Тармоқларда Умра ва Ҳаж зиёратига борадиганлар учун менингитга қарши эмланиш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Санэпидқўмита бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва эмланиш талаби ҳануз амалда эканини маълум қилди.
Наманганда фуқаро ва унинг онасини Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига юбориш эвазига 10 минг доллар олган шахс қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Ҳаж ва Умра зиёратлари билан боғлиқ яна 4 та ҳолатни аниқлади.
Диний қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қўлга киритган 12 та турфирма рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда бўлмаган фирмаларнинг мазкур фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензияси учун янги талаблар тармоқларда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. «Бу катта миқдор эмас… Ўша 15 минг киши билан муаммо бўлганида, қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди», — деди у.
Ҳукумат қарори билан, эндиликда «умрачи» турфирмалар 1 млн долларни махсус жамғармага захира қилиши, хизматларни учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслиги, Саудиядаги ҳамкор ширкатга фақат банк орқали тўлов қилиши ҳамда 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга авиакомпаниялардан фойдаланиши керак бўлади.
Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида бож тўлаш керак. Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 бараварида бож белгиланмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.
Қонунчилик палатаси Умра зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат зиёратни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия турини жорий этишни назарда тутади.
Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан Panorama Airways хусусий авиакомпанияси билан ҳамкорлик қилган ва минглаб Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонида қолиб кетишига сабабчи бўлган 39 та турфирма фаолиятини тўхтатиб туришни сўради. Турфирмаларнинг мансабдорларига жиноий иш қўзғатилган.
Қорақалпоғистонда тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, ижтимоий тармоқларда Умра хизматларини кўрсатишга қаратилган ноқонуний рекламалар жойлаштириб борган икки компания жавобгарликка тортилди.
Panorama Airways хусусий авиакомпанияси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида бир киши қамоққа олинди. Компания Саудия Арабистонидан Умра зиёратига борганларни Ўзбекистонга қайтара олмаганди. Бир неча кун аввал 3000 дан ортиқ зиёратчи уйига қайтарилди.
Туризм қўмитаси Умра хизматларини лицензиясиз кўрсатган компанияларнинг маълумотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилаётганини билдирди. Шунингдек, хизматларни сифатсиз кўрсатилганидан жабр кўрган зиёратчиларга моддий ва маънавий зарар суд қарори билан ундириб берилишини эслатиб ўтди.
Ўзбекистонда «Умра» хизматлари фақат маҳаллий туроператорлар томонидан кўрсатилиши, улар махсус лицензияни олиш учун 100 минг доллардан кам бўлмаган маблағни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиши шартлиги белгиланди. Вояга етмаган фуқароларга «Умра» хизматларини кўрсатиш тақиқланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифининг иккинчи кунида Маккага бориб, умра амалларини бажарди. У ўтган йилнинг августида ҳам умра амалини адо этганди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси фуқаролардан Умра зиёрати учун олган 1 млрд 650 млн сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Суд давомида жабрланувчилар аризаларини қайтариб олгани сабабли моддий зарар тўланмаган. Собиқ ходим эса беш йилга қамалган.
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирининг маълум қилишича, коронавирус сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди. «Ҳаж зиёратига келувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди», — деди вазир.
Ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолча, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчи оёғи остига бостирилиши акс этган видео тарқалди. Фатво маркази бундай ишлардан қайтариб, бунинг риёкорлик ва оғир гуноҳ эканини билдирди.
Саудия Арабистони дунё бўйлаб зиёратчиларнинг саёҳатини осонлаштириш учун мўлжалланган Nusuk интеграциялашган рақамли платформа бўлган Нусукни ишга туширди. У орқали визага ариза топшириш, меҳмонхона ва рейсларни брон қилиш мумкин.
Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Дин ишлари қўмитаси ва Мусулмонлар идораси раҳбарлари билан учрашувда ҳаж ва умра хизмати сифатини ошириш, зиёрат нархини арзонлаштириш муҳокама этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Суратлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг