2019 йилдан бери Тошкент шаҳри ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Абдулвосид Хомитжонов эгаллади.
Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқармасида ишлаб келган Исломиддин Норимов Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Акрамжон Абдухамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди.
Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Шунқор Худойбердиев эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди. Январь ойи охирида Анвар Умаров ишдан бўшатилганидан кейин бу лавозим бўш қолган эди.
Бухоро вилояти Шофиркон туманига Алишер Файзиллоев ҳоким этиб тайинланди. У Давлат солиқ қўмитаси молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Собиқ ҳоким бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятида кадрлар алмашинуви рўй берди. Урганч туманига Ғайратжон Султанов, Қўшкўпир туманига Бобурбек Эгамов, Боғот туманига Жаҳонгир Назаров ҳоким бўлди. Шунингдек, РШТЁИМ филиали ва кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарлари ўзгарди.
Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.
Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.
2022 йил декабрдан бери Сурхондарё вилоятини вақтинча бошқариб келаётган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шухрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган.
Президент қарори билан Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Шунингдек, Баҳром Шарипов Ипакчилик қўмитасига, Иброҳим Эргашев Ўсимликлар карантини агентлигига, Ҳусниддин Каримов Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига раҳбар бўлди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.
Эркин Мухитдинов, Жамшид Абруев ва Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар этиб тайинланди. Озода Парпибаева Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, Мирзохид Убайдуллаев эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори бўлди.
Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирига Дурдона Рахимова, Шахрилло Махмудов ва Мурад Исмаиловлар ўринбосар этиб тайинланди.
Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Баходир Ахмедов ва Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Фирдавс Абдухолиқов вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори, Рустамбек Курбанов эса вазирлик ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг