Бундан 107 йил аввал Қўқонда Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. Атиги 72 кун фаолият кўрсатган бўлса-да, у минтақадаги илк демократик ҳукумат сифатида тарихда қолган. «Газета.uz» сана муносабати билан сўнгги йилларда Туркистон мухторияти мавзусида чоп этилган китоблардан парчалар йиғди.
Ўзбекистоннинг мустамлака тарихи турли қатағонларга тўла: 1920 йилларда очарчилик, кейин «Катта қирғин», Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг зиёлиларга, 1980 йилларда эса бутун ўзбек халқига ҳужум. Сўнгги йилларда бу жараёнлар ҳақида кўплаб китоблар чиқди. «Газета.uz» уларнинг айримларидан парчалар улашади.
2024 йилда Абдулла Қодирий таваллудига 130 йил тўлди. Сўнгги бир йилда Қодирий номи билан боғлиқ энг муҳим воқеа — унинг 1926 йилги жиноят иши бўйича оқланишидир. «Газета.uz» Қодирийнинг ўша иш бўйича салкам 100 йил аввал Самарқандда бўлган судда ўқиган нутқи матнини қайта эълон қилади.
Бухорога поездда йўл олган киши унинг «йўлдоши» — Когонга бориб тушади. Вокзалдан чиқишингиз билан, сизни Бухоро амири қурдирган уч қаватли муҳташам мажмуа — Когон саройи қарши олади. «Газета.uz» мухбири саройда бўлиб, унинг ўтмиши ва ҳозирги аҳволи билан танишди.
Ўзбек тилидаги энг йирик онлайн-кутубхона — «Ziyouz.com» ишга тушганига 20 йил тўлди. Порталда минглаб насрий, ўн минглаб шеърий асар, мингларча илмий-маърифий мақола тўпланган. «„Ziyouz.com“ халқимизнинг зиёли бўлмоғига […] ҳисса қўшаётганидан бахтлиман», дейди лойиҳа асосчиси Давронбек Тожиалиев.
Apple ўзининг янги гаджети — Vision Pro виртуал реаллик қурилмасини харидорларга етказиб бера бошлагач, интернетда ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги бўйича мемлар ясаш трендга айланди. «Газета.uz» ҳам трендга қўшилиб, Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал кўриш мумкин бўлган кадрлардан мемлар ясади.
Бундан 106 йил муқаддам — 1917 йилнинг 27 ноябрь оқшомида Ўрта Осиё минтақасидаги илк демократик, ҳам дунёвий давлат — Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. «Газета.uz» сана муносабати билан Ўзбекистон тарихининг ушбу муҳим босқичи ҳақида тест тайёрлади.
60 йил аввалги режа бўйича Ўзбекистон қачон киши бошига газ истеъмоли бўйича АҚШга етиб олиб, батамом газлаштирилган мамлакатга айланиши керак эди? 30 йил аввал Мирзо Улуғбек тумани нега бирдан Зоминда саломатлик маркази қура бошлаганди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
90 йил аввал Совет-Америка муносабатларини ўрганиш учун нега алоҳида қўмита тузилганди? 60 йил аввал Ўзбекистон қўшнилари билан нималарни тайёрлаш бўйича мусобақалашган? 30 йил аввал «Ўздавнефтмаҳсулот» раҳбарлари нега қамоққа олинганди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
90 йил аввал газеталарда нега одамларни судсиз-сўроқсиз «ўғри» деб ёзаверишган? 60 йил аввал илғор ғаллакорларга қандай «мотивация» берилган? 30 йил бошқа жойда туғилган футболчилар нега Россия термасида ўйнашни афзал билган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
90 йил аввал Ўзбекистонда нега олма ва нок ҳосили камайиб кетган? 60 йил аввал СССР етакчиси Никита Хрушчёв нега Америка президенти Жон Кеннедининг нутқларидан аччиқланган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
90 йил аввал нега Акмал Икромов сувдан оқилона фойдаланишни талаб қилган? 60 йил аввал Ўзбекистонда қанча пахта териб олиниши керак эди? 30 йил аввал Россия матбуоти нега Ўзбекистон ҳақида ёлғон ахборот тарқатган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
90 йил аввал Тошкентни чиқиндилардан тозалаш нега аянчли аҳволда эди? 60 йил Ўзбекистонда пахтанинг қанчаси машинада териб олинарди? 30 йил аввал тожикистонликлар нега Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
90 йил аввал ўзбекистонликлар қандай фильм ва спектаклларни томоша қилишган? 60 йил аввал-чи — телевизорни соат нечада ёқишган? 30 йил аввал серёғин майдаги сел ва тошқинлардан жабрланган андижонликларга қандай ёрдам кўрсатилган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
90 йил аввал ўзбек матбуоти нега «Америкадаги серавтомобилчилик»ни исрофгарчиликка тенглаштирган? Шароф Рашидовнинг 60 йил аввалги мақоласида жадидчилик тарафдорлари нега қораланган? 30 йил аввал Тошкентда экологик вазият қандай эди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
2005 йилнинг 13 майга ўтар кечаси Ўзбекистон тарихига «Андижон воқеалари» номи билан кирган энг қонли ҳодисалардан бири бошланган эди. «Газета.uz» ушбу ҳодиса оқибатлари акс этган 13 манзарани танлаб олиб, уларни 2023 йил май ойида яна ўша нуқталарда олинган суратлар билан таққослади.
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати бу йил 102 йиллигини нишонламоқда. Туркистон метеорология институти ташкил этилган 1921 йилнинг 7 майи Ўзгидромет таваллуд топган кун сифатида нишонланади. XIX асрнинг иккинчи ярмидан ҳозирги кунгача хизматнинг қандай ривожлангани — «Газета.uz» фотоматериалида.
Зилзиладан кейинги вайронкор довул, довул кетидан яна 12 минг кишини уйсиз қолдирган навбатдаги зилзила, чодирлар шаҳарчасида Қуръон ўқиётган отахон, камайган жиноятчилик, энг кўп бериладиган савол — «бугун тунда уйда ухласак бўладими?». 1966 йил май ойидаги Тошкентдан тарихий репортаж.
Маҳаллаларда «бир сўм пул» сўраётган болалар, Самарқанддаги Регистон майдонида ҳайит намозининг ўқилиши, тандирдан узилган нон ва нишолдани бир-бирига узатаётган қўшнилар — 1992 йилда ўзбекистонликлар муқаддас Рамазон ойини шундай кузатишган.
Ўзбекистонда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилиши кутилаётган референдум мамлакат тарихида шу тартибдаги бешинчи умумхалқ овоз бериш жараёни бўлади. «Газета.uz» бунгача 1991 (2 марта), 1995 ва 2002 йилларда ўтказилган референдумлар ҳақида маълумот беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг