«тив» тегли мақолалар


Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини жорий этади
7 февраль 2025, 16:22

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини жорий этади

Россияга кетаётган мигрантлар учун рухсатномалар олиш тартибини Ўзбекистон ҳудудига ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш тезлаштирилади. Шунингдек, патент учун тўлов иш берувчи ҳисобидан қопланиши режалаштирилмоқда. Рус тилидан имтиҳонни ҳам Тошкентда топшириш мумкин бўлади.

Талабаларга Work and Travel дастурлари доирасида йўл харажатлари учун ссуда берилади
8 декабрь 2024, 14:47

Талабаларга Work and Travel дастурлари доирасида йўл харажатлари учун ссуда берилади

Президент ТИВга ўқиш истагида бўлган фуқаролар учун Буюк Британия, Германия ва бошқа давлатлар билан виза тартибини соддалаштиришга эришиш бўйича топшириқ берди. Ёшлар агентлиги раҳбари Work and Travel дастури иштирокчиларига йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилишини маълум қилди.

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси вазифасини бажаришга киришди
4 декабрь 2024, 21:28

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси вазифасини бажаришга киришди

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттини вазифасини бажаришга киришди. У 4 декабрь куни ТИВда вазир Бахтиёр Саидов томонидан қабул қилинди.

ТИВда БАА элчиси билан Абу-Дабида Ўзбекистон фуқароларининг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди
2 декабрь 2024, 22:46

ТИВда БАА элчиси билан Абу-Дабида Ўзбекистон фуқароларининг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев БАА элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди. Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик эркак фуқароларнинг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади
1 декабрь 2024, 18:16

Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади

Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон фуқароларига 30 кун давомида Хитой Халқ Республикасига визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи келишувни имзоладилар. Ўзгаришларнинг кучга кириши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Италия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
26 ноябрь 2024, 20:37

Италия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ
26 ноябрь 2024, 14:34

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Исроил элчиси Гидеон Лустигга раввин Зви Коган вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Аввалроқ БААда унинг ўлимида гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинганди. Саидовнинг айтишича, ўзбек томони терговда ҳар икки давлат расмийлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди
23 октябр 2024, 00:29

ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан, Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Германиядаги консулларидан бири бўлиб ишлаган.

Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари тайинланди
17 октябр 2024, 00:52

Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари билан учрашувлар ўтказди.

Афғонистон томонидан «Термиз» чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган — ТИВ
15 октябр 2024, 12:42

Афғонистон томонидан «Термиз» чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон муваққат ҳукуматидан чегара яқинидаги «Термиз» халқаро савдо марказида концертлар ва мусиқа жўрлигидаги тадбирларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай мурожаат олмаганини маълум қилди.

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда — ТИВ
3 октябр 2024, 20:44

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирди. «Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.

Ўзбекистон ва Багама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
3 октябр 2024, 12:35

Ўзбекистон ва Багама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Багама ороллари билан дипломатик алоқа ўрнатди. У Ўзбекистон билан муносабатлар ўрнатган 155-давлат бўлди.

Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик алоқалар ўрнатди
26 сентябрь 2024, 00:53

Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик алоқалар ўрнатди

Ўзбекистон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.

Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
24 сентябрь 2024, 12:53

Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде мамлакатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгарди: ТИВ мамлакатга бормоқчи бўлган фуқароларга мурожаат қилди
8 май 2024, 20:49

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгарди: ТИВ мамлакатга бормоқчи бўлган фуқароларга мурожаат қилди

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани боис мамлакатга бормоқчи бўлган фуқаролардан ўзлари билан барча зарур ҳужжатларни олиб юришни сўради. Шунингдек, Россияга киришдаги тўсиқлар Қозоғистонда ҳам амал қилишини эслатди.

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
3 май 2024, 10:57

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Шарқий Африкада жойлашган Жибути Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью-Йоркда имзоланди.

Ўзбекистон Афғонистон бизнеси учун «энг қулай шарт-шароитлар» яратишга тайёр (+фото)
13 март 2024, 11:23

Ўзбекистон Афғонистон бизнеси учун «энг қулай шарт-шароитлар» яратишга тайёр (+фото)

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар ўтказди. Улар мулоқотда Афғонистондаги савдо, транзит, инвестицияларни ривожлантириш, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа масалаларга тўхталди (+фото).

Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди
8 октябр 2023, 17:53

Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди

Шанба куни Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошди. Ўзбекистон ТИВ зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги яна бошқа бинога кўчди
31 июль 2023, 11:24

Ташқи ишлар вазирлиги яна бошқа бинога кўчди

Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биносига кўчди. ТИВ биносида эса янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жойлашади.

Ўзбекистон БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш тажрибасини ўрганади
22 июнь 2023, 14:46

Ўзбекистон БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш тажрибасини ўрганади

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БААга ташрифи чоғида ёмғир ҳосил қилиш технологияси билан танишди ва Жаҳон метеорология ташкилоти президенти Абдуллоҳ Ал Мандус билан ушбу тажрибани Ўзбекистонда, айниқса, Оролбўйи минтақасида жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг