Марказий банк белгилаган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет бешинчи савдо кунида ҳам пасаймоқда. Бу даврда миллий валюта 0,56% ёки 74 сўмга мустаҳкамланди ва йил бошидан бери деярли бутун девальвацияни қоплади. Бу нима билан боғлиқ бўлиши мумкин?
Январь ойида доллар сўмга нисбатан бироз мустаҳкамланди — атиги 0,28 фоиз. Америка валютасининг курси 13 минг cўмга яқинлашди, бироқ сўнгги ҳафтада сўмнинг қиймати кўтарилди.
МБ маълумотларига кўра, 2024 йил давомида долларнинг сўмга нисбатан курси қарийб 582 сўмга (+4,71 фоиз) мустаҳкамланди. Миллий валютанинг девальвация суръати 2023 йилга нисбатан пастроқ бўлди. Долларнинг ўртача йиллик курси прогноздан бироз юқори шаклланган.
Сўм кетма-кет тўртинчи ой долларга нисбатан бироз қадрсизланди. Ноябрь охирида доллар деярли 91 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 9,5% га нисбатан атиги 4,3% девальвацияга учради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда долларнинг сўмга нисбатан ўртача йиллик курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу 2024 йил кутилаётганидан 4,8 фоизга кўп. Миллий валюта курсининг 100 сўмга қадрсизланиши бюджет харажатлари 240 млрд сўмга ошишига олиб келади.
Сўм учинчи ойдирки, долларга нисбатан бироз қадрсизланмоқда. Октябрь ойи охирида доллар курси 59 сўмга (+0,46%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 8,8 фоизга нисбатан атиги 3,5 фоиз девальвацияга учради.
Ўзбекистон Марказий банкининг АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12 800 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 3,76 фоизга қадрсизланди.
АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан пасайишда давом этмоқда, у 12 мартдан бошлаб ўзининг минимал қийматига — 12 541 сўмгача тушди. Ўзбекистонга пул ўтказмалари, инвестициялар ҳажмининг ўсиши ва бошқа омиллар фонида миллий валюта мустаҳкамланмоқда.
Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет олтинчи савдо куни пасайиб, 12 555 сўмга етди. Бу март ойи ўрталаридан бери энг минимал кўрсаткич.
Марказий банк эълон қилган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет еттинчи савдо куни пасаймоқда. 24 майдан буён миллий валюта деярли 125 сўмга (1 фоиз) мустаҳкамланиб, март ойидан бери илк бор 12 600 сўмдан пастлади.
Марказий банк эълон қиладиган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет беш савдо кунидирки, пасаймоқда. 24 майдан буён миллий валюта қарийб 84 сўмга мустаҳкамланиб, 12 640 сўмни ташкил қилди.
Охирги 5 йилда Россия рублининг Ўзбекистон экспортдаги улуши 0,8 фоиздан 5,3 фоизгача, импортдаги улуши эса 4,2 фоиздан 7,6 фоизгача ошди. 2023 йилда экспортнинг 79,5 фоизи долларда, 9,9 фоизи еврода амалга оширилган. Сўмдаги экспорт ва импорт улуши мос равишда 0,2 ва 0,3 фоизни ташкил этди.
МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзбек сўмининг 2023 йил биринчи чорагига нисбатан девальвацияси юқори бўлганини изоҳлади. Асосий сабаб — валютага бўлган талабнинг ортиши ва қарз тўловларининг кўпайиши. У 25 апрелда сўм долларга нисбатан кескин (50 сўмга) мустаҳкамланганининг сабабини ҳам тушунтирди.
Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми босқичма-босқич камайиши кузатилмоқда, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Ўтказмалар миқдоридаги камайиш Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони қисқаргани, сўм курсининг рублга нисбатан мустаҳкамлангани ва рубль инфляцияси билан изоҳланган.
30 йил муқаддам «сўм»ни жорий этиш йўлида илк қадамлардан бири ташланган — «сўм-купон» муомалага чиқарилганди. 7,5 ойлик «ўтиш даври»дан сўнг Ўзбекистон ўз миллий валютасига эга бўлган. Ўтган давр давомида сўм ўзгаришларга учради, «Газета.uz» эса айнан сўнгги ўзгаришлар асосида тест тайёрлади.
Жисмоний шахслар божхонадан декларациясиз олиб ўтиши мумкин бўлган нақд валюта миқдори 70 млн сўмдан 100 млн сўм эквивалентигача оширилмоқда.
Ўзбек сўмининг янги банкнотлари дизайнидан кўпчилик нолиди: ўхшаш ранглар ва ёпишиб кетган ноллар сабаб одамлар уларни адаштириб, қийналяпти. Дизайнер Азамат Шамузафаров пулда дизайннинг аҳамияти, тарихан бу масала қандай ҳал қилингани ва янги сўмларнинг камчиликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Марказий банк пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
2018 йилдан бошлаб сўмнинг реал алмашув курси асосий савдо ҳамкорлари валюталарига нисбатан ўртача 31,5 фоизга мустаҳкамланди. Ушбу ҳолат ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошликнинг пасайишига ҳамда кўпинча савдо балансининг манфий сальдоси ошишига олиб келади, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида. Рубль курси сўмнинг реал курсига нисбатан қадрсизланиши натижасида Россия билан савдонинг манфий сальдоси 2,4 баробарга ошиб, 3,4 млрд долларни ташкил этди.
1994 йилда Ўзбекистон миллий валютаси қабул қилинган. Шу йилда 1 дан 100 гача бўлган номиналда сўм банкноталари муомалага чиқарилган. Сўнгги 5 йил ичида эса яна беш хил номиналда банкноталар жорий қилинди. «Газета.uz» ўзбек сўмининг 1994 йилдан кейин чиқарилган барча банкнотларини эслайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг