«фарғона» тегли мақолалар


Фарғонада ўғриликка тушиб, хонадон бекасини пичоқлаб ўлдирган йигит 17 йилга қамалди
Кеча, 11:34

Фарғонада ўғриликка тушиб, хонадон бекасини пичоқлаб ўлдирган йигит 17 йилга қамалди

Фарғона шаҳрида онлайн қимор сабаб қарзга ботган йигит қўшни маҳалладаги хонадонга ўғриликка тушиб, аёлни пичоқлаб ўлдирди. Суд уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Фарғонада Damas бошқарувидаги 17 ёшли бола BYD билан тўқнашиб вафот этди
31 январь 2025, 09:36

Фарғонада Damas бошқарувидаги 17 ёшли бола BYD билан тўқнашиб вафот этди

Олтиариқ туманида баённома тузилган BYD Song автомобилини олиб кетаётган ЙПХ инспектори ЙТҲга учради. 17 ёшли Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб кетиб у билан тўқнашди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди.

Фарғона вилоятидаги айрим олийгоҳлар негизида учта янги университет ташкил этилади
29 январь 2025, 15:46

Фарғона вилоятидаги айрим олийгоҳлар негизида учта янги университет ташкил этилади

Фарғона политехника институти ва ТАТУ Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети ташкил қилинади. Яна учта олийгоҳ негизида эса Қўқон давлат университети очилади.

Фарғонада маст ҳайдовчи бошқарувидаги Damas уриб юборган икки киши вафот этди
21 январь 2025, 11:20

Фарғонада маст ҳайдовчи бошқарувидаги Damas уриб юборган икки киши вафот этди

Тошлоқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган маст Damas ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқаро ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда 71 ёшли эркак воқеа жойида, бола эса шифохонада вафот этди.

Фарғонада икки ёшли қизни тиббий ёрдамсиз қолдирган энагага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
6 январь 2025, 17:21

Фарғонада икки ёшли қизни тиббий ёрдамсиз қолдирган энагага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада энага зинадан йиқилиб тушган икки ёшли қарамоғидаги қизчани касалхонага олиб бормади. Бола оғир жароҳат олган. Хавф остида қолдириш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

Ёпиқлик ва мавҳумлик. Фарғонадаги портлаш ҳақида ҳеч ким гапиришни хоҳламаган репортаж
24 декабрь 2024, 17:55

Ёпиқлик ва мавҳумлик. Фарғонадаги портлаш ҳақида ҳеч ким гапиришни хоҳламаган репортаж

17 декабрда Фарғонадаги АЁҚШда портлаш бўлди. Ҳодиса оқибатида расман 4 киши вафот этган. «Газета.uz» мухбирлари 20 декабрь куни Фарғонада бўлиб қайтди, аммо сафар қарийб бесамар ўтди: ҳодиса ҳақида деярли ҳеч ким гапиришни истамади, гапирганлар эса кейинроқ интервьюси чиқарилмаслигини сўради.

Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда (видео)
22 декабрь 2024, 15:45

Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда (видео)

Фарғонада портлаш содир бўлган автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчаси бузилмоқда. Вилоят ФВБга кўра, бузиш ишлари шохобча раҳбарининг ўз хоҳиш истаги билан амалга оширилмоқда ва у қайта фаолият кўрсатмайди.

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча заправкалар ўрганиб чиқилади
20 декабрь 2024, 15:20 2

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча заправкалар ўрганиб чиқилади

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятда жойлашган барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди. Улар станцияларнинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва қонунчиликдаги бошқа меъёрларни ўрганади. Заправкалар ходимлари ФВБ ўқув марказида ўқитилади.

Фарғонадаги портлаш: яна 3 кишининг ўлгани тасдиқланди, 5 киши қамоққа олинди
18 декабрь 2024, 10:52

Фарғонадаги портлаш: яна 3 кишининг ўлгани тасдиқланди, 5 киши қамоққа олинди

Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган беморлардан 3 нафари вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 5 киши қамоққа олинди. Аввалроқ ҳодиса сабаб бир киши вафот этгани ва тўрт киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

Фарғонада заправкадаги портлашда бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди
17 декабрь 2024, 16:59

Фарғонада заправкадаги портлашда бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди

Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши вафот этди, тўрт киши тан жароҳати олди, яна саккиз киши тиббий назорат остига олинди. Портлашга суюлтирилган газни қуйиш пайтида технологик жараён ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

Фарғонадаги заправкада портлаш содир бўлди (фото, видео)
17 декабрь 2024, 15:50

Фарғонадаги заправкада портлаш содир бўлди (фото, видео)

Сешанба куни Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Тармоқларда ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ФВБ ёнғин қуршаб олингани ва ўчирилганини билдирди.

Фарғонада 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
4 декабрь 2024, 23:34

Фарғонада 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Фарғона шаҳридаги иссиқхона ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, 1,6 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Фарғонада оҳак цехи 2,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
14 ноябрь 2024, 23:19

Фарғонада оҳак цехи 2,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 1 млн куб метр табиий газдан фойдаланган фуқаролар ушланди. Улар давлат манфаатига 2,6 млрд сўм зарар етказган.

Фарғонада ЭТКнинг антикоррупция бўлими бошлиғи пора билан ушланди
13 ноябрь 2024, 00:01

Фарғонада ЭТКнинг антикоррупция бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. У туман бош муҳандисидан йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилмаслиги эвазига 1000 доллар олган. Жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада танишини ўлдириб, буни яшириш мақсадида уйга ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11 ноябрь 2024, 21:47

Фарғонада танишини ўлдириб, буни яшириш мақсадида уйга ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди

Фарғонада танишига 20 мартадан ортиқ пичоқ уриб, жиноят изларини яшириш мақсадида уйига ўт қўйган аёл 15 йилдан кўпроққа озодликдан маҳрум этилди. Судланувчининг кредит қарздорлиги бўлган ва қарзни тўлаш учун жабрланувчиникига ўғирликка тушган.

Фарғонада Matiz ва Lada Vesta тўқнашувида йўловчи жароҳатланди
8 ноябрь 2024, 23:06

Фарғонада Matiz ва Lada Vesta тўқнашувида йўловчи жароҳатланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Matiz нотўғри қайрилиш ортидан қарши йўналишдаги Lada Vesta билан тўқнашди. ЙТҲда иккинчи машина ичидаги 80 ёшли фуқаро жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.

Фарғонада Cobalt Damas билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди
21 октябр 2024, 18:18

Фарғонада Cobalt Damas билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди

Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt`да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашди. Бунинг оқибатида Damas`да кетаётган эр-хотин вафот этди. Cobalt ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
10 октябр 2024, 09:17

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар Маҳаллалар уюшмасида бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаган.

Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди ва ҳалок бўлди
12 сентябрь 2024, 01:34

Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди ва ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 61 ёшли ҳайдовчи соғлиғи ёмонлашгани сабабли бошқарувни йўқотиб, қаршисидан келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Фарғонада хонадонларнинг иссиқлик таъминотидан асоссиз ҳисобланган қарздорликлари бекор қилинди
30 август 2024, 10:58

Фарғонада хонадонларнинг иссиқлик таъминотидан асоссиз ҳисобланган қарздорликлари бекор қилинди

Фарғонада 6 мингдан ортиқ хонадонга иссиқлик таъминоти бўйича 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ қарздорлик асоссиз ҳисоблангани аниқланди. Рақобат қўмитаси ўрганишлари натижасида кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган маблағлар бекор қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг