Самарқанд шаҳрида трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин. Ҳозирда бу учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилинмоқда.
Франциянинг Аlstom компанияси вице-президенти Саша Парне «Газета.uz»га берган интервьюсида Тошкентда трамвай линияларини қуриш бўйича лойиҳа ҳақида гапирди. Унинг айтишича, расмийлар 2030 йилгача давлат органлари ҳам кўчиб ўтиши режа қилинган Янги Тошкентни устувор йўналиш сифатида танлаган.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда трамвай орқали биринчи навбатда «эски» Тошкент билан Янги Тошкент боғланиши, шунингдек, пойтахт ичида трамвайни қайси йўналишларга қўйиш масаласи устида ишланаётганини айтди. У трамвайни «ниҳоятда керакли инфраструктура» деб атади.
Apple ўзининг янги гаджети — Vision Pro виртуал реаллик қурилмасини харидорларга етказиб бера бошлагач, интернетда ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги бўйича мемлар ясаш трендга айланди. «Газета.uz» ҳам трендга қўшилиб, Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал кўриш мумкин бўлган кадрлардан мемлар ясади.
Тошкентда трамвай йўлларини лойиҳалаш ва қуриш кўп вақт талаб этади, шунинг учун каттароқ эффектга чиқиш учун аввалига кўп сиғимли автобуслар сотиб олинди, деди Транспорт вазирлиги вакили. У, шунингдек, транспорт ҳаракатларининг нотўғри ташкил этилиши ва бошқа масалалар ҳақида ҳам гапирди.
Ҳукуматнинг трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Унда ходимларнинг малакасини ошириш, йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.
Янги Тошкентда «эски» Тошкент билан боғланган трамвай ва метронинг ягона тармоғини қуриш режалаштирилмоқда. «Янги шаҳарга метрода 30−35 дақиқада етиб бориш мумкин… Автомобилда келишга эҳтиёж қолмайди» , — дейди қурилиш вазири ўринбосари Давронжон Одилов.
Тошкентдаги қатор кўчаларни қайта лойиҳалаштиришда қатнашган Аркадий Гершман Париж мисолида замонавий трамвай тизими қандай бўлиши кераклиги ҳақида видео тайёрлади. Яқин йилларда Тошкентга трамвай қайтиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан «Газета.uz» урбанист эътибор қаратган асосий нуқталарни жамлади.
Франциянинг Alstom компанияси Тошкент ичидаги трамвай линиясининг оптимал йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар беради, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони трамвайларни маҳаллийлаштириш талабини қўймоқда.
Тошкентга келтирилган катта ҳажмли янги автобуслар тақдимотида транспорт вазири воз кечилган трамвай ва троллейбуслар ва пойтахт марказига тезда қайтаришнинг иложи йўқ трамвайлар тўғрисида гапирди. Шунингдек у кўчаларни кенгайтириш ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш хато эканини айтди.
Франциянинг Alstom машинасозлик компанияси Тошкентда трамвай йўлларини қуради. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланмоқда. Линиялардан бири «Дўстлик» метро станциясидан бошлаб, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ўтиши мумкин.
Тошкентни транспорт коллапсидан қандай қутқариш мумкин? Транспорт тизими бошқарилиши керак, дейди SIMETRA транспорт компанияси эксперти Владимир Валдин. У пойтахт транспортини ривожлантириш йўналишлари ва транспорт муаммоларини шаҳар даражасида идрок этиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади.
Маълум йўналишлардаги транспорт эҳтиёжи бошқа транспорт тури йўловчилар оқимини эплай олмаётганини кўрсатса, Тошкентга трамвай қайтиши мумкин. Буни ҳисоблаш учун Транспорт вазирлиги кенг миқёсли тадқиқотлар ўтказади ҳамда Тошкентда транспортга бўлган эҳтиёжнинг макромоделини ишлаб чиқади.
Августда Тошкентда замонавий «шовқинсиз» трамвайни ишга тушириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, бунда иккита — ТТЗ ҳамда «Ипподром» дан Шимолий вокзалгача бўлган йўналиш доирасида таклифлар тайёрланган.
Тошкент ҳокимлиги Шота Руставели кўчаси бўйлаб трамвай ҳаракатини тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тбилиси мэрияси Тошкент ҳокимига таяниб хабар берди. Грузия пойтахти мэри Каха Каладзе Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ташрифи доирасида айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Беларусь бош вазири Роман Головченко Тошкентда трамвай қуриш лойиҳасида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Беларусь томони инфратузилма, лойиҳалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ ечимларни таклиф қилмоқда. «Агар шундай қарор қабул қилинса, биз Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деди Головченко.
Сергелидаги бузиладиган 409 та ёғоч уй, иккига ажратилган Туризм ва спорт вазирлиги, 1 ноябргача Тошкентда ишга тушадиган пуллик йўл бўйи «парковкалари», «Етти ўлчаб бир кесиб» трамвайлар маршрутлари аниқланиши, пойтахтга олиб келинадиган 18 метрли «гармошкали автобуслар», Наврўзда кетма-кет 5 кун дам оладиган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт тумани фаоллари билан учрашувда жамоат транспорти, хусусан, трамвай ҳақида сўз очган. Давлат раҳбари трамвайни хавфсиз, экологик тоза транспорт деб атаб, уни Тошкентга қайтариш қарорини «адолатли» дея баҳолаган.
Трамвайнинг афзалликлари борасида ҳеч қайси мутахассис шубҳа қилмайди. «Дунёда бу масала „ёпилган“», дейди журналист Валентин Богданов. Трамвайнинг йўқ қилиниши сунъий равишда унга нисбат берилган муаммоларнинг ҳеч бирини ҳал қилмади. Жамоат транспорти ўзининг башоратлилиги ва ҳаммабоплигини йўқотди, кўчалар эса янада хавфлироқ бўлди. Трамвай қайтадиган бўлса, «ғилдиракни қайта кашф қилишнинг ҳожати йўқ» — барча линиялар яхши режалаштирилган эди, деб таъкидлайди у.
«Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди», — дея маълум қилди Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов. «Газета.uz» эълон қилган мақоладан кейин ҳокимлик кўчани реконструкция қилиш лойиҳасига ўзгартишлар киритди — у ерга автобуслар учун йўлак қўшилди ва чорраҳалардан бири ўзгартирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг