Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади. У Россия билан тинчлик музокаралари ва асирлар алмашинувларида қатнашган. «Газета.uz» Умеровнинг таржимаи ҳолини ҳавола қилади.
Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан буён Украинада тинч аҳоли ўлими сони 9,5 мингдан ошди, 17 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, дея таъкидлади БМТ.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «украин дўстлар»ни Мустақиллик куни билан табриклаб, «осмони тинч бўлиши, абадий гуллаб-яшнаши ва фаровонликни» тилади.
Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Аввалроқ Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Тошкентга етиб келганди.
Москвага дронлар ҳужумидан сўнг «Туркманистон» авиакомпанияси Россия пойтахтига парвозларни тўхтатди. Қарор «парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хавфни баҳолаш» асосида қабул қилинган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Украинадаги уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Донецк вилоятида Ўзбекистон фуқаролари аниқлангани ҳақидаги маълумоти тасдиқланса, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.
Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Бундай фуқаролар «босқинчиларнинг шериклари сифатида кўриб чиқилади ва жавобгарликка тортилади», — дейилади мурожаатда.
Украинанинг босиб олинган Горловка ҳудудида Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди. Украина ҚК Бош штаби ўзбекистонликлар Мариуполга қурилиш ишлари учун келгани, бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, кўнгилли сифатида сафарбар этилганини маълум қилди.
Минглаб Украина фуқаролар Россия Украина томонидан босиб олинган ҳудудлардаги расмий ва норасмий қамоқхоналарда сақланмоқда. Улар қийноққа солиниб, қул сифатида меҳнатга мажбурланмоқда, дейилади Associated Press суриштирувида.
НАТО саммитида «Катта еттилик» давлатлари Украина хавфсизлигини узоқ муддатда таъминлашга ваъда берди. Бунда Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатга техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.
НАТО давлатлари Украинанинг ҳарбий блокка аъзо бўлиш бўйича аризасини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишга келишди. «Бу бизнинг НАТО`га йўлимизни қисқартиради», — деди Украина Ташқи ишлар вазири.
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Григорий Лепснинг концерти ҳақидаги интервьюси бўйича баёнот берди. Дипломатик миссия бундай гастролларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон имижига таҳдид эканини таъкидлаб, қарши чиққан фаолларга миннатдорлик билдирди.
Россия томонидан Украинанинг Харьков вилояти ўққа тутиши оқибатида камида 30 киши жароҳат олди. Қурбонлар орасида 10 нафар бола, жумладан, икки гўдак ҳам бор.
Ўзбекистонлик фаоллар Украинага қарши урушни қўллаб-қувватловчи Григорий Лепснинг концертини бекор қилишни талаб қилмоқда. Маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов мамлакатда санъатга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди. «Келяпти, санъатини намойиш қиляпти, кетяпти», — деди у санъаткорлар ҳақида.
Россия армияси томонидан Украинанинг Краматорск шаҳри ўққа тутилиши чоғида кафега ракета келиб тушди. 12 киши, жумладан, 3 ўсмир ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ аҳоли (улар орасида 8 ойлик чақалоқ ҳам бор) жароҳат олди.
Украина ҳукумати Россия қўшинлари Запорожье АЭСга теракт уюштиришни режалаштираётгани ва «бунинг учун ҳамма нарсани тайёрлагани»ни иддао қилмоқда. Россия бу айбловларни рад этиб, «навбатдаги ёлғон» деб атади. МАГАТЭ эса АЭСдаги вазият «ўта беқарор» эканини таъкидлади.
Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда унга Россиядаги вазият ҳақида гапириб берди. Россия президенти Қозоғистон ва Беларусь раҳбарлари билан ҳам қўнғироқлашган. Украина президенти Владимир Зеленский бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.
«Укргидроэнерго»нинг хабар беришича, Каховка ГЭСи бутунлай вайрон бўлган. Сув омбори сатҳининг назоратсиз пасайиши Запороже атом электр станцияси учун қўшимча хавф ҳисобланади.
Украинанинг Днепр шаҳридаги тиббиёт муассасасига Россия ракетаси келиб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг