуруҳ шахсларни Сурияга жўнатишни ташкиллаштирган.
«Катибат ул имом ал-Бухорий» халқаро террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангларда ҳалок бўлди. У 2009−2010 йилларда Термиз шаҳрида «Жиҳодчилар жамоати»ни ҳам ташкил этганди.
Тошкент шаҳрида туғилган 22 ёшли йигит Сурияда «Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон» террорчилик ташкилотида жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. У 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Андижон вилоятида яшовчи 30 ёшли шахс Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлгани учун 8 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. У Туркияда яшаган пайтида бир неча бор Сурияга ўтишга уринган, сўнг Ўзбекистонга депортация қилинган.
2018 йилда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этган андижонлик ака-укалардан бири қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этди. Яна бирига эса Ўзбекистонда суд ҳукми ўқилиб, у 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган 24 ёшли наманганлик йигит Ўзбекистонга олиб келинди. Унга нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Туркия ва Суриядаги вайронкор зилзилалар юз берганига икки ҳафта бўлди. «Бу ердаги аҳолининг 40 фоизи ҳалок бўлган бўлиши мумкин», дейди қабристонида бўш жой қолмаган Туркиядаги шаҳар имоми. «Бу болаларга ота-оналари энди ҳеч қачон қайтмаслигини қачондир айтишимиз керак», — дейди суриялик шифокор.
Ўзбекистон Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун 50 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатди.
23 ёшли жиззахлик фуқаро «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини интернетда улашиб келган. Улар орасида Конституцияни хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи материал ҳам аниқланди. Фуқаро 3 йил 6 ойга қамалди.
Юнусобод туманида Сурияга кетиб, ИШИД террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилган 18 ёшли қиз 5 йилга қамалди. У ташкилот раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, унинг ғоявий таъсирига тушиб қолган. Қиз кетиш учун «қизил паспорт» олгани ва буни яқинлари билмаганини маълум қилди.
ИИВ «халқаро террорчилик ташкилотлари таъсирида» 2021 йили Сурияга бориб, у ерда жанговар тайёргарликдан ўтган икки фуқаро қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, улар «Ўзбекистонга қарши ўта оғир жиноятларни содир этганликда» айбланмоқда.
Хоразмда Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. У ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, қўпорувчилик акс этган видеороликларни тарқатиб келгани айтилмоқда. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди.
ДХХ Россия ва Туркия орқали ўтиб Суриядаги террористик ташкилотга қўшилишни режалаштирганликда гумонланган қашқадарёлик фуқарони ушлади. У ижтимоий тармоқларга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқим раҳнамоларининг маърузаларини жойлаб, қишлоғида ҳам тарғиб қилгани айтилмоқда.
Хоразм вилоятида 2002−2004 йилларда туғилган тўрт нафар шахс Суриядаги террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришиб, улар сафига бориб қўшилишни режалаштирганликда гумонланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг